ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Автомобилсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.1997 й. 187-сон "Автомобилларни тадқиқ этиш ва синаш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.1997 й.

N 187



АВТОМОБИЛЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ ВА

СИНАШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Республикада ишлаб чиқариш мўлжалланаётган автомобилларнинг техник даражасини, рақобатбардошлигини аниқлаш ва хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзавтосаноат" уюшмасининг уюшма ҳузурида иловага мувофиқ ташкилий тузилмага эга бўлган Автомобилларни тадқиқ этиш ва синаш маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

автомобилларнинг истиқболли намуналарини намунавий синовдан ўтказиш ва уларнинг истеъмол хусусиятларини аниқлаш;

автомобиллар моделлари ҳар хил йўл-иқлим шароитларига мослашиши даражасини баҳолаш;

синов натижалари бўйича намуналар конструкциясини пухта ишлашга доир тавсиялар тайёрлаш ва бериш;

жаҳон автомобилсозлиги ривожланишининг аҳволи тўғрисида ахборот-таҳлилий ишларни олиб бориш;

автомобиль халқаро техник марказлари билан алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантириш.


3. Марказни маблағ билан таъминлаш "ЎзДЭУавто" акциядорлик жамияти маблағлари, шунингдек, хўжалик фаолиятининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турларидан олинган даромадлар ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Марказ "Ўздавстандарт" маркази ва Тошкент автомобиль йўллари институти иштирокида 1997 йилда Жанубий автомотополигонда ҳамда йўл шароитларида ДЭУнинг "Нубира" ва "Леганза" автомобилларининг янги моделлари комплекс синовдан ўтказилишини таъминласин.


5. "Ўзавтосаноат" уюшмаси "Ўздавстандарт" маркази ва Тошкент автомобиль йўллари институти билан биргаликда бир ой муддатда автомобилларни синаш тартиби ва ҳажмларини, класслиги, ишончлилиги ва халқаро стандартларга ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Автомобилларни тадқиқ этиш ва синаш маркази Тошкент вилоятининг Пискент шаҳридаги Жанубий автомотополигонда жойлашиши белгилаб қўйилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, кимё ва металлургия бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 14 апрелдаги

187-сон қарорига

ИЛОВА




Автомобилларни тадқиқ этиш ва синаш марказининг

ташкилий тузилмаси

Бошлиқ

Таъминот хизмати

  

Сновларни тайёрлаш ва ташкил этиш маркази


Ишончлилик лабораторияси


Ахборот-таҳлил бўлими



Время: 0.0138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск