Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.08.2000 й. 300-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 2 августдаги

300-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўгрисида", "Табиий монополиялар тўгрисида" (янги таҳрирда) "Истеъмолчилар хуқуқларини мухофаза қилиш тўгрисида", "Реклама тўгрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Давлат қўмитаси фаолиятига тегишли бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, халқаро шартномалар (битимлар)га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилаб беради.


2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” 2000 йил 2 августдаги ПФ-2676-сон Фармонига мувофиқ рақобатни ривожлантириш, монополистик фаолиятни чеклаш, табиий монополиялар фаолиятини тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама фаолияти соҳасидаги сиёсатни ўтказиш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.


3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда амалдаги қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси унга юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек, ўзига бўйсунувчи, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган улар тўғрисидаги Низом асосида амалга оширувчи ҳудудий монополиядан чиқариш органлари орқали ҳал қилади.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

республикада соғлом рақобат муҳитини яратиш учун зарур ташкилий, иқтисодий ва молиявий шарт-шароитларни, мустаҳкам ҳуқуқий базани шакллантирувчи ва мувофиқлаштирувчи марказ функцияларини амалга ошириш;

бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи рақобат қонунларини, умумий қабул қилинган нормалар ва қоидаларни самарали амалга оширишни таъминловчи монополияга қарши тартибга солишнинг кучли тизимини барпо этиш;

рақобатни ва тадбиркорликни ривожлантириш асосида бозор қайта ўзгартиришлари чуқурлашишига кўмаклашиш;

инсофсиз рақобатчилар томонидан товар ва молия бозорларини, биринчи навбатда, истеъмол товарлари бозорини монополлаштириш юзасидан ҳар қандай уринишларнинг олдини олиш, уларни чеклаш ва уларга барҳам бериш;

монополияга қарши давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш, монополиядан чиқариш бўйича республика, тармоқ ва минтақавий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши, шунингдек, ўз ваколати доирасида табиий монополиялар субъектлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

монопол бирлашмалар (корхоналар)нинг Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрини юритиш;

реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;

истеъмол товарлари нархлари ва хизматларга тарифлар мониторингини ўтказиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан биргаликда нархларнинг асоссиз равишда ўсиб кетишига, бозорда сифатсиз истеъмол товарлари сотилиши ва хизматлар кўрсатилишига олиб келувчи инсофсиз рақобатнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;

монопол хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан самарали тартибга солиш ва назорат қилишга, рақобат муҳитини ривожлантиришга, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама фаолиятига йўналтирилган норматив-методологик базани такомиллаштириш.


6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

монополияга қарши қонунчиликка, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларнинг бузилиши ҳолларини кўриб чиқади ва улар бўйича белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, давлат қўмиталари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари томонидан монополиядан чиқариш тармоқ ва минтақавий дастурлари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

товар бозорида устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополиялар субъектларининг Давлат реестрларини шакллантиради ва юритади;

бошқа вазирликлар, идоралар ва давлат қўмиталари билан биргаликда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишга ва инсофсиз рақобатнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда минтақаларда келишилган дастурлар бўйича нархларнинг сунъий равишда оширилиши, бозордаги монопол мавқеини суиистеъмол қилиш ва инсофсиз рақобат ҳолларини аниқлаш мақсадида истеъмол бозори конъюнктурасини текширади;

жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан монополияга қарши қонунчиликка, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинишини текширади;

монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолларининг олдини олади (барҳам беради);

монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши тўхтатилиши тўғрисида қарорлар қабул қилади ва ёзма кўрсатмалар юборади;

монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг аниқланган ҳоллари бўйича судга ёки хўжалик судига даъволар беради;

хўжалик юритувчи субъектларни ва табиий монополиялар субъектларини ташкил этишда, қайта ташкил этишда ва тугатишда, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар устав сармоясидаги акциялар (улушлар)ни сотиб олишда монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

нарх белгилаш тартибига риоя этилиши ва товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар) қўлланилиши устидан назоратни амалга оширади;

табиий монополиялар субъектлари томонидан истеъмолчиларга сотиладиган товарлар ҳажмлари бўйича шартномаларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

монополияга қарши сиёсат ўтказиш, табиий монополиялар субъектлари фаолияти, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, реклама фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунлар лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича белгиланган тартибда хулосалар беради, шунингдек, уларни ишлаб чиқишда қатнашади;

жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва давлат бошқаруви органларига:

эркин, бошқариладиган ва қайд қилинган нархларни қўллаш соҳасининг ўзгариши тўғрисида;

ишлаб чиқариш ва товарлар айланиши соҳасида шу жумладан марказлаштирилган инвестициялар ва кредитлар ҳисобига, турдош тузилмаларни ташкил этиш ва ривожлантириш тўғрисида;

айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг бозордаги устунлик мавқеини бартараф этиш мақсадида товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш тўғрисида;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвестициялар жалб қилинган ташкилотлар ташкил этиш тўғрисида тавсиялар юборади;

ишда ошкораликни таъминлайди, иқтисодиётни монополиядан чиқариш, табиий монополияларни тартибга солиш, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари қандай амалга оширилаётганлигидан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ихтисослаштирилган даврий нашрлар орқали доимий равишда хабардор қилиб боради;

ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади;

ўз ваколатлари доирасида бошқа функцияларни амалга оширади.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


7. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва давлат бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан хорижий инвестициялар жалб қилинган хўжалик юритувчи субъектларга монополияга қарши қонун бузилиши тўхтатилиши, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши тўхтатилиши, бузилишлар тўхтатилиши ёки уларнинг оқибатлари бартараф этилиши тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва давлат бошқаруви органларига улар томонидан қабул қилинган монополияга қарши қонунчиликка, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка зид бўлган ҳужжатлар бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши тўғрисида қарорлар тақдим этиш;

бозорда устунлик мавқеини эгаллаб турган ва монопол фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий бўлиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Давлат қўмитасига келишиш учун тақдим этиладиган хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарорлар лойиҳалари, шунингдек, товар ва молия бозорларида устунлик мавқеини эгаллаб турган давлат корхоналарини хусусийлаштириш режалари юзасидан хулосалар бериш;

товар ва молия бозорларида хўжалик юритувчи субъектларнинг устунлик мавқеини белгилаш;

ўз ваколатига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларни ва уларнинг раҳбарларини, шунингдек, мансабдор шахсларни монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги, шунингдек, монополияга қарши органнинг ёзма кўрсатмалари бажарилмаганлиги учун жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

берилган ваколатлар доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига жарима солиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши бўйича судга мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқишда қатнашиш;

монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши билан боғлиқ жиноят белгилари бўйича жиноий иш қўзғаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун материалларни прокуратура органларига юбориш;

монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши натижасида олинган маблағлар (даромад, фойда)ни олиб қўйиш тўғрисида, ва ушбу қонунни бузишлар натижасида олинган маблағ миқдорида жарималар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) иқтисодий жиҳатдан асоссиз шакллантирилиши ва уларнинг оширилиши, давлат маблағлари ёки ҳукумат кафолатлари остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган қурилиш соҳасидаги бажарилган ишлар ҳажмларига қўшиб ёзилиши натижасида олинган маблағлар (даромад, фойда)ни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

агар жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда бажарилиши хўжалик юритувчи субъектларни банкротликка олиб бориши мумкин бўлса, хўжалик юритувчи субъектга жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш;

товар бозорларида устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг ва табиий монополиялар субъектларининг Давлат реестри шакллантирилиши тартибини белгилаш;

Қўмита ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритиш;

монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик масалалари бўйича норматив ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича давлат органлари ва хорижий давлатларнинг ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш;

монополияга қарши сиёсат ўтказиш, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама соҳасида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда иштирок этиш;

монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик қўлланилиши масалалари бўйича тушунтиришлар бериш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда киритиш;

Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ғайриқонуний олинган маблағлар (даромад, фойда), шунингдек, жарималар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан акцептсиз тартибда Молия вазирлигининг “Нархларни бошқариш жамғармаси” махсус бюджетдан ташқари ҳисобрақамига ундирилади ёки қонунчиликда белгиланган ҳолларда қарор (ёзма кўрсатма) қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой давомида тегишли бюджетга ўтказилади. Кўрсатиб ўтилган маблағларни “Нархларни бошқариш жамғармаси”га ҳисобга ўтказиш навбатлилиги маблағларни бошқа мақсадли бюджетдан ташқари жамғармаларга ўтказишга тенглаштирилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ва ёзма кўрсатмалари вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг бажаришлари учун мажбурий ҳисобланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарорига мувофиқ олиб қўйилиши керак бўлган маблағ белгиланган ўттиз кунлик муддатда ўтказилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъект муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун олиб қўйилиши керак бўлган маблағнинг 0,15 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Агар кечиктириш банкнинг айби билан юз берган бўлса (хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов топшириғи тушган кундан бошлаб уч кундан ортиқ) 0,15 фоиз миқдоридаги пеня банк томонидан тўланади.



IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида унинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар ҳудудига кириш, шунингдек, зарур ҳужжатлар ва ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг мансабдор шахслари жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органларида мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тўғрисидаги ахборот билан тўсиқсиз танишиш ҳуқуқига эга бўладилар.


11. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида давлат ҳокимияти вакиллари ҳисобланадилар ва давлатнинг ҳимояси остида бўладилар. Уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан тенг равишда қонун билан қўриқланади.


12. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан лавозимга тайинланадиган ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Раис бошчилик қилади.

Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган Раиснинг икки нафар ўринбосарига. шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлади.


13. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси:

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига яккабошчилик асосида раҳбарлик қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига юкланган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Раис ўринбосарлари лавозимларига тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмаси ва штат жадвалини ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, уларга сарфланадиган харажатлар сметаси доирасида тасдиқлайди;

тасдиқланган тузилмага ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий органлари меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ходимлари сонини белгилаш ҳуқуқига эга бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларини ва унинг ҳуқуқий органлари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади:

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни ва ходимларнинг лавозим йўриқномаларини, шунингдек, Қўмитанинг ҳудудий органлари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради;

ҳудудий органларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорлари (ёзма кўрсатмалари)ни бекор қилади.


14. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Раис ёки унинг ўринбосарлари жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва давлат бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига бажариш учун ёзма кўрсатмалар берадилар.


15. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида Қўмита раиси (Ҳайъат раиси), лавозимига кўра унинг таркибига кирувчи Раис ўринбосарлари, шунингдек, марказий аппаратнинг юқори малакали раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат 7 кишидан иборат бўлади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби (унинг таркибига лавозимига кўра кирадиган шахслардан ташқари) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳайъат қарорлари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари эксперт кенгашлари ва бошқа маслаҳат органлари ташкил этишга ҳақлидирлар, улар тўғрисидаги низомлар Давлат қўмитаси раиси ёки ҳудудий орган бошлиғи томонидан тасдиқланади.


16. Раис билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган ҳолларда Ҳайъат раиси ўз қарорини ҳаётга татбиқ этади, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар беради, ҳайъат аъзолари ҳам ўз навбатида, ўз фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига билдиришлари мумкин.


17. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикасида - Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси;

вилоятлар ва Тошкент шаҳрида - монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари.

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари штатида йирик туманлар ва шаҳарлар бўйича монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш инспекторлари лавозими жорий этилади.

Ҳудудий органлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.


18. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органлари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Ҳудудий органлар бошлиқларининг ўринбосарлари ва бош бухгалтерлари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Йирик туманлар ва шаҳарларнинг монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


19. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида белгиланган тартибда Ижтимоий ривожлантириш ва Давлат қўмитаси тизими ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.


20. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб рақамларига ва бошқа ҳисобрақамларига эга бўлади.





























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск