Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 05.04.2012 й. 2350-сон билан рўйхатга олинган Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 02.03.2012 й. 5-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 5 апрелда 2350-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Монополиядан чиқариш ва

рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2012 йил 2 мартдаги

5-сонли қарорига

ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги

(устав капиталидаги) акцияларни (улушларни)

олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисидаги" Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) (кейинги ўринларда акциялар (улушлар) деб юритилади) олиш устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


инвестор - акцияларни (улушларни) ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ва жисмоний шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркор, шунингдек акцияларни (улушларни) олаётган шахслар гуруҳи;


акцияларни (улушларни) олиш - инвесторга акцияларнинг (улушларнинг) тегишли фоизига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ҳуқуқини берадиган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя ва бошқа битимларни тузиш, шунингдек акциялар (улушлар) билан бошқа хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) тўлаш;


хўжалик юритувчи субъект - устав фонди (устав капитали) акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига (улушларига) бўлинган, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс.


2. Мазкур Низом қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:

акцияларни (улушларни) олишга;

акциялар (улушлар) билан бошқа хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) тўлашга;

қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан акциядорлик жамияти ёки улушларни ошириш йўли билан масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият устав фондининг (устав капиталининг) бирламчи миқдори ўзгартирилганда инвестор акциялари (улушлари) пакетининг кўпайишига.


3. Мазкур Низом қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

хўжалик юритувчи субъектни ташкил этишда унинг муассисларига, бундан молия-саноат гуруҳларини, холдинг компанияларини ташкил этиш ҳоллари мустасно;

хўжалик юритувчи субъект ўз акцияларини (улушларини) олганда;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга ошириладиган битимлар, агар бу битимларни тузиш пайтида тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олган жами тушуми энг кам иш ҳақининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган ҳолларда;

акциядорлик жамияти ўз устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини сақлаб қолган ҳолда бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартирилганда;

акциялар (улушлар) ишончли бошқарувга берилганда, шунингдек акциялар (улушлар) кейинчалик қайта сотиш мақсадида инвестиция воситачилари томонидан олинганда;

устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) хўжалик юритувчи субъект томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ олинганда;

кредит ва бошқа молия ташкилотлари иштирокчилар бўлган устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларда.


4. Акцияларни (улушларни) олишга доир битимларни тузиш жараёнида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат, агар бу битимларни тузиш пайтида тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олган жами тушуми энг кам иш ҳақининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд битим иштирокчиларидан бири устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг тегишли ҳудудий органларининг (бундан кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб юритилади) олдиндан розилигини олиш йўли билан амалга оширилади.



II БОБ. ШАХСЛАР ГУРУҲИ ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШ


5. Ягона (умумий) иқтисодий манфаатга эга бўлган ҳамда "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган шахслар йиғиндиси шахслар гуруҳи деб эътироф этилади.


6. Монополияга қарши орган юридик ва жисмоний шахсларни шахслар гуруҳи деб эътироф этиш учун зарур бўлган қуйидаги ахборотларни сўраб олишга ҳақлидир:

инвесторларнинг таъсис ҳужжатларида инвесторнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ҳаммуассисларининг улушлари ҳақида;

инвесторнинг хўжалик юритувчи субъект таъсис ҳужжатларидаги, шунингдек инвестор муассисларининг ушбу хўжалик юритувчи субъектдаги улушлари ҳақида;

инвесторнинг, шунингдек унинг муассисларининг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) молиявий активларга (акция ва улушларга) эгалик қилиш қисмига доир инвестициявий фаолияти ҳақида;

хўжалик юритувчи субъект ва (ёки) инвесторнинг товарларни ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилишга, хизматлар кўрсатишга доир асосий фаолият турлари ҳамда уларнинг муайян товар бозоридаги улуши ҳақида.

Мазкур бандда назарда тутилган ахборотлар инвестор томонидан тақдим этилади. Агар инвесторда ушбу ахборотлар мавжуд бўлмаса, монополияга қарши орган томонидан бундай ахборотга эга бўлган бошқа шахслардан сўраб олиниши мумкин.



III БОБ. АКЦИЯЛАРНИ (УЛУШЛАРНИ)

ОЛИШ БЎЙИЧА ОЛДИНДАН РОЗИЛИК


7. Акциядорлик жамиятининг акцияларини олиш бўйича битимларни амалга ошириш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш инвестор тасарруф этиш ҳуқуқини оладиган қуйидаги ҳолларда зарур бўлади:

ўттиз беш ва ундан ортиқ фоизини тасарруф этиш ҳуқуқини олади, бунда ушбу олишга қадар у мазкур акциядорлик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни тасарруф этмаган ёки ўттиз беш фоиздан камини тасарруф этган бўлса;

эллик фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олади, бунда ушбу олишга қадар у мазкур акциядорлик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг камида ўттиз беш фоизини ва кўпи билан эллик фоизини тасарруф этган бўлса;

етмиш беш фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олади, бунда ушбу олишга қадар у мазкур акциядорлик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг камида эллик фоизини ва кўпи билан етмиш беш фоизини тасарруф этган бўлса.


8. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни олиш бўйича битимларни амалга ошириш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш инвестор тасарруф этиш ҳуқуқини оладиган қуйидаги ҳолларда зарур бўлади:

эллик фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олади, бунда ушбу олишга қадар у мазкур жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг кўпи билан эллик фоизини тасарруф этган бўлса;

улушларнинг учдан икки қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олади, бунда ушбу олишга қадар у мазкур жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг камида эллик фоизини ва кўпи билан учдан икки қисмини тасарруф этган бўлса.


9. Ўттиз беш фоиздан эллик фоизгача, эллик фоиздан етмиш беш фоизгача ва етмиш беш ва ундан ортиқ фоиз ҳажмдаги акцияларни, шунингдек эллик фоиздан учдан икки қисмигача ва учдан икки қисми ҳамда ундан ортиқ ҳажмдаги улушларни олишда монополияга қарши органнинг розилигини олиш талаб этилмайди, мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


10. Инвестор томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун олдиндан розилик шундай битим тузилгунига қадар олинган бўлиши лозим.


11. Инвестор томонидан акцияларни (улушларни) олишга розилик бериш масаласи:

а) Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан:

товарлари республика товар бозорларида айланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини (улушларини) олишда;

Республика товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект акцияларини (улушларини) олишда;

табиий монополия субъектларининг акцияларини (улушларини) олишда;

акцияларни (улушларни) олишда, агар хўжалик юритувчи субъект ҳамда инвестор ёки шахслар гуруҳи ҳисобланган инвесторлар турли ҳудудларда жойлашган тақдирда;

чет эллик инвесторлар томонидан акцияларни (улушларни) олишда кўриб чиқилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан:

товарлари маҳаллий товар бозорларида айланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини (улушларини) олишда;

Маҳаллий товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар акцияларини (улушларини) олишда кўриб чиқилади.


12. Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари қимматли қоғозлар савдосини ташкиллаштириш қоидаларига кўра қуйидагиларга мажбурдирлар, бундан қимматли қоғозлар эгалари ёки қимматли қоғозларга мулкий ҳуқуқ эгалари мустасно:

инвесторни мазкур Низомда назарда тутилган тартибга риоя қилиши зарурлиги тўғрисида хабардор қилиш;

ўттиз беш ва ундан ортиқ фоиз акцияларни оладиган бир марталик битимларни рўйхатга олишда инвесторда монополияга қарши органнинг олдиндан олинадиган розилиги мавжудлигини текшириш;

инвестор томонидан монополияга қарши органнинг олдиндан олинадиган розилиги тақдим қилинмаганда, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган битимни рўйхатга олишни рад этиш.


13. Акциялар бўйича битимларни рўйхатга олувчи депозитарийлар қуйидагиларга мажбурдирлар:

рўйхатга олишни амалга оширувчи депозитарий томонидан инвесторнинг акцияларни олиш ҳуқуқини ҳисобга олиш ва тасдиқлашни амалга оширишда, инвесторнинг ўттиз беш ва ундан ортиқ фоиз акцияларга эгалик қилишига олиб келадиган бир ёки бир нечта битимларни (битимни) рўйхатга олишда, инвесторда монополияга қарши органнинг олдиндан олинадиган розилиги мавжудлигини текшириш;

инвестор томонидан монополияга қарши органнинг олдиндан олинадиган розилиги тақдим қилинмаган тақдирда, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган битимни рўйхатга олишни рад этиш.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси инвестор томонидан мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда акцияларни олиш тартиби устидан назоратни амалга ошириш учун ҳар йили 15 мартдан кеч бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ўттиз беш ва ундан ортиқ фоизга эга бўлган шахслар рўйхатини электрон шаклда тақдим этади.


14. Депозитарийлар рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиш аломатлари ёки фактлари кўриб чиқилаётганда монополияга қарши органнинг ёзма сўровига асосан мижозларнинг депо ҳисобварақлари бўйича маълумотларни тақдим этадилар.


15. Монополияга қарши орган акцияларни (улушларни) олишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш учун юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда таъсис ҳужжатларига киритилган инвесторнинг хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) иштирок этиш улушининг кўпайиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олишни хатловдан ўтказади.



IV БОБ. ОЛДИНДАН РОЗИЛИК БЕРИШ

ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


16. Инвестор акцияларни (улушларни) олаётганда монополияга қарши органга:

битим тузишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани;

юридик шахс учун - барча ўзгартишлар ҳисобга олинган таъсис ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини ёки жисмоний шахс учун - аризачининг паспортига оид маълумотларни (ҳужжатнинг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи, ҳужжатни берган орган);

ариза берган кундан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар фаолият икки йилдан камроқ муддатни ташкил этса, инвестор томонидан фаолият амалга оширилган муддат мобайнида олиб борилган фаолият турлари, ишлаб чиқарган ва реализация қилган товар турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни;

ўтган икки календарь йилга доир молиявий (1 ва 2-шакл) ва статистика ҳисоботини;

шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисидаги, бу шахсларнинг ушбу гуруҳга кириш асослари кўрсатилган маълумотларни ва акцияларни (улушларни) олиш бўйича кўриб чиқилаётган битимга тааллуқли бошқа ахборотни тақдим этади.


17. Агар объектив сабабларга кўра хорижий инвестор молиявий ва статистика ҳисоботини тақдим қила олмаса, битим ушбу ҳужжатлар бўлмаган тақдирда ҳам келишилади.


18. Битимни тузишга олдиндан розилик олиш учун аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур:

хўжалик юритувчи субъектнинг номи;

инвестор сотиб олаётган акцияларнинг (улушларнинг) миқдори;

тузилаётган битимнинг мақсади;

инвестор ва хўжалик юритувчи субъектнинг сайлаб қўйиладиган ва ижро этувчи органлари таркибига кирадиган шахслар рўйхати;

инвестор ва унинг акциядорларининг (иштирокчиларининг) бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) иштироки тўғрисида.

Ушбу бандда назарда тутилган маълумотлардан бирортаси бўлмаган тақдирда, инвестор бу ҳақда монополияга қарши органни ёзма равишда хабардор қилади.


19. Амалга оширилаётган битимнинг рақобатни чеклашга таъсир кўрсатувчи фактларини ўрганиш учун монополияга қарши орган кўриб чиқилаётган битимга доир қўшимча маълумотларни бевосита уларга эгалик қилувчи шахслардан сўраб олиши мумкин.


20. Монополияга қарши орган, агар:

битимлар тузишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризанинг қаноатлантирилиши товар бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлса;

тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишда уларда баён этилган ахборотнинг ишончсизлиги ёки ёлғонлиги аниқланса, инвесторга акцияларнинг (улушларнинг) олинишига олдиндан розилик беришни рад этишга ҳақли.


21. Товар бозорларида хўжалик юритувчи субъект ва инвесторнинг устун мавқеи монополияга қарши орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.

Хўжалик юритувчи субъект ва инвесторнинг маълум бир товар бозоридаги улушлари йиғиндиси уларнинг якка улушларининг суммаси сифатида, шунингдек хўжалик юритувчи субъект ва инвестор акцияларига (улушларига) эгалик қилаётган бошқа юридик шахслар улушлари сифатида қаралади.


22. Инвестор томонидан акцияларнинг (улушларнинг) олинишига розилик бериш масаласи монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан унинг ходимларидан тузиладиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.


23. Махсус комиссия кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза олинган пайтдан бошлаб ўн календарь кундан кечиктирмай, акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

Акцияларнинг (улушларнинг) айни бир туркумини олишга олдиндан розилик олиш учун шахслар ёки шахслар гуруҳлари бир вақтнинг ўзида мурожаат этган тақдирда, монополияга қарши органнинг қарори аризачиларга айни бир кунда етказилади. Зарур ҳолларда, агар монополияга қарши органда битим рақобатнинг чекланишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин, шу жумладан, товар бозорида устун мавқенинг вужудга келиши ёхуд кучайиши орқали рақобатнинг чекланишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин деб тахмин қилиш учун асослар пайдо бўлса, аризани кўриб чиқиш муддати бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Қарор махсус комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан икки нусхада имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.

Махсус комиссия томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор инвесторга қарор қабул қилинган куни юборилади.

Ёзма сўров бўлган ҳолларда, манфаатдор томонларга қарорнинг нусхаси берилади.

Акцияларни (улушларни) олиш бўйича битим ушбу битимни тузишга розилик бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида тузилиши шарт. Ушбу муддатда битим тузилмаган тақдирда қарор ўз кучини йўқотади.


24. Зарурат бўлганда, махсус комиссия мажлисига акцияларнинг (улушларнинг) олинишига розилик сўраб монополияга қарши органга мурожаат қилган шахслар (уларнинг вакиллари ишончнома асосида), шунингдек ушбу битимни тузишдан манфаатдор бўлган бошқа шахслар ҳам таклиф қилиниши мумкин.


25. Монополияга қарши орган битимларни тузишга олдиндан розилик беришга ва буни рақобатни таъминлашга қаратилган талабларни бажаришга боғлиқ қилиб қўйишга ҳақли.

Мазкур битимларнинг тузилиши товар бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлган тақдирда, бу битимларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик ва (ёки) жисмоний шахслар монополияга қарши органнинг талабига кўра рақобатнинг зарур шарт-шароитларини тиклаш чора-тадбирларини кўриши шарт.


26. Монополияга қарши орган товар бозорида ҳатто хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келиши ёки кучайиши ва (ёки) рақобатнинг чекланиши, нохуш оқибатлар юз бериши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агар акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик ва (ёки) жисмоний шахслар битимлари истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, битимлар тузиш учун олдиндан розилик бериш ҳақидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли.


27. Монополияга қарши органнинг акцияларнинг олинишига олдиндан розилик беришни рад этиш тўғрисидаги қарори акцияларни олиш бўйича битимни рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлади.


28. Инвестор мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган миқдорларда акцияларни (улушларни) олиш учун бир томонлама битимларни (мерос) тузишда, ушбу битимга асосан тегишли ҳуқуққа эга бўлган кундан бошлаб ўн беш календарь кун мобайнида монополияга қарши органни хабардор қилиши керак.

Мазкур хабарномада:

хўжалик юритувчи субъектнинг номи;

эгалик қилинаётган акцияларнинг (улушларнинг) миқдори;

бошқа акцияларга (улушларга) эгалик қилиши тўғрисидаги маълумот кўрсатилади.



V БОБ. АКЦИЯЛАРНИ (УЛУШЛАРНИ)

ОЛИШ ТАРТИБИНИ БУЗИШ


29. Инвестор томонидан акцияларга (улушларга) монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан эгалик қилиш ҳоллари аниқланганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ инвесторга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилганлик ҳақидаги иш қўзғатилади.


30. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилганлик ҳақидаги иш монополияга қарши органнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Махсус комиссия томонидан акцияларни (улушларни) олиш тартиби бузилганлиги ҳақидаги масала кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг вакили эксперт сифатида таклиф этилиши мумкин.

Махсус комиссия ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

акцияларга (улушларга) эгалик қилишни рад этиш тўғрисида;

акцияларга (улушларга) эгалик қилишга розилик бериш тўғрисида.

Акцияларга (улушларга) эгалик қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, инвесторга дастлабки ҳолатни тиклаш ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берилади.


31. Махсус комиссия қабул қилинган қарордан қатъи назар, акцияларни (улушларни) монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан олганлиги учун инвесторга рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жарима солади.


32. Монополияга қарши органнинг қўзғатилган ишни кўриш натижалари бўйича қабул қилган қарори инвесторга, шунингдек манфаатдор томонларга қарор қабул қилинган кундан сўнг уч календарь кундан кечиктирмай юборилади.


33. Монополияга қарши органнинг қарори асосида берилган кўрсатма унда белгиланган муддатларда ижро этилиши шарт.

Монополияга қарши органнинг олдиндан берилган розилигисиз содир этилган, хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келадиган битимлар монополияга қарши органнинг даъвоси асосида суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.


34. Инвестор монополияга қарши органнинг қароридан (кўрсатмасидан) норози бўлган тақдирда, қарорни бутунлай ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга ёхуд қарорни (кўрсатмани) бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан юқори турувчи монополияга қарши органга мурожаат қилишга ҳақли.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


35. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 14-сон, 161-модда
































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск