Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.11.2013 й. 298-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 6 ноябрдаги

298-сон қарорига

1-ИЛОВА


Суғурталовчини қайта ташкил этишга

рухсатнома бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома (кейинги ўринларда - қайта ташкил этишга рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.


2. Қайта ташкил этишга рухсатнома ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема ва шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан берилади.

3. Қайта ташкил этишга рухсатнома бериш суғурталовчиларга қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш ҳуқуқини беради.


4. Қайта ташкил этишга рухсатнома амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.



II. РУХСАТНОМА БЕРИШГА ДОИР

ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


5. Суғурталовчиларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклида қайта ташкил этишда рухсат беришга доир талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:

суғурталовчилар томонидан уларнинг молиявий барқарорлигига қўйиладиган талабларга риоя этилиши;

суғурта бозорида рақобатнинг чекланишига ёки бартараф этилишига йўл қўйилмаслиги;

суғурталовчилар томонидан уларга ҳуқуқий ворислик тартибида ўтган илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилиши;

суғурталовчиларни қайта ташкил этишнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги.



III. ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШГА РУХСАТНОМА

ОЛИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


6. Қайта ташкил этишга рухсатнома олиш учун суғурталовчи ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисида ариза;

муассисларнинг (қатнашчиларнинг) ёки таъсис ҳужжатларида бунга ваколат берилган суғурталовчи бошқарув органининг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

ташкил этилаётган суғурталовчининг баланси ва унинг фаолияти молиявий натижалари прогнози;

қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шартномасининг лойиҳаси (қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда).


7. Суғурталовчидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Қайта ташкил этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар суғурталовчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқаси орқали ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


9. Ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда суғурталовчига дарҳол берилади (юборилади).



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШГА РУХСАТНОМА БЕРИШ ЁКИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. Ваколатли орган суғурталовчининг аризасини кўриб чиқади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта ташкил этишга рухсатномани беради ёки рад этади. Қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисида суғурталовчининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.


11. Агар ваколатли орган қайта ташкил этишга рухсатнома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида суғурталовчининг аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида суғурталовчига қайта ташкил этишга рухсатнома бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат тамом бўлгандан кейин суғурталовчи уни амалга ошириш учун рухсатнома олиш ниятида бўлган қайта ташкил этишни, бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган суғурталовчининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга қайта ташкил этишга рухсатнома беришга мажбур. Қайта ташкил этишга рухсатнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ва суғурталовчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма хабарнома қайта ташкил этишга рухсатнома беришга тенглаштирилади ва қайта ташкил этишни содир этиш учун асос ҳисобланади.


12. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай суғурталовчига қайта ташкил этишга рухсатномани беради (юборади) ёки уни бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилади. Қайта ташкил этишга рухсатнома берилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.


13. Қайта ташкил этишга рухсатнома бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

қайта ташкил этишга рухсатнома берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг суғурталовчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

суғурталовчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

суғурталовчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.

Қайта ташкил этишга рухсатномани беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.


14. Қайта ташкил этишга рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома суғурталовчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва суғурталовчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Суғурталовчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат қайта ташкил этишга рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


15. Суғурталовчи қайта ташкил этишга рухсатномани бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, қайта ташкил этишга рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш суғурталовчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Суғурталовчининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


16. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда илгари суғурталовчига ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларининг ваколатли орган томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.


17. Қайта ташкил этишга рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин суғурталовчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


18. Суғурталовчи қайта ташкил этишга рухсатнома бериш рад этилганлиги, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



V. ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШГА РУХСАТНОМАЛАР

ДУБЛИКАТЛАРИНИ БЕРИШ


19. Қайта ташкил этишга рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурталовчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.


20. Ваколатли орган қайта ташкил этишга рухсатнома дубликатини ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, шунингдек қайта ташкил этишга рухсатноманинг асл нусхасини - у яроқсиз ҳолга келган тақдирда беришга (юборишга) мажбур. Қайта ташкил этишга рухсатнома дубликати берилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.



VI. ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШГА РУХСАТНОМАНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ,

ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


21. Қайта ташкил этишга рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, қайта ташкил этишга рухсатномани бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


22. Ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат берувчи талаблар ва шартларга риоя қилишни текширишдан бош тортиш қайта ташкил этишга рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат берувчи талаблар ва шартларнинг бир марта қўпол равишда бузилишига киради.



VII. ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШГА БЕРИЛГАН

РУХСАТНОМАЛАР РЕЕСТРИ


23. Ваколатли орган қайта ташкил этишга берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

Қайта ташкил этишга берилган рухсатномалар реестрида суғурталовчилар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:

суғурталовчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

қайта ташкил этишга рухсатнома берилган сана ва унинг тартиб рақами;

қайта ташкил этишга рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

қайта ташкил этишга рухсатноманинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;

қайта ташкил этишга рухсатномани бекор қилишнинг асоси ва санаси;

қайта ташкил этишга рухсатномалар дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.


24. Қайта ташкил этишга берилган рухсатномалар реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Суғурталовчини қайта ташкил

этишга рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари






























1-босқич

Ариза берувчи - суғурталовчи


       

Рўйхатга мувофиқ суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатномани олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки улар олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда электрон шаклда тақдим этади.

       


Ариза берувчининг хоҳишига кўра
























































































2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги


        

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатномани олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхат дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига берилади (юборилади).

2. Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади, уни беради ёки беришни рад этади.


3. Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади (топширилади).


4. Рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилганда уларни кўриб чиқади.


5. Ариза берувчига суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатномани беради (юборади) ёки уни суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

     


      

1) ҳужжатлар қабул қилинган кунда;

2) ва 3) - ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш кунида;

4) ва 5) - ўн иш кунида.

       



































































































































































































































































































































       





Низомга

2-ИЛОВА



         



(суғурталовчининг номи)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ___________ (суғурталовчининг номи)нинг 20___ йил "___" __________даги ___-сон аризасини кўриб чиқиб қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ____________ (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) шаклида қайта ташкил этишга рухсатнома беради.



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш

агентлиги директори                                                       _______________





Низомга

3-ИЛОВА

20___ йил "___" __________

№ _____

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта

бозорини ривожлантириш агентлиги

Суғурталовчини қайта ташкил этишга

рухсатнома бериш тўғрисида

АРИЗА

        

(суғурталовчининг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (почта манзили))

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ____________ (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) шаклида қайта ташкил этишга рухсатнома беришни илтимос қилади.


Иловалар:

1. __________

2. __________


Ваколатли шахснинг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 ноябрь, 45-сон, 592-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 11-сон, 79-модда



































Время: 0.0208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск