ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Кимё ва нефть-кимё саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2004 й. 551-сон "Қизилқум фосфорит рудасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2004 й.

N 551



ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТ РУДАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, Қизилқум фосфорит рудасини бойитиш жараёнида фосфор хом ашёсида фойдали моддаларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Навоий кон-металлургия комбинати томонидан Қизилқум фосфоритларининг навларини ювиш технологияси ва кимёвий таркиби юзасидан ўтказилган синовлар натижалари бўйича:

"Инжиниринг Доберсек ГмбХ" фирмаси (Германия) билан фосфорит рудасидан хлоридларни ювиб олиш қурилмасини фойдаланишга топшириш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқишни, асбоб-ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришни, ходимларни ўқитишни, шеф-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини ўтказишни назарда тутувчи 9991505,0 евро суммасига контракт тузилганлиги;

таркибида хлор миқдори 0,04 фоиздан ортиқ бўлмаган ювилган фосконцентрат олиш, ювилган рудада Р205 миқдорини 18-19 фоизгача етказиш, кейинчалик юқори ҳароратда куйдириш ва Р205 миқдорини 30 фоизгача кўпайтириш орқали концентратнинг технология хоссаларини яхшилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Навоий кон-металлургия комбинати:

"ЎзГЕОТЕХЛИТИ" институти (Тошкент шаҳри) билан биргаликда ва "Инжиниринг Доберсек ГмбХ" фирмаси (Германия) иштирокида ювиш қурилмасини қуриш бўйича техник-иқтисодий асослашни икки ой муддатда ишлаб чиқсин, унинг экспертизадан ўтказилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

2005 йилнинг III чорагидан бошлаб фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга фосфорит хом ашёси етказиб беришни таъминласин, бунда хлор миқдорининг йўл қўйиладиган стандартлар доирасида бўлишини таъминлаб:

аммофос ишлаб чиқариш учун - таркибида 30 фоизгача Р205 мавжуд бўлган 400 минг тонна ювилган куйдирилган фосконцентрат;

суперфосфат ишлаб чиқариш учун - таркибида 18-19 фоиз Р205 мавжуд бўлган 200 минг тонна ювилган фосконцентрат, 2006 йилдан бошлаб эса - таркибида 16-18 фоиз Р205 мавжуд бўлган 200 минг тонна фосфор унини қўшимча равишда етказиб берсин.


3. Объектни лойиҳалашнинг норматив муддати даврида қурилиш-монтаж ишларини тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш асосида лойиҳа-смета иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда олиб боришга истисно тартибида рухсат этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан давлат назорати бош бошқармаси бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифатининг бериладиган лойиҳа ечимларига мувофиқлиги устидан қатъий назорат ўрнатсин.


4. Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш комплекс дастурини амалга ошириш масалалари бўйича Махсус комиссия (Ў.Т.Султонов) фосфорит рудасидан хлоридларни ювиб олиш қурилмасини қуриш лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Хом ашё, компонентлар ва саноат материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига белгиланган тартибда киритсин.


5. Махфий.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Навоий кон-металлургия комбинати буюртманомаларига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божи тўловисиз кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.

Юқорида кўрсатиб ўтилган лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш ишларида қатнашиш учун келадиган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш ҳақини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича тўлаш ҳуқуқи берилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қизилқум фосфорит комплексини ривожлантиришни ва Самарқанд кимё заводини реконструкция қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 13 мартдаги 135-сон қарорининг 2, 3 ва 10-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск