Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.1995 й. 34-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг монополистик фаолиятини чеклаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.1995 й.

N 34



ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

МОНОПОЛИСТИК ФАОЛИЯТИНИ ЧЕКЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Транспорт хизматлари кўрсатиш, улгуржи савдо соҳасида рақобатли муҳит яратиш ва корхоналарнинг монополистик фаолиятини чеклаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда хўжалик бирлашмаларининг транспорт хизматлари кўрсатиш, улгуржи савдо соҳасидаги фаолиятини таҳлил қилсинлар ҳамда айрим монополистларнинг товар ва хизматларнинг муайян бозоридаги устунлик мавқеи заминларини бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

Хўжалик бирлашмалари уларнинг таркибига кирувчи корхоналарга, ташкилотларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга (ишларга, хизматларга), ўз фаолияти самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда, бозор конъюнктураси асосида эркин нархларни шакллантиришда ёрдам кўрсатсинлар.


2. "Ўзбексавдо", "Ўзбекбирлашув" уюшмалари, "Ўзавтотранс" давлат-акционерлик корпорацияси тизимидаги товарлар ва хизматлар бозорида устунлик мавқеини эгаллаб турган омбор хўжаликлари корхоналари, бирлашмалари, улгуржи савдо ва автотранспорт корхоналари 1-иловага* мувофиқ монополиядан чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган тадбирлар маъқуллансин.


3. Монополиядан чиқариш бўйича идоралараро комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссияга қуйидагилар юклатилсин:

товар ва хизматлар бозорида монопол мавқени эгаллаб турган корхоналар фаолиятини экспертиза қилиш материалларини кўриб чиқиш;

экспертиза материаллари бўйича монопол корхоналарни майдалаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар қабул қилиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда, ўзларининг устунлик мавқеини суиистеъмол қилишаётган хўжалик юритувчи монополист субъектларни аниқлаш мақсадида, халқ хўжалигининг бошқа тармоқларидаги рақобатли муҳитни мунтазам равишда тадқиқ қилиб боришни амалга оширсинлар.

Тадқиқотлар натижалари бўйича Идоралараро комиссияга, янги тадбиркорларнинг бозорга киришлари учун замин яратиш, рақобатни ривожлантириш учун, хўжалик юритувчи субъектларнинг монополистик фаолиятини тўхтатиш ва бартараф қилишга доир таклифлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилида берилган.






































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск