Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.1995 й. 321-сон "Ўзбекистон Республикасида капролактамни қайта ишлаб полиамиддан маҳсулот тайёрловчи республика ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.1995 й.

N 321



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

КАПРОЛАКТАМНИ ҚАЙТА ИШЛАБ

ПОЛИАМИДДАН МАҲСУЛОТ ТАЙЁРЛОВЧИ

РЕСПУБЛИКА ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун шиналар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кард тўқимасини ишлаб чиқариш бўйича республиканинг ўз хом ашё базасини яратиш, шунингдек, Фарғона кимёвий тола заводи заминида капролактамни қайта ишловчи заводни фойдаланишга топширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг Фарғона кимёвий тола заводи "Хема Балке Дюрр" (Германия) фирмаси билан йилига 7 минг тонна полмамид-6 товар маҳсулотини, шу жумладан 3,5 минг тонна шина кард тўқимасини ишлаб чиқарувчи қиймати 102,4 млн Германия маркаси бўлган технология линиясини етказиб бериш бўйича контракт тузган. Бу контрактнинг амалга оширилиши республиканинг мазкур маҳсулотга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришни ва юқори ликвидли товарни экспорт қилишни таъминлайди.


2. 1997 йил октябри поливмид-6 ва шина кард тўқимаси ишлаб чиқаришларини қуриш ҳамда фойдаланишга топшириш муддати этиб белгилансин.

"Хема Балке Дюрр" фирмаси томонидан амалга ошириладиган лойиҳалаштириш ва асбоб-ускуналар, металл конструкцияларни етказиб бериш жадвалига 1-иловага* мувофиқ розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси пудрат лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган асосий технологик ишлаб чиқаришлар, ёрдамчи объектлар ҳамда муҳандислик коммуникациялари корпусларини қуриш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси, "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси буюртмачи - "Ўзкимёсаноат" уюшмаси Фарғона кимёвий тола заводи билан биргаликда тасдиқланган жадвалнинг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки, лойиҳа бўйича харажатларни маблағ билан таъминлаш 3-иловага мувофиқ:

"ГЕРМЕС" агентлиги суғурта қоплаши ҳисобига Германия АКА банклар консорциуми кредити, бу контракт қийматининг 85 фоизини ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, вакил қилинган банк томонидан Республика валюта фонди маблағлари ҳисобига миллий валютада белгиланган тартибда очадиган кредити ҳисобига амалга оширилади.

Кредитларни ва улар бўйича фоизларни миллий валютада тўлаш 1999 йилдан бошлаб беш йил мобайнида шина кард тўқимасини сотишдан олинган даромадлар ҳисобига амалга оширилади.


5. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

бир ой муддатда Германия АКА банклар консорциуми билан кредит битимни белгиланган тартибда расмийлаштирсин;

олинаётган кредит ресурслар билан Фарғона кимёвий тола заводини ўз вақтида маблағ билан таъминлашни амалга оширсин,


6. Молия вазирлиги мазкур лойиҳа учун олинаётган кредитлар бўйича Ҳукумат кафолатини имзолашга вакил қилинсин.


7. Адлия вазирлиги Германия томони талабномаларига мувофиқ Ҳукумат кафолатлари бўйича юридик хулосани белгланган тартибда расмийлаштирсин.


8. Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси "Ўзавтотранс" корпорацияси Фарғона кимёвий тола заводи буюртманомаси бўйича келтирилаётган асбоб-ускуналар ва моддий ресурслар бож ҳужжатларининг ўз вақтида расмийлаштирилишини (уч кундан ортиқ эмас) ва белгиланган жойга тўсиқсиз етказиб берилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ю.Ф. Пайгин зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                          И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги манда берилган.
































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск