язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари/ Суғурта агентлари тўғрисида Низом (АВ томонидан 01.02.2003 й. 1213-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 28.01.2003 й. 19-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 1 февралда 1213-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2003 йил 28 январдаги

19-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.


Суғурта агентлари тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286-сонли “Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта агентлари фаолияти шартларини белгилайди.

Мазкур Низом суғурта брокерларига нисбатан қўлланилмайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадида қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


“Суғурта агенти” - суғурталовчининг номидан ва топшириғига биноан суғурта шартномасининг тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи жисмоний ёки юридик шахс;


“Суғурта агентининг фаолияти” - суғурталовчи тақдим этган ваколат доирасида суғурталовчи номидан ва топшириғига биноан суғурта шартномаларини тузиш ва ижро этилиши билан боғлиқ бўлган воситачилик фаолияти;


“Давсуғ

...