Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги) тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.10.2002 й. 342-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 октябрдаги

342-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлиги

("Ўзстандарт" агентлиги) тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда "Ўзстандарт" агентлиги деб аталади)нинг "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Ўзстандарт" агентлиги фаолиятига тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилайди.


2. "Ўзстандарт" агентлиги ўз ваколатлари доирасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш бўйича фаолиятга умумий раҳбарликни ва уни мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органи хисобланади, ушбу соҳалардаги ишларни амалга оширишнинг умумий қоидаларини белгилайди.


3. "Ўзстандарт" агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси томонидан тузилган халқаро шартномаларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


4. "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


5. "Ўзстандарт" агентлиги ўз фаолиятини жойлардаги давлат бошқаруви ва ҳокимияти бошқа органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда юридик шахслар ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. "Ўзстандарт" агентлиги ўзига юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек "Ўзстандарт" агентлиги томонидан тасдиқланган улар тўғрисидаги низомлар асосида ўз фаолиятини амалга оширадиган ўзига бўйсунувчи ҳудудий органлар орқали ҳал этади.

"Ўзстандарт" агентлиги, унинг ҳудудий органлари, унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва корхоналар стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш, маҳсулотлар ва хизматлар сифатини бошқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органларининг ягона тизимини ташкил қилади.



II. "ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар "Ўзстандарт" агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча жисмоний шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларнинг бажарилиши ҳамда уларга амал қилиниши устидан назоратни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

ўтказилаётган илмий-тадқиқот ишлари асосида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

стандартлаштириш бўйича ишларни амалга оширишнинг, манфаатдор томонларнинг давлат бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорлиги шакллари ва методлари умумий қоидаларини белгилаш;

халқаро стандартлар бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини яратиш, стандартларни ва техник шартларни, эталонларни ва физик ҳажмлар бирликларини белгилаш ва улардан фойдаланиш;

мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар ва хизматларнинг янги рўйхатини, уларни ҳар йили янгидан пайдо бўлган маҳсулотлар ва хизматлар турларини, шунингдек жорий этилаётган янги технологиялар ва материалларни ҳисобга олган ҳолда тузиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;

маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштиришнинг янги тартибини ишлаб чиқиш ҳамда унга риоя этилишини назорат қилиш;

замонавий давлат стандартлари ва эталонларини ишлаб чиқиш ва уларни халқаро тизимлар билан уйғунлаштириш;

Сертификатланган маҳсулотлар, сифатни бошқариш тизимлари, сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органлар, синов лабораториялари (марказлари), сифат бўйича эксперт-аудиторлар давлат реестрини, юритиш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларини ва уларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш;

турдош маҳсулотлар стандартларини ишлаб чиқиш бўйича тармоқ тузилмаларини ташкил этишга кўмаклашиш, улар фаолиятига илмий-методик раҳбарликни ва назоратни таъминлаш;

стандартлаштириш тизимларининг фаолият кўрсатишини ва ривожланишини таъминлаш, ўлчовлар бирлигини сертификатлаштириш, аккредитация қилиш ва ушбу соҳалардаги илмий-техника ахборотлари ягоналигини, шунингдек уларни чет мамлакатларнинг халқаро (минтақавий) ва миллий тизимлари билан уйғунлаштиришни таъминлаш;

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг сифатига ва хавфсизлигига бўлган талабларга риоя этишни ҳамда ўлчашларнинг нотўғри натижалари салбий оқибатларини назорат қилиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

штрихли кодлаштириш тизимини жорий этиш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларнинг Давлат реестрини юритиш;

стандартлар ва техник шартлар талабларига риоя этилишини, сертификатлаштириш ўлчовлари ва қоидаларининг ягоналиги таъминланишини, сертификатлаштирилган маҳсулотларни, шунингдек метрологик таъминлаш қоидаларига ва ягоналигига риоя этилишини назорат қилиш;

ишлаб чиқарилаётган спирт ва алкоголли маҳсулотларнинг сифатини, сақланишини, ташилишини ва сотилишини назорат қилиш;

ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ахборот ресурсларини ва стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш, техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни сифати, классификациялаш, кодлаштириш, шу жумладан, штрихли кодлаштириш инфратузилмасини шакллантириш;

физик бирликлар эталонларини ўлчаш, сақлаш ва тегишли даражада сақлаш ягоналигини ва ишончлилигини таъминлаш, давлат метрология хизмати ва эталон базасини ривожлантириш, энг юқори аниқликдаги ўлчовларнинг янги методлари ва воситаларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш, ўлчаш, назорат қилиш ва синаш методлари ва воситаларини стандартлаштириш;

маҳсулотлар ва хизматларни синаш ва сертификатлаштиришнинг замонавий тизимини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида юкланган бошқа вазифалар.


8. "Ўзстандарт" агентлиги қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими, Ўзбекистон Республикаси ўлчовлар бирлигини таъминлаш давлат тизими, Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими, Ўзбекистон Республикаси аккредитация қилиш тизими ва ушбу соҳалардаги илмий-техника ахборотларининг фаолият кўрсатишини ва уларнинг такомиллаштирилишини, шунингдек уларни маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини оширишда ва экспорт потенциалини кўтаришда, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантиришда республика иқтисодиёти тармоқларига кўмаклашиш мақсадида чет мамлакатларнинг халқаро, минтақавий ва миллий тизимлари билан уйғунлаштиришни таъминлаш;

республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинадиган маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш, чет мамлакатларнинг мувофиқлик сертификатларини эътироф этиш;

кўрсатилаётган хизматларни сертификатлаштиришни ташкил этиш ва ўтказиш;

давлат, тармоқ, маъмурий-ҳудудий стандартларни ва уларга ўзгартиришларни, корхоналарнинг маҳсулотлар (хизматлар)га техник шартларини, стандартларини ва уларга ўзгартиришларни, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш бўйича амал қилинадиган ҳужжатларини, шунингдек норма ва қоидаларни тасдиқлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш;

фойдаланувчиларни маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, шунингдек синаш ва ўлчаш методлари бўйича норматив ҳужжатлар билан таъминлаш;

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда белгиланган тартибда стандартларни, техник шартларни ишлаб чиқиш ҳамда стандартлаштириш соҳасидаги фаолиятга методик рахбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш учун стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни шакллантиришда қатнашиш;

буюмлар ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини аттестациядан ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш;

намунавий ўлчов воситаларини ишлаб чиқариш ва юқори аниқликдаги ўлчов техникасини таъмирлаш;

ўлчов воситалари турларини тасдиқлаш бўйича синовлар ва метрологик аттестация ўтказиш;

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ҳамда маҳсулотлар ва хизматларнинг сифатини бошқариш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш;

давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро амалиётига ўтишни таъминлаш;

стандартлаштириш, метрология, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштиришни ривожлантириш ва аккредитациянинг асосий йўналишларини, концепцияларини, истиқболли дастурларини ва узоқ муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш;

стандартлар ва техник шартлар талабларига риоя этилиши, ўлчовларнинг ягоналиги ва сертификатлаштириш қоидаларининг таъминланиши, сертификатлаштирилган маҳсулотлар, шунингдек метрологик таъминлаш қоидаларига ва ягоналигига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқарилаётган спирт ва алкоголли маҳсулотларнинг сифати, сақланиши, ташилиши ва сотилиши устидан назоратни ташкил этиш ва ўтказиш;

стандартлаштириш, метрология, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш ҳамда сифатини яхшилаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

стандартлаштириш, метрология, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш, синаш, сифатини яхшилаш соҳасидаги атамалар ва таърифларни ишлаб чиқиш;

стандартлаштириш, метрология, маҳсулотлар ва хизматлар сифатини, синашни ва сертификатлаштиришни бошқариш соҳасидаги ютуқларнинг илмий-техник тарғиботини амалга ошириш;

давлат назорати, шунингдек маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш натижаларини таҳлил қилиш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлилигини ошириш ҳамда сифатни таъминлаш ва бошқариш тизимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида хорижий ташкилотлар ва фирмалар билан илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш;

стандартлаштириш, метрология, сифатни бошқариш, маҳсулотлар ва хизматларни синаш ва сертификатлаштириш соҳасида илмий ва муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг стандартлаштириш, метрология, маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш соҳасидаги фаолиятига методик раҳбарликни ва уни мувофиқлаштиришни таъминлаш;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан стандартларга риоя қилиш, ўлчовлар ягоналигини ва сертификатлаштириш қоидаларини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;

метрологик хизматлар, синаш лабораториялари (марказлари), юридик ва жисмоний шахсларнинг ўлчаш, таҳлил қилиш, калибрлаш лабораторияларини, сертификатлаштириш органларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва фирмалар уставларининг, улар стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш фаолияти бўйича ижро этувчи ҳокимият органларида рўйхатдан ўтказилгунгача, келишиб олинишини амалга ошириш;

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича белгиланган талабларга мувофиқликни аниқлаш мақсадида маҳсулотлар ва хизматлар сифати мониторингини ўтказиш ҳамда сифатни яхшилаш бўйича тавсияномалар бериш.



III. "ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ


9. "Ўзстандарт" агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколати доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши ва риоя этилиши мажбурий бўлган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш ва норматив ҳужжатлар чиқариш;

стандартлаштириш, метрология, маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш масалаларини ҳал этиш учун давлат бошқарув органларини, юридик шахслар бирлашмаларини, корхоналар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларини жалб этиш;

қонунлар ҳамда бошқа қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Ҳукуматга киритиш, стандартлаштириш, метрология, маҳсулотлар ва хизматлар сифатини сертификатлаштириш ва назорат қилиш масалалари бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;

давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, ташкилотлар ва республика жамоат бирлашмаларидан "Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни олиш;

Идоралараро кенгашда давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий шериклар билан биргаликдаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг стандартлаштириш, метрология, маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш масалалари бўйича ахборотларини тинглаш;

хўжалик бирлашмаларидан стандартлаштириш бўйича базавий ташкилотлар ва техник қўмиталар ташкил этишни талаб қилиш;

стандартлаштириш, метрология, республика халқ хўжалиги учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш муаммоларини кўриб чиқиш бўйича вақтинчалик илмий-техника комиссиялари тузиш;

идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан стандартлар ва техник шартларга риоя қилиниши, ўлчовларнинг, сертификатлашнинг ягоналиги таъминланиши, истеъмолчилар ва давлат манфаатларини, шу жумладан, одамларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсизлик, атроф-муҳитнинг муҳофаза қилиниши, маҳсулотларнинг мувофиқлиги ва ўзаро бир-бирининг ўрнини босувчанлиги, ресурсларни тежаш, уларни назорат қилиш методларининг ягоналиги ва маркировка қилинишининг ягоналиги билан боғлиқ стандартлар ва техник шартлар талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларни ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек экспортга етказиб берилаётган ва импорт бўйича олинаётган маҳсулотлар сифати устидан давлат назоратини амалга ошириш;

давлат метрология назоратини ўтказиш;

назорат қилинаётган маҳсулотлар кўрсаткичларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида сотиш ва сақлаш корхоналарида назорат харидини ўтказиш йўли билан маҳсулотлар сифатининг давлат назоратини ўтказиш;

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш қоидалари бузилганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсир кўрсатишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий чора-тадбирларини қўллаш;

маҳсулотнинг техник даражаси ва сифатини оширишни таъминламайдиган ҳамда истеъмолчилар талабларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган норматив ҳужжатларни бекор қилиш, уларнинг амал қилиш муддатини чеклаш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;

мувофиқлик сертификатлари ва белгиларининг, аккредитация қилиш ва аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аттестат (гувоҳномалар)ни бекор қилиш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш;

маҳсулотлар, хизматлар, сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш ва мувофиқлик сертификатлари бериш;

сертификатлаштирилган маҳсулотлар (хизматлар), сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар, юклаб жўнатишдан олдинги инспекция органлари, синов, ўлчаш, текшириш ва калибрлаш лабораториялари устидан инспекция назорати ўтказиш, улар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

стандартларда ва техник шартларда маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматлар сифатига нисбатан аҳоли турмуши ва саломатлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, мувофиқлик, ўзаро бир-бирининг ўрнини босишни ва ресурсларни тежашни таъминлашга йўналтирилган талабларни белгилаш;

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш бўйича халқаро, минтақавий, давлатлараро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.



IV. "ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. "Ўзстандарт" агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида унинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар ҳудудига кириш, шунингдек зарур ҳужжатлар ва ахборотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.


11. "Ўзстандарт" агентлиги ўз фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва жамоат ташкилотлари билан бевосита ҳамкорлик қилади.


12. "Ўзстандарт" агентлигини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бош директор бошқаради.

"Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади.


13. Бош директорга ва Бош директор ўринбосарларига айни бир вақтда лавозимига кўра Стандартлар ва ўлчовларнинг ягоналигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат бош инспектори ва давлат бош инспекторининг ўринбосарлари вазифалари юкланади.


14. "Ўзстандарт" агентлиги бош директори:

"Ўзстандарт" агентлиги фаолиятига рахбарлик қилади ҳамда агентликка юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бош директор ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Бош директор ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун номзодларни тақдим этади;

"Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати тузилмасини ва ходимларнинг белгиланган сони доирасида штатлари жадвалини тасдиқлайди;

"Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

"Ўзстандарт" агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги, шунингдек унинг ҳудудий бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бошлиқларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

"Ўзстандарт" агентлиги, унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради;

хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш, сифат ва давлат назорати бўйича органлари билан ҳамкорлик масалалари юзасидан идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда имзолайди.


15. "Ўзстандарт" агентлигида таркибида Бош директор, унинг ўринбосарлари, шунингдек марказий аппаратнинг бошқа юқори малакали раҳбар ходимлари бўладиган 7 кишидан иборат ҳайъат тузилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби (унинг таркибига лавозимига кўра кирувчи шахслардан ташқари) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


16. Ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда "Ўзстандарт" агентлиги бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

"Ўзстандарт" агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бошлиқлари лавозимига кўра айни бир вақтда тегишли равишда Қорақаллоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида стандартлар ва ўлчовлар ягоналиги устидан назорат бўйича давлат бош инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса - тегишли ҳудудий бош инспекторларнинг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

Ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари ва бош бухгалтерлари "Ўзстандарт" агентлиги бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


17. "Ўзстандарт" агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда бўлимларининг зиммасига давлат назоратини амалга ошириш юкланган бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, мутахассислари лавозимига кўра айни бир вақтда стандартлар ва ўлчовлар ягоналиги устидан назорат бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.


18. Стандартлар ва ўлчовлар ягоналиги устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар давлат инспектори ёки давлат ишончли вакили сифатида "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда аттестациядан ўтказилиши керак.


19. "Ўзстандарт" агентлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.


20. "Ўзстандарт" агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини маблағ билан таъминлаш бюджет маблағлари ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.



V. "ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


21. "Ўзстандарт" агентлигини қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.




































Время: 0.0314
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск