ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2011 й. 122-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 28 апрелдаги

122-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган

маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига

мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва хавфлилик тоифаси паст бўлган, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш тартиботларини ишлаб чиқарувчи томонидан уларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлиги ҳақида маълум қилиш йўли билан (кейинги ўринларда мувофиқлигини маълум қилиш деб аталади) белгилайди ва фақат кўрсатиб ўтилган маҳсулотни ишлаб чиқарувчига нисбатан қўлланади.


2. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг қонунчилик талабларига ва маҳсулотлар уларга мувофиқ ишлаб чиқарилган норматив ҳужжатларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича мувофиқлик хабарномасини тўлдиради.


3. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномани ишлаб чиқарувчининг вакили "Ўзстандарт" агентлиги томонидан аккредитация қилинган сертификатлаштириш органига (кейинги ўринларда сертификатлаштириш органи деб аталади) икки нусхада тақдим этади.


4. Сертификатлаштириш органи ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномани ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича дафтарда рўйхатдан ўтказади, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномага рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамини қўяди ва унинг сертификатлаштириш органи муҳри қўйилган бир нусхасини маҳсулот ишлаб чиқарувчининг вакилига беради.


5. Ишлаб чиқарилган маҳсулот мувофиқлик хабарномасининг амал қилиш муддати мувофиқлик хабарномаси рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 3 йилдан иборат бўлади.

Мувофиқлик хабарномаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 3 йил ўтгач, маҳсулотни ишлаб чиқарувчи сертификатлаштириш органига янги хабарномани тақдим этади.


6. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг норматив ҳужжатлардаги талабларга унинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларига таъсир қилувчи ўзгартиришлар киритилса, мувофиқлик хабарномаси қайта рўйхатдан ўтказилади.


7. Норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб 10 кун мобайнида ишлаб чиқарувчи сертификатлаштириш органига мувофиқлик хабарномасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилади.


8. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг мувофиқлик хабарномасини рўйхатдан ўтказиш сертификатлаштириш органи томонидан бир иш куни мобайнида, бепул амалга оширилади.


9. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг рўйхатдан ўтказилган мувофиқлик хабарномаси ушбу маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун асос ҳисобланади.


10. Экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сертификатлаштириш ихтиёрий асосда амалга оширилади.


11. Сертификатлаштириш органида рўйхатдан ўтказилган мувофиқлик хабарномаси ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг йўл ҳужжати учун асос бўлади.

12. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифат кўрсаткичларининг норматив ҳужжатлардаги мажбурий талабларга мувофиқлик хабарномасида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигига нисбатан қўйиладиган норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқарувчи корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



МУВОФИҚЛИК ХАБАРНОМАСИ

20___ й. "___" _____________


да жойлашган


номидан

(ташкилотнинг тўлиқ номи)



(раҳбарнинг Ф.И.О., лавозими (бош директор, директор, хусусий тадбиркор)

ушбу билан хабар қиладики,


бўйича


(норматив ҳужжат номи, тартиб рақами)


ишлаб чиқарилаётган



(маҳсулотнинг номи, тури, русуми)

кўрсатиб ўтилган ҳужжатнинг барча талабларига, шунингдек



га

(ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигига нисбатан

талаблар белгиланган норматив ҳужжатлар ва қоидалар номи, тартиб рақами)


                        

тўлиқ мувофиқ келади.


Ташкилотда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни норматив ҳужжатларда белгиланган барча сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича ишлаб чиқариш ва синовлар ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд.

              

(агар ташкилот синовларни (ёки синовларнинг бир қисмини) бошқа

лабораторияларда ўтказаётган бўлса, ушбу лабораториялар кўрсатилиши лозим)

               

(синов лабораториясининг номи, манзили, шунингдек унинг аккредитациядан

(аттестациядан) ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатга (тартиб рақами,

берилган санаси, амал қилиш муддати) ҳавола, агар лаборатория

ушбу тартиботлардан ўтган бўлса)

Маҳсулотлар (товар ва хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталогдаги идентификация коди (МХИК).

Ташкилот сифатли ва хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқариш учун барча шартларга риоя қилинишини таъминлайди.


Ушбу мувофиқлик хабарномасининг ҳаққонийлиги, шунингдек мувофиқлик хабарномасида кўрсатилган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлиги юзасидан ишлаб чиқарувчининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб бериши тўғрисида танишдим.








(лавозим)


(имзо)


(Ф.И.O.)


Тўлдирилган санаси 20__ й. "___" ________________


Амал қилиш муддати 20__ й. "___" _______________





Хабарноманинг орқа бети



РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ (ҲИСОБГА

ОЛИНГАНЛИГИ) ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР

Сертификатлаштириш органи -



томонидан

(сертификатлаштириш органининг номи, Давлат реестри бўйича тартиб рақами)


___ -сон тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилди (ҳисобга олинди).


Сертификатлаштириш

органининг раҳбари






(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.                                    20___ йил "___" ________________



Изоҳ. Сифатли ва хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқаришнинг таъминланишини тасдиқловчи қўшимча ахборот мавжуд бўлганда ишлаб чиқарувчи уларни қўшимча равишда келтириши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА



Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг

сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлиги

ҳақидаги хабарномани рўйхатдан ўтказиш

ДАФТАРИ ШАКЛИ

  

Т/р


Маҳсулотнинг

номи


Хабарнома

юборувчининг

манзили


Хабарнома

келиб тушган

сана


Ташкилот

раҳбари


Рўйхатдан

ўтказилган санаси

ва тартиб рақами*


Рўйхатдан

ўтказишнинг

амал қилиш

муддати


1

2

3

4

5

6

7































                

*) Рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамини кўрсатиш намунаси: N UZ.SMT.ХХ.ХХХ.ХХХХХХ




































































Время: 0.0434
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск