ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2004 й. 68-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.02.2004 й.
N 68
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАВЛАТ
МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА ХОРИЖИЙ
САРМОЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 1998 ЙИЛ 18 НОЯБРДАГИ
477-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"хорижий инвестордан корхоналар ёки акциялар пакетлари қиймати учун тўлов сифатида тушадиган хорижий валютадаги маблағлар, уларни кейинчалик Марказий банкка мажбурий тартибда тўлиқ ҳажмда белгиланган тартибда сотиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилади";
5-илованинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"9. "Хорижий инвестордан корхоналар ёки акциялар пакетлари қиймати учун тўлов сифатида тушадиган хорижий валютадаги маблағлар, уларни кейинчалик Марказий банкка мажбурий тартибда тўлиқ ҳажмда белгиланган тартибда сотиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилади".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 6-сон, 74-модда.