Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.12.1997 й. 553-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 18 декабрдаги

553-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари

уруғларини  сертификациялаш  ва  сифатини

назорат қилиш давлат маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази (кейинги ўринларда "Ўздавуруғназоратмаркази" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

"Ўздавуруғназоратмаркази" мақомига кўра Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бош бошқармасига тенглаштирилади.


2. "Ўздавуруғназоратмаркази" жойларда бўлинмалари бўлган уруғларни сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат органи ҳисобланади.


3. "Ўздавуруғназоратмаркази" Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази аппарати бўлинмаларидан, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш маркази, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш вилоят марказларидан, қишлоқ хўжалиги уруғлари сифатини назорат қилиш туман ва туманлараро инспекциялар (лабораториялар)дан иборат бўлади ва уларга раҳбарлик қилади.


4. "Ўздавуруғназоратмаркази" юридик шахс ҳисобланади, банк муассасасида ҳисоб-китоб счётига, муҳрга, штампга, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган бланкларга эга бўлади.


5. "Ўздавуруғназоратмаркази" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруқларига ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ҳайъатининг қарорларига, Сертификациялаш миллий тизимининг асосий ҳужжатларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


6. "Ўздавуруғназоратмаркази"нинг фаолияти бюджет ва (ёки) синов ва сертификация учун ўз хизматларига тўланган маблағлар ҳисобига, шунингдек бошқа маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланади.


7. "Ўздавуруғназоратмаркази"нинг бошқарув тузилмаси ва штат жадвали Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.



II. "ЎЗДАВУРУҒНАЗОРАТМАРКАЗИ"НИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар "Ўздавуруғназоратмаркази"нинг вазифалари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг бажарилишини назорат қилиш;

уруғларни сертификациялаш, аккредитация вилоятига мувофиқ уруғларни ишлаб чиқарувчилар ва истеъмол қилувчилардан қатъи назар, уруғлар сифатини белгилаш ва назорат қилиш ишларини олиб бориш.


9. "Ўздавуруғназоратмаркази" юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

маҳаллий бўлинмаларнинг барча қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг сифати устидан назоратни ташкил этиш бўйича ишларига раҳбарлик қилиш;

хўжаликларда, корпорацияларда ва бошқа корхоналарда, муассасаларда уруғлар ва кўчатларнинг нав ва экиш сифатларини аниқлаш;

уруғлар сифатини аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва тасдиқлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш маркази, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш вилоят марказлари, туман ва туманлараро инспекциялари (лабораториялари)нинг ишларига услубий раҳбарлик қилиш;

уруғларни етиштириш ва сифатини аниқлаш бўйича давлат стандартларини, янги услубий қўлланмалар ва йўриқномаларни ишлаб чиқишда бевосита қатнашиш;

юқори сифатли элита уруғлар, биринчи ва кейинги репродукциялар уруғларини етиштиришни, уруғларни сақлашни, уларни экишга тайёрлашни, сифатини аниқлашни ҳамда хўжаликлар ва корхоналарнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, давлат стандартига, мавжуд йўриқномалар ва қоидаларга риоя қилган ҳолда тежаб сарфлашини назорат қилиш;

уруғчилик соҳасидаги жаҳон ютуқларини жорий этиш, жаҳон стандартлари асосида уруғлар сифатини аниқлаш ва назорат қилиш, стандарт уруғларга сифат сертификатлари бериш;

уруғларнинг экиш ва нав сифатларини аниқлашда барча манфаатдор юридик ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг қатнашишига ёрдам бериш;

мутахассисларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш;

ўз ваколатлари доирасида илмий-тадқиқот институтлари, селекция, уруғчилик, конструкторлик ва лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда шартномалар асосида иш режаларини, янги технологик линиялар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш юзасидан буюртмалар бериш;

навларни жойлаштириш; навларни районлаштириш ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган миқдорда навли уруғлар тайёрлаш режалари бажарилишини назорат қилиш;

янги усуллар, кимёвий препаратларни шартнома асосида синаш, шунингдек уруғчиликда ва уруғчилик назорати ишида қўлланиладиган бошқа таклифларнинг самарадорлигини аниқлаш ва уларни жорий этишга тавсия қилиш;

қишлоқ хўжалиги экинларининг районлаштирилган ва истиқболли навларининг нав софлигини тупроқда таҳлил қилиш ва уларнинг натижаларини манфаатдор ташкилотларга бериш, қишлоқ хўжалиги экинлари апробацияси тўғри ўтказилишини назорат қилиш;

экинлар бўйича уруғлик архиви сақланишини ташкил этиш ҳамда уруғлик архивларини тўғри сақлаш ва юритишда вилоят уруғчилик марказлари ва минтақавий лабораторияларга амалий ёрдам кўрсатиш;

ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда юритиш;

сертификацияланмаган ва давлат стандартига жавоб бермайдиган уруғларнинг тарқатилишини тақиқлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экиш бўйича қоидаларни бузган айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар бериш;

илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини уруғларни текшириш ва таҳлил қилиш ишига жалб этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажариш.



III. "ЎЗДАВУРУҒНАЗОРАТМАРКАЗИ"НИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


10. "Ўздавуруғназоратмаркази" ва унинг барча бўлинмалари инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларидан фойдаланиш ва уларни етиштириш устидан назоратни амалга оширадилар.


11. "Ўздавуруғназоратмаркази" бошлиғи қишлоқ хўжалиги уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш марказининг бошлиғи, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш вилоят марказлари бошлиқлари тегишли равишда вилоятлар қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари сифатини назорат қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат инспекторлари ҳисобланадилар.


12. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори, "Ўздавуруғназоратмаркази" инспекторлари, вилоятларнинг давлат инспекторлари, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш бўйича туман инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

уруғларнинг сифат кўрсаткичлари ишончлилигини ва давлат стандартларига мувофиқлигини текшириш мақсадида зарур текширишлар ўтказиш учун уларнинг намуналарини олиш;

муҳофаза қилинадиган навларнинг уруғларидан ғайриқонуний (фойдаланишни тақиқлаш;

исталган уруғлик етиштирувчининг, етказиб берувчининг ва савдо ташкилотининг ҳудудига кириш;

уруғчилик далалари ва уруғлик партиялари бўйича зарур ахборотни, ҳужжатларни ва намуналарни олиш;

уруғларнинг қонун ҳужжатларини бузган ҳолда етиштирилиши, сақланиши, сотилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш;

уруғлик партияларининг нав ва экиш сифати сертификатисиз ҳамда фитосанитария сертификатисиз ташилишини тақиқлаш;

республикага бошқа давлатлардан уруғларнинг нав ва экиш сифати сертификатисиз, фитосанитария сертификатисиз ва карантини рухсатномасисиз келтирилишига йўл қўймаслик.


IV. "ЎЗДАВУРУҒНАЗОРАТМАРКАЗИ"НИ БОШҚАРИШ


13. "Ўздавуруғназоратмаркази"га Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.


14. Бошлиқ "Ўздавуруғназоратмаркази"га юкланган функцияларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради.


15. Бошлиқ "Ўздавуруғназоратмаркази"нинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади ҳамда уларнинг сақланиши учун жавобгар ҳисобланади, банкда жорий ва бошқа счётлар очади, буйруқлар чиқаради, меҳнат шартномалари тузади. "Ўздавуруғназоратмаркази" номидан ишончномасиз иш кўради ҳамда суд муассасаларида ва бошқа муассасалар ва ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди.


16. Бошлиқ меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ:

ўз ўринбосарларини, "Ўздавуруғназоратмаркази"" бўлимлари бошлиқлари ва лабораториялари мудирларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш маркази бошлиғини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш вилоят, туман ва туманлараро марказлар бошлиқларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади.



























Время: 0.0432
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск