Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2007 й. ПҚ-677-сон "2007-2011 йиллар мобайнида кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2007 й.

N ПҚ-677



2007-2011 ЙИЛЛАР МОБАЙНИДА КИМЁ

САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ, ТЕХНИК ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА

ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Кимё саноатини янада барқарор ва мутаносиб ҳолда ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона фойдаланиш, энергияни тежайдиган ҳамда экологик хавфсиз самарали технологияларни жорий этиш, экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган рақобатбардош кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар 2007-2011 йиллар мобайнида Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:

замонавий юқори самарадор технологиялар, ускуналар ва технологик жараёнларни бошқаришнинг энг янги тизимларини қўллаш йўли билан ишлаб чиқаришнинг техник даражаси ва самарадорлигини ошириш, кимё корхоналарининг эксплуатациявий ишончлилиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш;

ташқи ва ички бозорларда барқарор суратда ғоят харидоргир бўлган кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турини кенгайтириш, уларни экспортга етказиб бериш ҳажмларини сезиларли даражада ошириш;

маҳаллий хом ашё ресурслари ва базавий кимё маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш йўли билан экспортга мўлжалланган ҳамда импорт ўрнини босадиган кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.


2. "Ўзкимёсаноат" ДАК томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2007-2011 йиллар мобайнида Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган дастур маъқуллансин:

Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурини амалга ошириш, асосий турдаги кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг мақсадли прогноз параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

кимё саноати корхоналари томонидан барқарор харидоргир бўлган кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳажмлари ва экспортга мўлжалланган ҳамда импорт ўрнини босадиган кимё маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш 3-иловага* мувофиқ;

кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳалар рўйхати 4-иловага* мувофиқ.

"Ўзкимёсаноат" ДАК ва тармоқ корхоналари раҳбарлари зиммасига 2007 - 2011 йиллар мобайнида Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурининг мақсадли прогноз параметрларига эришиш ҳамда унга киритилган лойиҳаларни тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш борасида шахсий жавобгарлик юклансин.


3. "Ўзкимёсаноат" ДАК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда асосий турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб бериш бўйича белгиланган мақсадли параметрларнинг сўзсиз бажарилиши учун лойиҳа ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва ўрнатилган тартибда тасдиқланишини, шунингдек мазкур қарорнинг 4-иловасига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминласин.


4. "Ўзкимёсаноат" ДАК манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда "Фарғонаазот" ОАЖда АМ-76 аммиаки ишлаб чиқаришини капитал-тиклаш таъмирлаш элементлари билан реконструкция қилиш ва "Чирчиқ "Электркимёсаноат" ОАЖда АМ-76 аммиакининг йирик тоннали агрегатини реконструкция қилиш ва модернизациялаш" инвестиция лойиҳаларининг дастлабки техник-иқтисодий асосларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АК мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий манбалардан жалб этиладиган кредитлар бўйича қайта молиялаштирувчи банк этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2007-2008 йилларда мазкур инвестиция лойиҳаларини тасдиқланган ДТИАга мувофиқ 4-иловада кўрсатилган ҳажмларда биргаликда молиялаштиришни назарда тутсин.


5. "Фарғонаазот" ОАЖ ва "Электркимёсаноат" ОАЖ Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга биноан мазкур лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб келинадиган асосий технологик ва ёрдамчи ускуналар (эҳтиёт қисмларнинг норматив комплекти билан), технологик жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар, дастурий маҳсулотлар, техник ҳужжатлар 2009 йилнинг 1 июнигача божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда 2007-2011 йиллар мобайнида Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурида кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари, биринчи навбатда маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш, уларнинг экспорт ҳажмларини ошириш ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни назарда тутилган ҳолда, унга белгиланган тартибда киритиб борилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан "Ўзкимёсаноат" ДАКнинг қўшма тақдимномаси бўйича, 2007-2011 йиллар мобайнида Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурига, экспорт қилишга мўлжалланган замонавий турдаги кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган корхоналар ташкил этишга оид янги инвестиция лойиҳалари қўшилишини назарда тутган ҳолда, аниқлик ва қўшимчалар киритишга рухсат берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2010 йилгача даврда Жерой-Сардара кони негизида таркибида фосфор бўлган ўғитлар ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб беришни кўпайтириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" 2006 йил 18 июлдаги ПҚ-420-сон қарорининг 5, 6 ва 7-бандлари ва 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) 1-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 31-32-сон, 316-модда.

















































Время: 0.0256
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск