Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.04.1992 й. 211-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 29 апрелдаги

211-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов

воситалари устидан давлат назорати тўғрисида

НИЗОМ


1. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, давлат корхоналари, кооперативлар, акционерлик корхоналари, қўшма, ижарачи, кичик корхоналар ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (бундан кейин матнда корхоналар), уларнинг идоравий мансубликларидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, шунингдек, республика ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан стандартлар* ва метрологик қоидаларнинг, ўлчовлар бирлигининг ўз вақтида жорий қилинишини ва уларга риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, стандартлар ва ўлчов воситаларининг илмий-техника даражаларини таҳлил қилиш ҳамда уларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, меҳнат унумдорлигини ўстириш, маҳсулотнинг техника даражасини ва сифатини ошириш мақсадида фан ва техника ютуқларидан самаралироқ фойдаланишга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратининг бош вазифаси ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати:

Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази;

стандартлаш, метрология ва сертификациялашнинг минтақавий марказлари томонидан амалга оширилади.

Доривор воситаларнинг Давлат фармакопеяси ёки техник шартлар талабларига мувофиқлилигини давлат томонидан назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

“Ўздавстандарт”нинг бош директори лавозими бўйича бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

“Ўздавстандарт”нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги стандартлаш, метрология ва сертификациялаш минтақавий марказларининг директорлари лавозимлари бўйича бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарларнинг стандартлар ва ўлчов воситалари бўйича назорат олиб борувчи бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарларнинг стандартлар ва ўлчов воситалари бўйича назорат олиб борувчи бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифаси топширилган “Ўздавстандарт” бўлимларининг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислари, мансабдор шахслари лавозимлари бўйича бир вақтнинг ўзида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назоратнинг давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар давлат назоратчиси ёки давлат текширувчиси сифатида “Ўздавстандарт” томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтган бўлишлари керак.


3. Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари ўзларига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

а) стандартлар ва метрологик қоидаларни, шунингдек, одамларнинг хавфсизлиги, ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, бир-бирига монандлик ва бир-бирини алмаштира олишга нисбатан мажбурий талабларни белгиловчи стандартлар ва метрологик қоидаларни ўз вақтида жорий қилишни ва уларга риоя қилинишини назорат этадилар. Тайёрловчиларнинг талабномалари бўйича ёки истеъмолчиларнинг хабарлари бўйича маҳсулотга нисбатан тавсия қилинган талабларга риоя қилиниши ҳам назорат этилади;

б) физик катталикларнинг белгиланган бирликларининг тўғри қўлланилишини, ўлчов воситаларининг аҳволини, уларни тайёрлаш, сақлаш, тузатиш, текшириш ва қўллаш шароитларини, эскириб қолган ўлчов воситаларининг ишлаб чиқаришдан ўз вақтида олиб ташланишини ва уларнинг янгисига алмаштирилишини текширадилар;

в) стандартлар ва метрологик хизматларнинг идоравий хизматлари ишини назорат қиладилар;

г) маҳсулотлар сифати бўйича инспекция ва бошқа ташкилотларнинг стандартлар ва метрологик қоидаларнинг жорий қилиниши ва уларга риоя этиш юзасидан назорат ўрнатиш бўйича фаолиятларига методик рақбарлик қилишни амалга оширадилар ҳамда ушбу фаолиятни мувофиқлаштириб борадилар;

д) сертификация синовларининг тўғри олиб борилаётганлигини назорат қилишни амалга оширадилар;

е) ишлаб чиқаришларни, сертификация қилинган маҳсулотларни, сифат тизимини аттестациядан ўтказиш шартларига қандай риоя қилинаётганлигининг инспекция назоратини ўтказадилар;

ж) ўз базаларида яратилган маҳсулотларнинг айрим турларини лабораторияларда синаб кўрадилар;

з) стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати натижаларини умумлаштирадилар, уларни ишлаб чиқишда фан ва техника ютуқларидан самаралироқ фойдаланишга кўмаклашадилар, уларнинг ўз вақтида жорий қилинмаганлиги, стандартлар ва метрологик қоидаларнинг бузилиши сабабларини таҳлил қиладилар, стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари ишининг таъсирини ошириш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни ўтказадилар;

и) ўлчов воситаларини давлат синовидан, метрологик аттестациядан ва давлат текширувидан ўтказадилар;

к) агар стандартлар, метрология қоидалари ва техник шартлар маҳсулотларнинг техник даражасини ва сифатини оширишни таъминламаса ёки амалдаги қонунларга зид бўлса, уларни бекор қиладилар ёки бекор қилиш, амалда бўлиш муддатларини чегаралаш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритадилар;

л) стандартларни ва техник шартларни тасдиқлашда ва давлат рўйхатидан ўтказишда уларни экспертиза қиладилар;

м) корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўлчов воситаларини тайёрлаш, тузатиш ва текшириш бўйича ишларни бажариш учун тайёргарликларини текширадилар, агар улар тайёр бўлсалар уларга кўрсатилган ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олиш гувоҳномаларини берадилар;

н) вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва концернларнинг бош ташкилотларини ишлаб чиқариш-техника ва маданий-маиший мақсадлардаги маҳсулотларнинг муҳим турларини давлат синовларидан ўтказиш бўйча аттестациядан ўтказадилар ва ушбу синовларни уларга бириктириб қўйилган маҳсулотлар бўйича ўтказиш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олиш гувоҳномаларини берадилар;

о) стандартлар ва ўлчов воситаларини жорий этиш ва уларга риоя қилишни назорат этиш жараёнида аниқланган бузилишларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар кўрадилар.


4. Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назоратнинг бош Давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, давлат инспекторлари:

а) вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан стандартларни ва метрология қоидаларини жорий этиш ва уларга риоя қилиш масалалари юзасидан зарур маълумотлар ва материалларни олиш;

б) стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширишлар ва экспертизалар ўтказиш учун, шунингдек, аниқланган стандартлар ва метрология қоидаларини бузишларни бартараф этишни назорат қилиш учун зарур ҳолларда техник воситаларни ва мутахассисларни, уларнинг раҳбарларининг розилиги билан, жалб қилиш;

в) хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда ҳеч бир тўсиқсиз корхоналарга бориш, бунда уларнинг зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш учун белгиланган иш тартиби ҳисобга олинади;

г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда “Ўздавстандарт” томонидан белгиланган тартибда маҳсулотларнинг стандартларга мувофиқлигини текшириш учун уларнинг намуналарини олиш;

д) давлат синовидан, метрология аттестациясидан ўтмаган, текширилмаган ёки бузуқ ўлчов воситаларини муомалага чиқаришни ушлаб қолиш ва қўлланишни тўхтатиш, бундай воситаларни муомаладан олиб қўйиш тўғрисида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга улар учун бажариш мажбурий бўлган ёзма кўрсатма бериш, зарур бўлган ҳолларда эса уларни тўғридан-тўғри муомаладан олиб ташлаш;

е) стандартлар ва метрология қоидалари талабларига мос келмайдиган конструкторлик, технологик ва лойиҳа ҳужжатларини, агар улар маҳсулотларнинг техник даражаси ва сифатини пасайтиришга олиб келадиган бўлса, буюртмачи (ишлаб чиқариш)га беришни ва қўлланишни тақиқлаб қўйиш;

ж) стандартлар ва метрология қоидаларини бузган ҳолда маҳсулотлар чиқариш (шу жумладан, тузатишдан чиқариш)ни, сотишни, ортишни, сақлашни ва фойдаланишни, шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида хизмат кўрсатишни тақиқлаш;

з) стандартлар ва метрология қоидаларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахсларни белгиланган тартибда ҳатто эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларга, ҳокимликларнинг маъмурий комиссияларига, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига таклифлар киритиш;

и) корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга улар учун бажариш мажбурий бўлган стандартлар ва метрология қоидаларини бузишларни ва ушбу бузилишларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;

к) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан стандартлар бузилган ҳолларда белгиланган тартибда уларга иқтисодий санкциялар қўлланиши тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;

л) корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан маҳсулотларни чиқаришда стандартлар мунтазам бузилган ҳолларда “Ўздавстандарт” томонидан белгиланган тартибда тайёр маҳсулотни қабул қилишнинг алоҳида режимини жорий этиш;

м) ишлаб чиқариш-техника ва маданий-маиший мақсадлардаги маҳсулотларнинг муҳим турларини давлат синовидан ўтказувчи бош ташкилотларга, агар бунда стандартлар ва метрология қоидалари билан белгиланган синовлар тартибига риоя қилиш таъминланмаса, маҳсулотларни синовдан ўтказишни тақиқлаш, шунингдек, ушбу синовлар бўйича қабул қилинган қарорларни бекор этиш;

н) ўлчов воситаларини тайёрлаш, тузатиш ва текшириш бўйича ишларни “Ўздавстандарт” органларида кўрсатилган ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олиш гувоҳномасини олмаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини тақиқлаш;

о) ўлчов воситаларини тайёрлаш ва текшириш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олиш гувоҳномаларини бу ишларни бажарувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан стандартлар ва метрология қоидаларининг бузилишига йўл қўйилган ҳолларда бекор қилиш ёки рўйхатга олиш гувоҳномаларидан айрим иш турларини чиқариб ташлаш;

п) текшириш қоидаларини бузган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда фойдаланишда бўлган ўлчов воситалари учун ёппасига бир йўла текширишни тайинлаш ва текширишлар ўртасидаги қисқартирилган оралиқни белгилаш, камчилиги зарур даражадаги аниқлик билан баҳоланмаган ўлчов натижаларидан фойдаланишни тақиқлаш;

р) стандартлар ва метрология қоидалари бузилганда, ушбу бузилишлар бартараф этилгунга қадар маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига бажариш мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш ҳуқуқларига эгадирлар.

Мазкур бандда назарда тутилган ҳуқуқлар стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органларининг мансабдор шахсларига, “Ўздавстандарт”нинг бош директори белгилайдиган ҳажмларда, берилади. Бу билан “р” кичик бандда назарда тутилган ҳуқуқ фақат Ўзбекистон Республикаси стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат қилувчи бош давлат инспекторига ва унинг ўринбосарларига, “е” ва “к” кичик бандларда назарда тутилган ҳуқуқлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назоратнинг бош давлат инспекторларига ва уларнинг ўринбосарларига берилади.


5. Стандартлар ва ўлчовлар воситалари устидан давлат назорати органлари ўзларига берилган ҳуқуқлардан фойдаланишда ва юклатилган вазифаларни амалга оширишда амалдаги қонунларга риоя қилинишини назорат қилишга ва умумдавлат манфаатларига риоя қилишга, стандартлар ва метрология қоидаларига риоя қилиш ва ўлчов бирликларини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда ҳар қандай маҳкамачилик ва маҳаллийчилик каби муносабатларнинг пайини қирқишга даъват этилганлар.

Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ўзларига юклатилган вазифаларни бажармаганликлари учун ва ўзларига берилган ҳуқуқлардан нотўғри фойдаланганликлари учун қонунлар билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


6. Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан юқори мансабдор шахсга, агар қонун билан шикоят қилишнинг бошқа тартиби белгиланмаган бўлса, 10 кун муддат ичида шикоят қилиниши мумкин.

Шикоят қилиш шикоят қилинган қарорнинг бажарилишини тўхтата олмайди, мазкур Низомдаги 4-банднинг “р” кичик бандида назарда тутилган чораларни қўллаш ҳоллари бундан мустаснодир.

Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳаракатидан норози бўлганларнинг шикоятлари зудлик билан, лекин шикоят тушган кундан бошлаб кечи билан 15 кунлик муддатда кўриб чиқилади, қўшимча равишда ўрганишни ва текширишни талаб қилувчи шикоятлар эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.


7. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахсларига ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган шароитларни (белгиланган тартибда хизмат хоналари, алоқа, транспорт воситаилари ва бошқалар билан таъминлаш) яратиб беришлари керак.


8. Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари ўз ишларини бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари (касаба уюшмалари, истеъмолчилар жамияти ва бошқалар) билан яқиндан ўзаро ҳамкорликда олиб борадилар.





























Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск