Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2004 й. 208-сон "Машинасозлик тармоғини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2004 й.

N 208



МАШИНАСОЗЛИК ТАРМОҒИНИ ИСЛОҲ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонига мувофиқ ҳамда машинасозлик тармоғида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва рақобатни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзмашсаноат" уюшмаси қатнашчилари умумий йиғилиши томонидан уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзмашсаноат" уюшмасини тугатиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун 1-иловага мувофиқ таркибда ишчи комиссия ташкил этилсин.

Ишчи комиссия икки ой муддатда "Ўзмашсаноат" уюшмасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ишчи комиссия билан биргаликда "Ўзмашсаноат" уюшмаси тугатилиши муносабати билан бўшаб қолаётган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.


4. Тугатилаётган "Ўзмашсаноат" уюшмаси таркибига кирган корхоналарнинг акцияларининг давлат пакетлари улар профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга берилгунгача 2-иловага мувофиқ компаниялар ва уюшмаларга берилсин.


5. "Восток" давлат илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда "Тошкент асбобсозлик технология бюроси" давлат унитар корхонаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадиган "Восток" давлат илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилсин.

"Восток" давлат илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бир ой муддатда бирлашманинг янги Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда идоравий норматив ҳужжатларга ҳамда 2004 йил учун мўлжалланган моддий-қиймат балансларига мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон машинасозлик корхоналари ("Ўзмашсаноат") уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 19 мартдаги 147-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 майдаги

208-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзмашсаноат" уюшмасини тугатиш билан боғлиқ

ишларни мувофиқлаштириш бўйича ишчи комиссия

ТАРКИБИ

1.

Султонов Ў.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


2.

Асқаров М.А.

-

Давлат мулки қўмитасининг раиси, комиссия раисининг ўринбосари


3.

Обидов О.О.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


4.

Ҳасанов С.С.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


5.

Гуськова Т.Н.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


6.

Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


7.

Абдурашидов А.А.

-

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


8.

Содиқов Х.М.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


9.

Хан А.М.

-

"Ўзмашсаноат" уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари


10.

Баҳромов А.У.

-

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси


11.

Матчонов Р.Д.

-

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси бошқарувининг раиси


12.

Умаров Ш.Ҳ.

-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси бошқарувининг раиси


13.

Шоисматов Э.Р.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси


14.

Возненко А.Н.

-

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


15.

Раҳимов А.М.

-

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, комиссия котиби

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 майдаги

208-сон қарорига

2-ИЛОВА



Акцияларининг давлат пакетлари профессионал

бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга

берилгунгача компаниялар ва уюшмаларга

бериладиган "Ўзмашсаноат" уюшмасининг

КОРХОНАЛАРИ

Тугатиладиган "Ўзмашсаноат"

уюшмаси корхоналари


Акцияларнинг

давлат улуши,

%


Таркибига корхоналар ўтадиган

хўжалик бирлашмалари


"Кинап" ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Сино" очиқ акциядорлик жамияти


100

25

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси


"Ўзпахтамаш" очиқ акциядорлик жамияти

"Компрессор" очиқ акциядорлик жамияти

"Тож металл" очиқ акциядорлик жамияти


25

25

25

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси


"Андижонмаш" очиқ акциядорлик жамияти


25

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси


"Упакмашавтомат" очиқ акциядорлик жамияти


25

Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси


"Тошкент асбобсозлик технологик бюроси" давлат унитар корхонаси


100

"Восток" давлат илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 18-сон, 205-модда.













































Время: 0.0205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск