Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2006 й. 183-сон "Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2006 й.

N 183



КОРХОНАЛАРДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА

МУВОФИҚ БЎЛГАН СИФАТНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, республиканинг экспорт салоҳиятини кўпайтириш ва ташкилотларда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш юзасидан назарда тутилган чора-тадбирлар бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорини бажариш юзасидан 1-иловага* мувофиқ 25 та корхонада сифатни бошқариш тизимлари жорий этилганлиги ва сертификатлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2-иловага* мувофиқ хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг уларда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиши муддатлари ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг янгиланган таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

сифатни бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун маслаҳатчини жалб этиш очиқ танлов асосида амалга оширилади;

сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган сертификатлаш органлари томонидан амалга оширилади;

давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот харид қилишда тендер савдоларини ўтказишда бошқа кўрсаткичлар тенг бўлганда сифатни бошқаришнинг сертификатлаштирилган тизимига эга бўлган мамлакатимиз етказиб берувчиларига устунлик берилади;

ушбу қарорнинг 2-иловасига зарурат бўлганда ўзгартириш ва қўшимчалар тегишли манфаатдор идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг таклифлари асосида Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг қарори билан киритилади.


5. Корхоналарнинг рағбарларига сифатни бошқариш тизимининг мувофиқлиги тўғрисидаги сертификат олинганидан сўнг тизимни жорий этишда иштирок этган ходимларни лавозим маошининг ўн бараваригача миқдорда бирйўла мукофотлаш тавсия этилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 29 августдаги

183-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини

мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

Санақулов Қ.


-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Бўриев Р.А.

-

"Ўзстандарт" агентлигининг бош директори, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3.

лавозимига кўра


-

Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири

4.

Ғаниев Э.М.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири


5.

Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


6.

Хайруллаев Ш.Ш.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


7.

Шайхов А.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг раиси


8.

Тўлаганов Ш.А.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


9.

Турсунов Ё.Х

-

Молия вазирининг ўринбосари


10.

Хурсанов А.Х.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси


11.

Аҳмедов З.Н.

-

"Ўзстандарт" агентлигининг сифатнинг менежмент тизимларини жорий этиш бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳнинг масъул котиби

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган такдирда гуруҳ таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 29 августдаги

183-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарда халқаро

стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш

тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банд ҳамда 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 3-банднинг биринчи хатбошидаги "2-иловага мувофиқ таркибда" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. 5-банддаги "Синов лабораториялари томонидан четдан олиб келинадиган" сўзлари "Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар томонидан четдан олиб келинадиган" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 34-35-сон, 348-модда.






























Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск