Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2012 й. 310-сон "Пахта толаси тойларини ўрашнинг замонавий тизимига ўтиш ва ўраш ва боғлаш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2012 й.

N 310



ПАХТА ТОЛАСИ ТОЙЛАРИНИ

ЎРАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТИЗИМИГА

ЎТИШ ВА ЎРАШ ВА БОҒЛАШ МАТЕРИАЛЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон пахта толасининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида, хорижий истеъмолчиларнинг пахта толаси тойларининг ташқи кўринишига ва ўралишига нисбатан тавсияларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан:

"Paxtasanoat Ilmiy Markazi" масъулияти чекланган жамияти мутахассислари билан биргаликда мамлакатимизда ва чет элда ишлаб чиқарилган ўраш ва боғлаш материалларини излаш, синовдан ўтказиш ва параметрларини мақбуллаштириш бўйича комплекс ишлар амалга оширилганлиги;

"Nantong Yufeng Plastic Packing Co., Ltd" компанияси (ХХР) томонидан ишлаб чиқарилган ўраш ва боғлаш материалларининг синовлари ижобий натижалар берганлиги ҳамда уларни республика ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича техник ва технологик параметрларни ишлаб чиқиш тугалланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларнинг:

"Мустақил Ўзбекистоннинг 5 йиллиги номли Янгийўл пахта тозалаш заводи" очиқ акциядорлик жамияти ва "Чиноз пахта тозалаш заводи" очиқ акциядорлик жамияти акциядорлари умумий йиғилишининг "Мустақил Ўзбекистоннинг 5 йиллиги номли Янгийўл пахта тозалаш заводи" очиқ акциядорлик жамиятини "Чиноз пахта тозалаш заводи" очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш йўли билан "Мустақил Ўзбекистоннинг 5 йиллиги номли Янгийўл пахта тозалаш заводи" очиқ акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш, "Чиноз пахта тозалаш заводи" очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондида камида 51 фоиз давлат улушини сақлаб қолиш ва уни "Тошкентпахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг устав фондига бериш;

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва "Чиноз пахта тозалаш заводи" очиқ акциядорлик жамиятининг "Мустақил Ўзбекистоннинг 5 йиллиги номли Янгийўл пахта тозалаш заводи" очиқ акциядорлик жамиятининг мол-мулкининг бир қисми негизида 2013 йилнинг 1-чорагидан бошлаб полиэтилентерафтолат лента ва юмшоқ полиэтилен контейнерлар ишлаб чиқариш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш;

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг "Ўзсаноатмашимпекс" давлат-акциядорлик ташқи компанияси томонидан республика ҳудудида полиэтилентерафтолат лента ва юмшоқ полиэтилен контейнерларни ишлаб чиқариш бошлангунга қадар 2012 йил ноябрь - 2013 йил январь ойларида пахта тозалаш корхоналарини ўраш ва боғлаш материаллари билан таъминлаш учун 13,226 млн. АҚШ доллари қийматидаги 2,3 миллион дона сарфлаш материаллари (полиэтилентерафтолат лента ва юмшоқ полиэтилен контейнерлар ва пахта толаси тойларини пакетлаш учун ускуналар), мажбурий тартибда юклашолди инспекцияси ўтказган ҳолда етказиб беришга "Nantong Yufeng Plastic Packing Co., Ltd" компанияси (ХХР) билан контракт тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар:

ушбу қарор 2-бандининг учинчи хатбошисида кўрсатилган, ташкил этилаётган юридик шахснинг муассислари этиб, - "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва "Чиноз пахта тозалаш заводи" очиқ акциядорлик жамияти;

ушбу қарор 2-бандининг учинчи хатбошисида кўрсатилган, ташкил этилаётган юридик шахс устав фондини молиялаштириш манбалари этиб, - "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг ўз маблағлари;

ушбу қарор 2-бандининг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган сарфлаш материалларини импорт қилиш бўйича харидларни молиялаштириш манбалари этиб, - "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг миллий валютадаги ўз маблағлари белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига "Агробанк" акциядорлик-тижорат банки билан биргаликда "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан тақдим этиладиган буюртмаларга мувофиқ импорт бўйича сарфлаш материаллари учун ҳисоб-китобларни амалга оширишга "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг сўм маблағлари ўз вақтида конвертация қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 44-сон, 505-модда























Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск