Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 05.02.2009 й. 1896-сон билан рўйхатга олинган МЧРТҚҚДҚ 29.12.2008 й. 17-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 5 февралда 1896-сон

билан рўйхатга олинган

Монополиядан чиқариш, рақобат ва

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитасининг

2008 йил 29 декабрдаги

17-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан

ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан

назорат қилиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сон, 54-модда) мувофиқ инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталидаги овоз ҳуқуқига эга бўлган 35 фоиздан ортиқ акцияларини, улушларини олишда монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома мақсадида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


инвестор - хўжалик юритувчи субъект акцияларини, улушларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ва жисмоний шахс, шунингдек хўжалик юритувчи субъект акцияларини, улушларини олаётган шахслар гуруҳи;


35 фоиздан ортиқ акцияларни, улушларни олиш - инвесторга хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг жами 35 фоиздан ортиғига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва тасарруф этиш имкониятини берадиган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, ишончли бошқариш ва бошқа битимларни тузиш;


хўжалик юритувчи субъект - устав фонди муассисларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига, улушларига бўлинган тижоратчи ташкилот.


2. Йўриқноманинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

а) имтиёзли акцияларни олишга, агар хўжалик юритувчи субъектнинг уставига кўра улар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаса;

б) хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш пайтида унинг муассисларига, молия-саноат гуруҳлари, холдинг компанияларини тузиш ҳоллари бундан мустасно;

в) ўзларининг акцияларини, улушларини олаётган хўжалик юритувчи субъектларга, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса;

г) тегишли битимда қатнашувчи шахслар активларининг жами баланс қиймати энг кам иш ҳақининг тўрт минг баробари миқдоридан ортиқ бўлмаган ҳолларда инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоизидан ортиғини сотиб олишга, агар битимнинг иштирокчиларидан бири товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект бўлган ёки ушбу хўжалик юритувчи субъект фаолиятини назорат қилувчи бир гуруҳ шахслар сотиб олувчи бўлган ҳоллар бундан мустасно.



II. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТ

АКЦИЯЛАРИНИНГ, УЛУШЛАРИНИНГ

35 ФОИЗИДАН ОРТИҒИНИ ОЛИШ УСТИДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


3. Инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олиш Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органларининг (кейинги ўринларда - монополияга қарши давлат органи) олдиндан розилигини олиш йўли билан амалга оширилади.

4. Инвестор томонидан бирор-бир хўжалик юритувчи субъект акциялари, улушлари олинаётганда, илгари инвестор томонидан ушбу хўжалик юритувчи субъектдан олинган акцияларнинг, улушларнинг жами ҳисобга олинади.


5. Монополияга қарши давлат органининг розилиги билан бирор-бир хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоизидан ортиғига эгалик қилаётган инвестор томонидан қўшимча равишда акцияларни, улушларни олиш, олишнинг алоҳида факти сифатида кўрилади ва олдиндан розиликни олиш асосида амалга оширилади.

Таъсисчи томонидан қўшимча равишда хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғининг олиниши монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилиги асосида амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фонди кўпайтирилаётганда акциядор, иштирокчи ўзининг улуши миқдорини монополияга қарши давлат органи томонидан розилик берилган миқдоргача тиклаш учун акцияларни, улушларни қўшимча розиликсиз олиши мумкин.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан ўзининг устав фондини шакллантириш учун бошқа хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акцияларини, улушларини олиш монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилиги билан амалга оширилади.

Акциядорлик жамиятини бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда қайта ташкил этишда акциялар пакетини (улушини) қайта тақсимлаш монополияга қарши давлат органининг розилигисиз амалга оширилади.

Акциядорлик жамиятининг шакли ўзгартирилса (очиқ акциядорлик жамиятидан ёпиққа ёки аксинча), акциядорлар ўртасида акциялар пакетини қайта тақсимлаш монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилигини олиш асосида амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фонди ўзгарган тақдирда, бунинг натижасида акциядор, иштирокчи мазкур Йўриқнома мақсадларида монополияга қарши давлат органининг розилиги талаб қилинадиган акцияларга, улушларга эга бўлишга киришса, акциядор, иштирокчи ушбу ўзгартиришлар вужудга келган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддат ичида акцияга, улушга эгалик қилишга розилик олиш учун монополияга қарши давлат органига мурожаат этишга мажбур.


6. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимларни рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари хўжалик юритувчи субъект акцияларини олиш билан боғлиқ битимни рўйхатга олишда, шунингдек таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишда хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олиш билан боғлиқ битимларни амалга ошириш учун монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилигини олиш зарурлиги тўғрисида инвесторни ёзма равишда хабардор қилишга мажбурдирлар.


7. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимларни рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари, шунингдек таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар уч кунлик муддат ичида монополияга қарши давлат органини "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига зид битимнинг мавжудлиги тўғрисида хабардор қилишга мажбурдирлар.

Қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимларни рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари, шунингдек таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар инвестор томонидан монополияга қарши давлат органининг хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акцияларини, улушларини олишга розилиги тўғрисидаги қарори тақдим қилинмаганда, агар мазкур Йўриқномага мувофиқ бундай розилик талаб қилинса, қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимни ва таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни рўйхатга олишни рад этадилар.


8. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази инвестор томонидан монополияга қарши давлат органининг розилигисиз хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари олинганлиги фактини аниқлаган пайтдан эътиборан беш кунлик муддат ичида бу ҳақда монополияга қарши давлат органини хабардор қилади.


9. Хўжалик юритувчи субъектнинг ваколатли шахслари хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олган инвестордан кўрсатилган акцияларнинг, улушларнинг олинишига монополияга қарши давлат органининг розилиги тўғрисидаги қарорни тақдим этишини талаб қилишга ҳақлидирлар.

Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акцияларига, улушларига эгалик қиладиган инвестор томонидан монополияга қарши давлат органининг кўрсатилган акцияларнинг, улушларнинг олинишига розилиги тўғрисидаги қарори тақдим этилмаганда, хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахслари уч кунлик муддат ичида монополияга қарши давлат органини "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига зид битимнинг мавжудлиги тўғрисида хабардор қилишга мажбурдирлар.


10. Депозитарийлар олувчининг депо ҳисоби бўйича белгиланган тартибда тегишли кирим ёзувини киритган пайтдан бошлаб уч кун ичида монополияга қарши давлат органини инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг 35 фоиздан ортиғи олинганлиги факти тўғрисида хабардор қилишга мажбурдирлар.


11. Депозитарийлар монополияга қарши давлат органининг расмий сўровига кўра:

а) хўжалик юритувчи субъект акцияларининг инвестор томонидан илгари сотиб олинган миқдори тўғрисидаги ахборотни;

б) берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ахборотларни тақдим этадилар.



III. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ

ДАВЛАТ ОРГАНИНИНГ

РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ ТАРТИБИ


12. Инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олиш учун бундай битим тузилгунига қадар монополияга қарши давлат органининг олдиндан олинган розилиги бўлиши керак.


13. Инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олишга розилик бериш масаласи:

а) Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан кўрилади:

товарлари республика товар бозорларида айланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари, улушларини олишда;

товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига у томонидан киритилган хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини, улушларини олишда;

табиий монополия субъектларининг акцияларини, улушларини олишда;

банкларнинг акцияларини олишда;

агар хўжалик юритувчи субъект ва инвестор ёки шахслар гуруҳи ҳисобланган инвесторлар турли вилоятларда жойлашган тақдирда;

чет эллик инвесторлар томонидан акцияларни, улушларни олишда;

б) Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан кўрилади:

товарлари маҳаллий товар бозорларида айланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари, улушларини олишда;

товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига улар томонидан киритилган хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини, улушларини олишда.


14. Хўжалик юритувчи субъект ва инвесторнинг товар бозорларидаги улушини, шунингдек уларнинг табиий монополия субъектларига мансублигини аниқлаш монополияга қарши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


15. Инвестор хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олаётганда монополияга қарши давлат органига қарор қабул қилиш учун зарур бўлган қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинган илтимосномани тақдим этади:

а) инвестор ва хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатларининг нусхалари;

б) инвестор ва хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия балансларининг нусхалари;

в) инвестор ва хўжалик юритувчи субъектнинг ижроия ва сайлаб қўйиладиган органлари таркибига кирадиган шахслар рўйхатлари. Ижроия органларига кирадиган шахслар қаторида бош бухгалтерлар ёки уларнинг вазифасини бажарувчи шахслар ҳам кўрсатилади.

Зарур ҳолларда монополияга қарши давлат органи бевосита кўрилаётган битимга тааллуқли бўлган бошқа ахборотни унга эгалик қилаётган шахслардан сўраб олиши мумкин.


16. Ҳужжатларга эътироз мавжуд бўлганида ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда монополияга қарши давлат органи уларни олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай ёзма шаклда аниқ камчилик ва ноаниқликларни кўрсатган ҳолда қайтаради.


17. Монополияга қарши давлат органи қуйидаги ҳолларда инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғи олинишига розилик беришни рад этади:

а) агар хўжалик юритувчи субъект товар бозорида устун мавқени эгаллаган бўлса ва илтимосномани қаноатлантириш хўжалик юритувчи субъектнинг, шахслар гуруҳининг устун мавқеининг кучайишига ёки рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлса;

б) хўжалик юритувчи субъект устун мавқени эгаллаган муайян товар бозорида инвестор ҳам устун мавқега эга бўлса;

в) агар акцияларнинг, улушларнинг олиниши хўжалик юритувчи субъект ва инвесторни биргаликда муайян товар бозорида устун мавқега эга бўлишига олиб келса;

г) агар инвестор томонидан тақдим этилган қарор қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ахборот нотўғри ёки ёлғон бўлса.


18. Агар битим қатнашчилари ўз ҳаракатларининг бозорда савдо шароитларини яхшилашга, товарнинг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашувчи, харидорларга сезиларли тарзда наф келтирувчи ижобий самараси кўриб чиқилаётган товар бозори учун келиб чиқадиган салбий оқибатлардан устун бўлишини исботласалар, ҳатто рақобатни чеклаш эҳтимоли бўлган тақдирда ҳам монополияга қарши давлат органи илтимосномани қондиришга ҳақлидир.


19. Инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акцияларининг, улушларининг олинишига розилик бериш масаласи монополияга қарши давлат органи раҳбарининг буйруғи билан унинг ходимларидан тузиладиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.


20. Махсус комиссия кўриб чиқиш натижалари бўйича, илтимоснома олинган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмай, хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоизидан ортиғи олинишига розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

Қарор махсус комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан икки нусхада имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.

Махсус комиссия томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор инвесторга ушбу қарор қабул қилинганидан сўнг уч кундан кечиктирмай жўнатилади.

Ёзма сўров бўлган ҳолларда манфаатдор томонларга қарорнинг нусхаси берилади.


21. Махсус комиссия инвестор томонидан акцияларнинг, улушларнинг олинишига розилик бериш масаласини кўриб чиқишни бозорни таҳлил қилиш ва қўшимча ахборот олиш зарурияти муносабати билан кечиктириши мумкин.

Зарурият бўлганда махсус комиссия мажлисига хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоизидан ортиғини олинишига розилик сўраб монополияга қарши давлат органига мурожаат қилган шахслар (уларнинг вакиллари ишончнома билан), шунингдек бошқа манфаатдор шахслар таклиф қилиниши мумкин.


22. Монополияга қарши давлат органининг акцияларнинг, улушларнинг 35 фоиздан ортиғи олинишига розилик беришни рад этиш тўғрисидаги қарори қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимни ва таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни рўйхатга олишни рад этишга, у (улар) рўйхатга олинган тақдирда эса битимни, таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатига олишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.



IV. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТ

АКЦИЯЛАРИНИНГ, УЛУШЛАРИНИНГ

35 ФОИЗДАН ОРТИҒИНИ ОЛИШ

ТАРТИБИНИ БУЗИШ


23. Инвестор томонидан бир хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғига монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилигини олмасдан эгалик қилиш факти аниқланганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ инвесторга нисбатан монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш қўзғатилади.


24. Монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш монополияга қарши давлат органининг махсус комиссияси томонидан кўрилади.

Махсус комиссия томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг 35 фоизидан ортиғини олишнинг тартиби инвестор томонидан бузилганлиги тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг вакили эксперт сифатида таклиф этилади.

Махсус комиссия ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) акцияларни, улушларни инвесторда сақлашни рад этиш тўғрисида, бунда монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилишларини тугатиш ва дастлабки ҳолатни тиклаш тўғрисидаги кўрсатма берилади;

б) акцияларни, улушларни сақлашга розилик бериш тўғрисида.

Монополияга қарши давлат органи хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилигини олмасдан олгани учун инвесторга "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида белгиланган миқдорларда жарима солишга ҳақли.

Жарима солиш суд томонидан, инвестор содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.


25. Монополияга қарши давлат органи томонидан қўзғатилган ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган қарор инвесторга, шунингдек манфаатдор томонларга (Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига, унинг ҳудудий бошқармаларига, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиларига, таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга, инвестор томонидан акцияларнинг, улушларнинг 35 фоизидан ортиғига эгалик қилиш факти тўғрисида маълум қилган шахсларга), у қабул қилинганидан сўнг беш кундан кечиктирмай жўнатилади.

Монополияга қарши давлат органининг қарори асосида берилган кўрсатма унда белгиланган муддатларда ижро этилиши шарт.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Инвестор монополияга қарши давлат органининг қарори (кўрсатмаси)га рози бўлмаган тақдирда қарор (кўрсатма) қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда судга ёки Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қарор (кўрсатма)ни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида ёхуд қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

27. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 62-модда.















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск