ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Машинасозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2008 й. 83-сон "Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва фаолиятини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2008 й.

N 83



"ТОШКЕНТ ТРАКТОР ЗАВОДИ" ОЧИҚ

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА ФАОЛИЯТИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамиятини барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни хусусийлаштириш, модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнига мамлакатимиздаги ва хорижий инвесторларни жалб этиш, шунингдек замонавий ғилдиракли тракторлар, тиркамалар, фермер хўжаликлари учун машиналар туркумини ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминловчи тажриба-конструкторлик базасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007 - 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарорига мувофиқ "Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг 82,75 фоизи миқдоридаги акциялари давлат пакетининг хорижий инвесторга ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, рақобатбардошли, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича аниқ инвестиция мажбуриятлари остида, акциядорлик жамиятини бошқаришда давлатнинг махсус ҳуқуқини - "олтин акция"ни қўллаган ҳолда сотилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамиятини янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

лойиҳалаштиришнинг замонавий компьютер технологияларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида конструкторлик ишлари кўламини кенгайтириш, инновация фаолиятини амалга ошириш;

80, 100 ва 120 от кучига эга бўлган рақобатбардошли ғилдиракли тракторлар, тиркамалар, улар базасида турли модификациялардаги қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш ва коммунал хўжалиги машиналари, фермер хўжаликлари учун минитехникалар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда истеъмол товарлари турларини кенгайтириш;

мамлакатимиздаги ва хорижий харидорларга маҳсулотлар сотиш тизимини такомиллаштириш;

асосий ишлаб чиқариш билан кооперациялашган ҳолда ишлаётган шўъба корхоналар фаолиятини ривожлантириш, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш;

қишлоқ хўжалиги техникасини сотиш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича корхонанинг техника марказларини ривожлантириш.


3. "Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамиятининг корхона ходимлари умумий сонини 365 нафарга, шу жумладан, бошқарув ходимларини 145 нафарга қисқартиришни назарда тутувчи ташкилий тузилмаси ҳамда унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

"Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамияти бош директорига Кузатувчи кенгаш билан келишган ҳолда корхона ижро этувчи аппаратининг тасдиқланган ташкилий тузилмасига ходимларнинг штатдаги белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритишига рухсат берилсин.


4. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ акцияларнинг давлат пакети хорижий инвесторга сотилгунгача бўлган даврда "Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамиятининг бош директори, бош муҳандиси, бош директори ўринбосарлари акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади.


5. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмасини акциялаштириш тўғрисида" 1996 йил 19 сентябрдаги 327-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2008 йил 13 мартдаги 41-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-766-сон қарори) 1-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 2 майдаги

83-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамиятининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Кузатувчи Кенгаш

Ички аудит хизмати

Бош директор


Бош муҳандис

Бош директорнинг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари

Бош директорнинг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари

о

о

Бош директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

о

о

о

Ишлаб чиқариш-диспетчерлик бўлими

Ташқи иқтисодий алоқалар, маркетинг ва сотиш бошқармаси

Моддий-техника таъминоти ва тармоқ ичида кооперациялаш бўлими

Кадрлар ва ишлаб чиқариш ўқуви бўлими

Бош муҳандиснинг ишлаб чиқаришни тайёрлаш, янги техника ва маҳаллийлаштириш бўйича ўринбосари

Бош муҳандиснинг техника билан қайта жиҳозлаш, асосий фондларни сақлаш ва таъмирлаш бўйича ўринбосари

Механика-йиғув цехи

Темирйўл цехи

Канцелярия

о

о

о

о

о

о

о

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш

о

о

Валлар тайёрлаш ва деталларга иссиқлик-гальваник ишлов бериш цехи

о

о

Технология бошқармаси

Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва механизациялаш воситаларини ишлаб чиқариш

Иқтисодиёт бошқармаси

Автотранспорт цехи

Юридик бўлим

Техника марказлари

Кабиналар ишлаб чиқариш цехи


Материалларни сақлаш ва фойдаланиладиган қилиш цехи

I бўлим

Бухгалтерия


Бино ва иншоотларни сақлаш ва таъмирлаш бўлими

Бош метролог бўлими

Метизлар тайёрлаш цехи

II бўлим

Корхонани ривожлантириш бўлими


Ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш бошқармаси

Пресслаш-пайвандлаш цехи

Фуқаро муҳофазаси бўлими

Бош энергетик бўлими

Меҳнат ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими

Трансмиссиялар ишлаб чиқариш цехи

Поликлиника

Электр-таъмирлаш цехи

Хавфсизлик ва заводни қўриқлаш хизмати

"TTЗ-Aсбоб" шўъба корхонаси (асбоблар ишлаб чиқариш)

Ахборот ва коммуникация технологиялари цехи

Мостлар ишлаб чиқариш цехи


Энергия-куч воситалари цехи

Ёнғинга қарши курашиш бўлинмаси

Ходимларнинг умумий сони - 3282 киши,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 372 киши.

Бош механик

Йиғув цехи

"Трактор" МКБ УК (конструкторлик бюроси)

"TTЗ-Даст-Таъмир" ШК (асбоб-ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш)

"ТТЗ-Аланга" ШК (темирчилик ишлаб чиқариши)

"ТТЗ-Технопластик" қўшма корхонаси

"ТТЗ-Металл" қўшма корхонаси






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 2 майдаги

83-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик

жамияти ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Бош директор


Бош муҳандис

Бош директорнинг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари

Бош директорнинг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари

Бош директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Ишлаб чиқариш-диспетчерлик бўлими

14 киши (5)

Ташқи иқтисодий алоқалар, маркетинг ва сотиш бошқармаси

25 киши (15)

Моддий-техника таъминоти ва тармоқ ичида кооперациялаш бўлими

22 киши (13)

Кадрлар ва ишлаб чиқариш ўқуви бўлими

18 киши (9)

Бош муҳандиснинг ишлаб чиқаришни тайёрлаш, янги техника ва маҳаллийлаштириш бўйича ўринбосари

Бош муҳандиснинг техника билан қайта жиҳозлаш, асосий фондларни сақлаш ва таъмирлаш бўйича ўринбосари




о

о

о

о

о

Канцелярия

10 киши (2)

о

о

о

о

о

о

о

Бош механик*

о


о

о

Технология бошқармаси

86 киши (6)

Бино ва иншоотларни сақлаш ва таъмирлаш бўлими

15 киши (6)

Иқтисодиёт бошқармаси

20 киши (18)


Юридик бўлим

2 киши (2)


Бош метролог бўлими

25 киши (1)



I бўлим

1 киши (1)

Бухгалтерия

38 киши (29)


Бош энергетик бўлими

15 киши (3)

Меҳнат ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими

6 киши (4)


II бўлим

7 киши (3)

Корхоналарни ривожлантириш бўлими

5 киши (1)



Ходимларнинг умумий сони - 435 киши,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 138 киши.

Фуқаро муҳофазаси бўлими

2 киши (2)

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш

116 киши (10)


  




*) Бош механик бўлими функциясини "ТТЗ-Даст-Таъмир" шўъба корхонаси таъминлайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 157-модда.

















































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск