Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаш тизимининг Асосий принциплари (ЎзР ВМ 02.03.1992 й. 93-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 2 мартдаги

93-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси

Давлат стандартлаш тизимининг

АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


1. Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

Маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг (кейинги ўринларда Маҳсулотлар деб юритилади) ахолининг ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчиларнинг ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

Маҳсулотлар ўзаро бир-бирининг ўрнини босиши ва бир-бирига монандлигини таъминлаш;

фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек аҳоли ва халқ хўжалигининг эҳтиёжларига мувофиқ Маҳсулотларнинг сифати ҳамда рақобатбардошлигини ошириш;

ресурсларнинг барча турларини тежашга, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга кўмаклашиш;

ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш;

табиий ва техноген фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавф-хатарини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш;

истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган Маҳсулотлар номенклатураси ва сифати тўғрисидаги тўлиқ ва ишонарли ахборот билан таъминлаш;

мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш; ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш;

ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижро этувчи) маълум қилган Маҳсулот сифати тўғрисидаги кўрсаткичларни тасдиқлаш.

2. Республикада стандартлашга доир ишларни мақбул даражада ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлаш функциясини қуйидагилар амалга оширадилар:

умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификациялаш агентлиги;

қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳасида - лойиҳалаш ва конструкциялаш ҳам шунга киради - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;

табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишни тартибга солиш соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси саноати томонидан ишлаб чиқариладиган тиббиёт мақсадларидаги маҳсулотлар, тиббиёт техникаси буюмлари, дори-дармонлар ва таркибида инсон учун зарарли моддалар бўлган маҳсулотлар соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Мазкур идоралар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (биркитилган соҳалар бўйича) амалдаги республика стандартларини ва уларга киритилган ўзгартишларни кўриб чиқадилар, тасдиқлайдилар, муддатини узайтирадилар ва бекор қиладилар. Республика стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш юқорида қайд этилган органлар томонидан тасдиқланган графикка мувофиқ амалга оширилади. Республика стандартлари, техникавий шартлари ва уларга ўзгартишлар, уларни тасдиқлаш даражасидан қатъи назар, Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш агентлигида давлат рўйхатига олиниши керак.

Ўзбекистон Республикасида стандартлаш, метрология ва сертификациялаш ишларига умумий методик раҳбарликни Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш агентлиги таъминлайди.

3. Стандартлар ва техникавий шартларни ишлаб чиқиш буюртмачилари вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ҳамда тегишли маҳсулот (хизматлар) турларини ишлаб чиқарувчи ва улардан фойдаланувчи бошқа тузилмалардир. Бу ишларни маблағ билан таъминлаш буюртмачиларнинг маблағи, шу жумладан, шартнома асосида марказлаштириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Стандартлаштириш бўйича техникавий қўмита тўғрисида Намунавий низомга мувофиқ ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техникавий қўмиталар, стандартлаш бўйича базавий ташкилотлар, шунингдек, тегишли маҳсулот (хизматлар) турларини ишлаб чиқарувчи ёки фойдаланувчи корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тузилмалар стандартлар ва техникавий шартларни ишлаб чиқувчилар ҳисобланадилар.

4. Стандартлар ва техникавий шартларни ишлаб чиқувчи ташкилотлар шу стандартлар ва техникавий шартларда мажбурий ва тавсия этиладиган талабларни назарда тутишлари керак.

Маҳсулотлар, атроф-муҳит, аҳоли саломатлиги ва мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлаш, Маҳсулотларнинг техникавий ва ахборот жиҳатдан бир-бирига монандлиги, ресурсларни тежаши, ўзаро алмашувчанлигини, уларни назорат қилиш, тамғалаш усулларининг бирлигини таъминлаш учун белгиланадиган талаблар ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талаблар идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар давлат корхоналари, ташкилотлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан риоя қилиниши мажбурий ҳисобланади.

Импорт қилинадиган Маҳсулот, агар унинг мажбурий талаблар борасида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган стандартларга мувофиқлиги тасдиқланмаган бўлса, етказиб берилиши ва фойдаланилиши мумкин эмас.

Тавсия этиладиган талабларга маҳсулотнинг истеъмол ва бошқа хусусиятларини акс эттирувчи талаблар киради. Уларни қўлланиш заруриятини тайёрловчи ва истеъмолчи (буюртмачи) шартномалар тузилаётганда белгилайди.

5. Корхоналар, бирлашмалар, концернлар, уюшмалар ва бошқа хўжалик органлари корхонанинг янгидан яратиладиган ва чиқариладиган маҳсулотига стандарт ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари мумкин. Бунинг учун давлатлараро ва республика стандартларининг маҳсулотга нисбатан назарда тутилган мажбурий талабларига риоя этган ҳолда бундай стандартларнинг талаблари давлатлараро ва республика стандартлари кўрсаткичларидан ортиқ бўлиши ёки истеъмолчиларнинг талабларини қондирадиган бўлиши керак.

Агар стандартларнинг талаблари халқ хўжалиги талабларини қондирадиган бўлса, Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш агентлиги томонидан белгиланган тартибда халқаро, минтақа ва хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларини республика стандартлари ва техникавий шартлари сифатида қўлланишга йўл қўйилади.
















































Время: 0.0124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск