Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ЭГ-01/10-4014-сон, Молия вазирлиги 60-сон Давлат божхона қўмитаси 01-02/8-10-сон "Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 19.07.2010 й. Қарори (АВ томонидан 13.08.2010 й. 2131-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.08.2010 й.

N 2131

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.07.2010 й.

N ЭГ-01/10-4014


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.07.2010 й.

N 60


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

19.07.2010 й.

N 01-02/8-10


ҚАРОРИ



Товарларнинг келиб чиқишини

сертификатлашни ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида


(2010 йил 23 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва амалдаги қонунчилик нормаларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

1. Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1999 йил 22 мартда 01/12-1327-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 майда ЭГ/02-6405/1050-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 1 мартда 02/8-45-сон билан тасдиқланган Товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш қоидалари (рўйхат рақами 787, 1999 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 248-модда);


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 2000 йил 6 январда ВР-01/12-62-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси томонидан 2000 йил 7 январда 5-сон, 02/8-02-сон билан тасдиқланган "Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 июлда 787-сон билан рўйхатга олинган Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш қоидаларига 1-сон қўшимча" (рўйхат рақами 787-1, 2000 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон, 22-модда);


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 2000 йил 30 июнда ЭГ-01/12-3409-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 945, 2000 йил 13 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон, 39-модда);


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг 2005 йил 25 майдаги НН-01/10-2298-сон "Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 945-1, 2005 йил 1 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-сон, 164-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 33-сон, 279-модда.




























Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск