Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.1993 й. 87-сон "Қизилқум фосфорит комбинати қурилиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.1993 й.

N 87



ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТ КОМБИНАТИ

ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи республика корхоналарини Навоий вилоятидаги Жерой-Сардара конидан қазиб олинадиган маҳаллий фосфат хом ашёси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жерой-Сардара кони негизида ҳар йили 2320 минг тонна фосфорит концентрати ишлаб чиқарадиган қизил қум фосфорит комбинати қурилиши амалга оширилсин.


2. Ўзбекистон давлат кимё саноати концерни комбинат қурилиши буюртмачиси, Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши давлат корпорацияси бош пудратчи этиб белгилансин. 1995 йилда комбинатнинг ҳар йили 1190 минг тонна фосфорит концентрати ишлаб чиқарадиган биринчи навбатини, 1996 йилда иккинчи навбатини ишга тушириш таъминлансин.


3. Ўзбекистон давлат кимё саноати концерни манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда:

қурилишни 1993 йил апрель ойидан кечиктирмай бошлашни ҳисобга олган ҳолда комбинатни лойиҳалаштиришни таъминласин;

1993 йилда Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши давлат корпорациясига қурилиш районида ишлаб чиқариш базасини ташкил этиш учун ҳисоб-китобларга мувофиқ ҳамда ўзлаштирилишига кўра маблағ ажратсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 февралдаги 78-сон қарори билан "Ўздавкимё" концернига 1993 йилга 1,8 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. "Ўздавкимё" концерни 1993 йил февраль-март ойларида ажратилган маблағлардан лойиҳа-қидирув ва тайёргарлик ишларини маблағ билан таъминласин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ҳар йили республика инвестиция дастурида мазкур комбинат қурилишига зарур маблағлар ажратсин.


5. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Нефть ва газ саноати давлат концерни, "Ўзавтотранс" корпорацияси, Алоқа вазирлиги, "Ўзсувқурилиш" давлат концерни, "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси, "Ўздеҳқончиликқурилиш", "Ўзколхозқурилиш" бирлашмалари бош пудратчилар сифатида темир йўллар, электр узатиш линиялари, газопроводлар, автомобиль йўллари, сув оқизгичлар ва бошқа муҳандислик коммуникацияларини лойиҳалаш, бутлаш ва қуришни белгиланган муддатларда таьминласинлар.


6. Ўзбекистон давлат кимё саноати концерни, "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорацияси, "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси субпудрат ташкилотларни жалб қилган ҳолда кон, бойитиш фабрикаси, турар жой шаҳарчаси, ижтимоий-маданий-маиший иншоотлар қурилишини амалга оширсинлар ҳамда уларнинг 1993-1996 йилларда ишга туширилишини таъминласинлар, бунда лойиҳалаш ва қурилиш ишлари бир вақтнинг ўзида олиб борилсин. Қурилиш-монтаж ишларига, ҳақиқатда бажарилган ишлар бўйича ҳақ тўлашга рухсат берилсин.


7. Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси, "Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни ва республиканинг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари комбинат қурилиши қатнашчилари бўлган ташкилотларга капитал маблағларнинг тасдиқланган ҳажмлари доирасида бириктирилган номенклатура бўйича квоталанган маҳсулотларни ажратсинлар, шунингдек маҳсулот етказиб берувчилар билан шартнома асосида хўжалик алоқалари ўрнатилишига кўмаклашсинлар.


8. "Ўзбекистонқишлоқ" хўжалиги машинасозлиги давлат концерни, "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни ва Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси Ўзбекистон давлат кимё саноати концерни ва қурилиш қатнашчилари бўлган ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича ностандарт асбоб-ускналар, деталлар ва узелларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминласинлар,


9. Навоий вилояти ҳокимлиги:

кон, бойитиш фабрикаси, уй-жойлар, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари қурилиши ҳамда қурилишнинг бошқа иншоотлари учун ер участкаси танлаш ва ажратишни белгиланган тартибда амалга оширсин;

Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмаси ва Ўзбекбирлашув билан биргаликда иншоотларда ишловчиларни озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж моллари билан таъминласин.


10. Вазирликлар ва идораларга қайд қилиб ўтилган комбинат қурилишида бевосита банд бўлган қурилиш, монтаж, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ишчилари ва мутахассислари меҳнатига ходимлар лавозим маошларининг 30 фоизгача оширилган тариф ставкалари бўйича ҳақ тўлашга рухсат берилсин, бу харажатлар қурилиш сметасига киритилсин. Хизмат сафарига юбориладиган ходимларга суткалик харажатлар белгиланган энг кам иш ҳакининг 0,08 фоизи миқдорида белгилансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов


Время: 0.0315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск