ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 22.12.2009 й. 2058-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 20.11.2009 й. 108-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 22 декабрда 2058-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2009 йил 20 ноябрдаги

108-сонли буйруғига

ИЛОВА


Суғурталовчининг муваққат

маъмурияти тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ишлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом суғурталовчининг аризасига биноан унинг лицензияси бекор қилинган ҳолларга, шунингдек унинг муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган суғурталовчининг бошқарув органи қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёхуд тугатилишига тааллуқли эмас.


2. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг функцияси бўлиб суғурталовчининг илгари амал қилган бошқарув органларининг ваколатларини амалга ошириш ҳисобланади.


3. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти суғурталовчи лицензиясининг амал қилиши тугатилган кундан эътиборан беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) буйруғи билан тайинланади.

4. Суғурталовчининг илгари амал қилган бошқарув органларининг ваколатлари суғурталовчининг муваққат маъмурияти тайинланган санадан бошлаб тўхтатиб турилади ва суғурталовчининг муваққат маъмуриятига ўтади. Муваққат маъмурият суд қарор чиқаргунга қадар бўлган даврда ўз фаолиятини амалга оширади.


5. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


6. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти аъзоларининг моддий-техника таъминоти ва меҳнатига ҳақ тўлаш суғурталовчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ҳар бир аъзосининг ҳар ойлик пул мукофоти миқдори суғурталовчининг раҳбари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.



II. СУҒУРТАЛОВЧИ МУВАҚҚАТ МАЪМУРИЯТИНИНГ ТАРКИБИ


7. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти раҳбар ва бошқа аъзолардан иборат.


8. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти аъзоларининг сони уч кишидан ошмаслиги лозим. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг шахсий таркиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

9. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг таркибига Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий маълумотга эга бўлган ва суғурта соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган (суғурта агенти сифатидаги, шунингдек ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш стажи ҳисобга олинмайди) шахслар киритилиши мумкин.


10. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг таркибига суғурталовчининг мулкдорлари (муассислари, акциядорлари) ва (ёки) ходимлари, бошқа шахсларнинг ишларини ва (ёки) мулкларини бошқаришга чекловлари мавжуд бўлган шахслар киритилишига йўл қўйилмайди.



III. СУҒУРТАЛОВЧИ МУВАҚҚАТ МАЪМУРИЯТИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Суғурталовчининг илгари амал қилган бошқарув органлари суғурталовчининг муваққат маъмурияти тайинланган санадан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмасдан суғурталовчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатларни ҳужжатлар рўйхати бўйича, муҳр ва штампларни, моддий ва бошқа бойликларни топшириши, суғурталовчининг муваққат маъмурияти эса қабул қилиб олиши лозим.


12. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ўзининг тайинланганидан кейин суғурталовчининг мулкидан суғурталовчининг мулкдорлари (муассислари, акциядорлари) ва ходимлари томонидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш бўйича чораларни кўриши лозим.


13. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг қарорлари унинг барча аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти аъзоларининг овозлари тенг бўлганда, суғурталовчининг муваққат маъмурияти раҳбарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


14. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти харажат операцияларини амалга оширишга ҳақли эмас, суғурталовчининг бошқарув харажатлари (маъмурий харажатлари), суғурталовчига тушаётган пулларни ҳисобга ёзиш ва илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурта ҳодисалари юз берганда суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустаснодир.


15. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти унинг зиммасига юклатилган функцияларни амалга оширишда олинган маълумотнинг маҳфийлигини таъминлаши лозим.


16. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ўз иши якунлари бўйича ҳисобот тузади.



IV. СУҒУРТАЛОВЧИ МУВАҚҚАТ

МАЪМУРИЯТИНИНГ ҲИСОБОТИ


17. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботи уч нусхада тузилади (ваколатли давлат органи, суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги ариза йўлланган суд ва суғурталовчи учун биттадан), суғурталовчи муваққат маъмуриятининг барча аъзолари томонидан имзоланади, суғурталовчининг муваққат маъмурияти раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ҳисоботининг варақлари рақамланган ва тикилган бўлиши лозим.

18. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти суд қарор чиқарганидан кейин беш кун давомида суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботини тузиши ҳамда ваколатли давлат органига ва суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги ариза йўлланган судга топшириши лозим.

19. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботида суғурталовчининг муваққат маъмурияти томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар акс эттирилади.


20. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботи қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ҳисоботнинг номи, тузилган санаси ва жойи;

суғурталовчининг реквизитлари (шу жумладан, амал қилиши тугатилган суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг серияси, рақами ва берилган санаси) ва суғурталовчи фаолиятининг умумий тавсифи;

суғурталовчининг муваққат маъмурияти тайинланишининг асоси (суғурталовчи лицензиясининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорнинг, ваколатли давлат органининг суғурталовчининг муваққат маъмуриятини тайинлаш тўғрисидаги буйруғининг рақами ва санаси) ва унинг шахсий таркиби;

суғурталовчининг мулкидан суғурталовчининг мулкдорлари (муассислари, акциядорлари) ва ходимлари томонидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш бўйича суғурталовчининг муваққат маъмурияти томонидан кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборот;

суғурталовчининг бошқарув харажатлари (маъмурий харажатлари), суғурталовчига тушаётган пулларни ҳисобга ёзиш ва илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурта ҳодисалари юз берганда суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш билан боғлиқ суғурталовчининг муваққат маъмурияти томонидан амалга оширилган харажат операциялари тўғрисидаги ахборот;

суғурталовчининг муваққат маъмурияти ихтиёрига кўра бошқа ахборот.


21. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:

суғурталовчининг муваққат маъмуриятига суғурталовчининг илгари амал қилган бошқарув органлари томонидан топширилган ҳужжатларнинг рўйхати;

суғурталовчи муваққат маъмуриятининг қарорлари;

суғурталовчининг муваққат маъмурияти ихтиёрига кўра бошқа ҳужжатлар.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


23. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 582-модда.





























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск