ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Пахтани қайта ишлаш саноати /

Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар киритиш Тартиби (ЎзР ВМ 21.04.1997 й. 203-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 21 апрелдаги

203-сон қарорига

2-ИЛОВА



Пахта ва пахта толасини комплекс қайта

ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта

ихтисослаштиришга доир таклифлар киритиш

ТАРТИБИ


Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар киритишнинг мазкур тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтани комплекс қайта ишлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 30 декабрдаги ПФ-1691-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.


1. Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар, корхоналарнинг қувватидан, уларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Мақроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига куйидагилар асосида киритилади:

манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг, инвестор корхоналарнинг илтимосномалари;

ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ҳудудий комиссиянинг ижобий қарори;

инвестор (буюртмачи) томонидан тақдим этилган маблағ билан таъминлаш манбалари мавжудлигини, маҳсулот ташқи бозорда сотилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (маблағ билан таъминловчи банкнинг буюртмачида инвестиция ресурслари мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси, объект қурилиши кредит бериш учун қабул қилинганлиги, хорижий ҳамкорнинг маҳсулотнинг сотилиши тўғрисидаги белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйган ҳолда мажбуриятлари ва кафолатлари ва бошқалар).

2. Мақроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг пахта ва пахта толасини қайта ишлайдиган корхоналарни қуриш ва уларни қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқишда ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулотнинг экспортга йўналтирилганлигини ва жаҳон бозорида рақобатбардошлилигини, тўқимачилик саноати мавжуд бўлмаган ёки суст ривожланган туманлар ва шаҳарларда тўқимачилик корхоналари ташкил этилишига устунлик берган ҳолда минтақаларда бундай корхоналар ва бўш меҳнат ресурслари мавжудлигини эътиборга олсин.

Мақроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари ўн кун муддатда "Ўзенгсанлойиҳа" (4-ДЛИ) лойиҳа институтига юборилади.

3. "Ўзенгсанлойиҳа" (4-ДЛИ) лойиҳа институти бир ой муддатда лойиҳа буюртмачиси билан биргаликда шартнома асосида инвестиция олди тадқиқотлари ўтказади ҳамда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига йиғма эксперт хулосаси беради, унда қуйидаги масалалар ҳар томонлама ёритилади:

пахта комплекс, чуқур қайта ишланиши, юқори сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш таъминланиши;

ташкил этилаётган корхона замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланиши;

устун даражада экспортга йўналтирилган, рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берадиган ихчам, тез қайта созланадиган корхоналар ташкил этилиши, ташкил этилаётган корхонанинг Мақроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан белгиланган рўйхат бўйича техник-иқтисодий ва бошқа кўрсаткичлари.

4. "Ўзенгсанлойиҳа" (4-ДЛИ) лойиҳа институти корхона қурилиши ёки уни қайта ихтисослаштириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги йиғма эксперт хулосани Мақроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига юборади, қўмита икки ҳафта муддатда уларни манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида кўриб чиқади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар туркуми билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади:

шу Вазирлик раҳбарияти томонидан тасдиқланган Мақроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ишчи гуруҳи протоколи;

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси;

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари;

"Ўзенгсанлойиҳа" (4-ДЛИ) лойиҳа институтининг йиғма эксперт хулосаси;

маблағ билан таъминлаш манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

8. Буюртмачи республика Вазирлар Маҳкамасининг ижобий қарори олингандан кейингина барча зарур лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ташкил этади.


9. "Ўзенгсанлойиҳа" (4-ДЛИ) лойиҳа институтининг эксперт хулосаларига мувофиқ Республика комиссияси томонидан олдин берилган рухсатномалар бўйича пахта толасини қайта ишлаш объектларини қуриш ва уларни реконструкция қилиш ҳуқуқи вазирликлар, идоралар ва корхоналарда сақлаб қолинсин.




































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск