Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2006 й. ПҚ-468-сон "Қўнғирот сода заводининг ишга туширилиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2006 й.

N ПҚ-468



ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИНИНГ

ИШГА ТУШИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Қўнғирот сода заводининг қурилиши тугалланганлиги ва ишга туширилиши муносабати билан ҳамда унинг барқарор ва самарали ишлашини таъминлаш мақсадида:


1. Қўнғирот сода заводида йилига 100 минг тонна кальцийланган сода ишлаб чиқарувчи қувватлар қурилиши тугатилганлиги, ускуналар ишга туширилганлиги ва давлат стандартларига мувофиқ келадиган тайёр маҳсулотнинг саноат кўламида ишлаб чиқарилиши бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қўнғирот сода заводи ишга туширилишини қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат комиссияси:

Қўнғирот сода заводини қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш бўйича материалларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

икки ҳафта муддатда келгусида ишлатилмайдиган қурилиши тугалланмаган объектларни пухта инвентаризация қилсин ва уларни Қўнғирот сода заводининг балансидан чиқариш бўйича Вазирлар Махкамасига таклифлар киритсин.


3. "Ўзкимёсаноат" ДАКга:

Қўнғирот сода заводи ускуналарининг барқарор ишлашини ташкил этиш ва бошланғич даврда унинг иш тартибини мақбуллаштириш, шунингдек заводнинг маҳаллий муҳандис-техник ва бошқарув ходимларини ўқитиш бўйича "СИТИК Интернешнл" (Хитой) компанияси билан унинг мутахассислари томонидан хизматлар кўрсатилиши юзасидан бир йил муддатга шартнома тузишга;

мазкур шартнома бўйича тўловларни Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишга рухсат берилсин.

"Ўзкимёсаноат" ДАК "СИТИК Интернешнл" компанияси билан тузган шартномасида:

Хитой компанияси мутахассислари тасдиқланган лавозимлар йўриқномаларига кўра ишлаб чиқаришни бошқариш функцияларини бажарган ҳолда лавозимларни 2-иловага* мувофиқ эгаллашларини, шунингдек мазкур лавозимларни кейинчалик эгаллаши учун маҳаллий ходимлар ичидан улар камида уч номзодни ўқитишларини;

хорижий мутахассисларга ишлаш ва яшаш учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратишни, жумладан уларга малакали таржимонлар бириктирилишини назарда тутсин.


4. "Ўзкимёсаноат" ДАК:

бир ой муддатда Қўнғирот сода заводини муҳандис-техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари билан тўлиқ таъминлашни, жумладан, тармоқнинг бошқа корхоналаридан малакали муҳандис-техник кадрларни жалб этган ҳолда ниҳоясига етказсин;

завод ходимларини Қўнғирот сода заводи қошидаги Тошкент кимё-технология институтининг ишлаб турган махсус сиртқи бўлими негизида мунтазам ўқитиш ва қайта тайёрлашни ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" ДАК ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:

Ўзсаноатқурилиш банки томонидан Қўнғирот сода заводини қуришга ажратилган 3,0 млрд. сўм миқдоридаги кредитни 2007-2011 йилларда 3-иловага* мувофиқ жадвал бўйича тўлаш шарти билан реструктуризация қилиш тўғрисидаги;

Қўнғирот сода заводининг ижтимоий соҳа объектлари ҳамда ноишлаб чиқариш аҳамиятидаги активларини жорий ҳолатига кўра, 4-иловага* муво фиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва идораларнинг балансига топшириш тўғрисидаги;

Қўнғирот сода заводидаги кейинчалик фойдаланилмайдиган объектларни белгиланган тартибда, 5-иловага* мувофиқ биржа ва аукцион савдоларига қўйиш, бунда уларни сотишдан тушган маблағларни Ўзсаноатқурилиш банкининг заводни қуришга ажратган кредитини тўлашга йўналтириш тўғрисидаги;

хом ашё базаси объектларини 6-иловага* мувофиқ 2007 йилнинг 1 октябригача тегишли ташкилотлар балансида сақлаш ва кейинчалик уларни Қўнғирот сода заводи балансига ўтказиш тўғрисидаги;

2007 йилнинг охиригача Қўнғирот сода заводи маҳсулотларини хорижий бозорлардаги рақобат нархларда биржа савдолари орқали экспортга сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


6. Навоий КМК ва Олмалиқ КМК 2007 йилнинг 1 октябригача бўлган давр мобайнида 6-иловага мувофиқ Қўнғирот сода заводининг хом ашё базаси объектлари ўзларининг шахсий маблағлари ҳисобидан барқарор ишлатилишини ҳамда "Борсакелмас" туз рудаси конидан заводга хом ашёни ва Жамансой карьеридан оҳактошни келишилган жадвал бўйича узлуксиз етказиб берилишини таъминласин.


7. Қўнғирот сода заводи:

5-иловада кўрсатилган объектлар учун 2006 йилнинг 1 сентябридан бошлаб уларнинг биржа ва аукцион савдоларида сотилишига қадар бўлган даврда мулк солиғи тўлашдан;

ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлаш ҳамда ёрдамчи инфратузилма объектларини қўшимча бутлаш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган товарлар учун 2010 йилнинг 1 январигача божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари божхона тўловлари тўлашдан озод этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзкимёсаноат" ДАКнинг талабномаларига кўра "СИТИК Интернешнл" компаниясининг мазкур қарорга мувофиқ хизмат кўрсатувчи мутахассисларига кўп марталик визаларни, уларни расмийлаштариш учун консуллик йиғимлари ундирилмаган ҳолда белгиланган тартибда берилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

белгиланган тартибда Қўнғирот сода заводининг қўриқланишини таъминласин;

"Ўзкимёсаноат" ДАКнинг талабномаларига кўра, "СИТИК Интернешнл" компаниясининг мазкур Қарорга мувофиқ хизмат кўрсатувчи хорижий мутахассисларига кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 9-сон, 530-модда.









































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск