Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2006 й. ПҚ-434-сон "Самарқанд шаҳридаги автозаводнинг ишлаб чиқариш майдонларида янги русумдаги автобуслар ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2006 й.

N ПҚ-434



САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ

АВТОЗАВОДНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МАЙДОНЛАРИДА ЯНГИ РУСУМДАГИ

АВТОБУСЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Самарқанд шаҳридаги автозаводнинг ишлаб чиқариш майдонларида янги русумдаги автобусларни кўплаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Қуйдагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"СамКочавто" ҚК чет эл инвестори ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги ҳамда корхонани иқтисодий ночор ва зарар кўриб ишлайдиган ҳолатга олиб келганлиги сабабли, белгиланган тартибда уни банкрот деб эълон қилиш жараёни қўзғатилди ва ташқи бошқарув жорий этилди;

корхонани молиявий соғломлаштириш ҳамда янги, халқаро стандартларга жавоб берадиган "СамКочавто" ҚК да янги русумдаги автобуслар ишлаб чиқарипши ташкил этиш учун "ITOCU Corporation" (Япония) компанияси билан "Isuzu Motors LTD" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 252 та шасси автокомплектларини етказиб бериш бўчича иккита шартнома, шунингдек мазкур компанияда ишлаб чиқарилган 260 та шасси автокомплектларини етказиб бериш бўйича Ҳадли битим тузилди;

"ITOCU Corporation" (Япония) компанияси шасси автокомплектларининг умумий миқдоридан 344 та шасси автокомплектини (моторлар, трансмиссиялар ва шассилар) тўловларни 360 кунга кечиктирган ҳолда етказиб беришга розилик билдирди.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АК корхонани молиявий соғломлаштириш ва халқаро стандартларга жавоб берадиган рақобатбардош автобуслар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги автомобиль заводига стратегик хорижий инвесторни жалб қилиш бўйича 2006 йилнинг охиригача фаол чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


3. "СамКочавто" ҚК "Isuzu Motors LTD" компаниясида ишлаб чиқарилган, импорт қилинадиган 512 та шасси автокомплектларини ҳамда янги русумдаги 512 та автобус тайёрлаш учун зарур бўлган бутловчи деталлар, хомашё, сарфланадиган материаллар, эҳтиёт қисмлар ва жиҳозлар (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) божхона тўловлари тўлашдан озод этилсин.


4. "Ўзавтосаноат" АКга 512 та шасси автокомплектларини, шунингдек зарур бутловчи деталлар, хомашё, сарфланадиган материаллар, эҳтиёт қисмлар ва жиҳозларни сотиб олишга аванс бериш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳисоб-китоб бўйича "СамКочавто" ҚКга бир йил муддатга фоизсиз ссуда беришга рухсат этилсин.

"ЎзДЭУавто" АЖ автомобилларига акциз солиғи маблағларининг "Ўзавтосаноат" АК тасарруфида қолдириладиган бир қисми юқорида кўрсатилган ссуда маблағлари манбаи этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзавтосаноат" АК, "Асака" банки ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда "СамКочавто" ҚКда ишлаб чиқарилган автобусларни лизинг асосида сотиш механизмини шакллантириш ва тегишли инфратузилмани яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.Р. Шоисматов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов



















Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск