Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2003 й. 103-сон "Турон-текстиль" Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2003 й.

N 103



"ТУРОН-ТЕКСТИЛЬ" ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКИЯ

ҚЎШМА КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тўқимачилик саноати корхоналаргши жадал ривожлантириш, маҳаллий хом ашё базасини чуқур қайта ишлаш асосида янги иш ўринлари ва қўшилган қиймат юқори бўлган ишлаб чиқаришларни барпо этиш, республиканинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Урганчпахтатозалаш" очиқ акциядорлик жамияти билан Туркиянинг "MEM INSHAAT VE DIS TICARET A.S." ва "MEM TEXTILE San. VE DIS TICARET A.S." компаниялари томонидан кард ва тароқланган пахта калаваси ишлаб чиқариш бўйича "Турон-текстиль" қўшма корхонаси ташкил этилганлиги;

"Турон-текстиль" қўшма корхонасининг устав фонди 5794,1 минг АҚШ долларини, шу жумладан Ўзбекситон томонининг улуши кейинчалик устав фондига қўшимча улуш қўшиш ҳисобига 40 фоизгача кўпайтирилган ҳолда 613,3 минг АҚШ долларини (10,6%), хорижий инвесторларнинг улуши эса: "MEM INSHAAT VE DIS TICARET A.S." компаниясининг улуши 3743,1 минг АҚШ долларини (64,6%) ва "MEM TEXTILE San. VE DIS TICARET A.S." компаниясининг улуши 1437,7 минг АҚШ долларини (24,8%) ташкил этиши;

умумий қиймати 17151,7 минг АҚШ долларини ташкил этган "Туран-текстиль" қўшма корхонаси лойиҳасини маблағ билан таъминлаш қўшма корхонанинг ўз маблағлари, Япониянинг халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) кредити ва "MEM INSHAAT VE DIS TICARET A.S." компаниясининг кредити ҳисобига 1-иловага* мувофиқ схема бўйича амалга оширилиши;

"Марубени Текматекс" корпорацияси (Япония)нинг технология асбоб-ускуналарини етказиб беришга 1437,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги контракт қийматининг 15 фоизи хорижий муассисларнинг қўшма корхона устав фондига қўйилган валюта маблағлари ҳисобига "Турон-текстиль" қўшма корхонасининг ўз валюта маблағлари ҳисобига тўланиши;

технология асбоб-ускуналари етказиб беришга 8146,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги контракт қийматининг 85 фоизи Япониянинг халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) кредпти ҳисобига тўланиши,

"MEM INSHAAT VE DIS TICARET A.S." компанияси йигирув фабрикаси қурилишини тугаллаш бўйича харажатларни қоплаши, шунингдек "Турон-текстиль" қўшма корхонаси билан шартнома тузиш шартларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотни кредитга хизмат кўрсатишнинг бутун муддати мобайнида тегишли даврда шаклланган жаҳон нархлари бўйича 100 фоиз экспортга сотишни таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;

"Турон-текстиль" қўшма корхонаси "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси таркибига уюшган аъзо ҳуқуқи билан кириши маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Турон-текстиль" қўшма корхонасида 2-иловага мувофиқ асосий параметрларга эга бўлган пахта калаваси ишлаб чиқариш бўиича лойиҳанинг аниқлаштирилган техник-иқтисодий асосланиши тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

лойиҳани амалга ошириш учун бериладиган асосий қарзни қайтариш, JBIC кредити бўйича фоизлар ва воситачилик хақини тўлаш тузилган кредит битими шартларида 3-иловага мувофиқ "Турон-текстиль" қўшма корхонасининг ўз валюта маблағлари хисобига амалга оширилади;

JBIC кредитини қайтариш Турон-текстиль" қўшма корхонаси ва "Хоразмпахтасаноат" давлат-акциядорлик бирлашмасининг бутун мол-мулки, шунингдек икки йиллик давр мобайнида ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг бутун хажми экспорт қилинишини тасдиқлайдиган биринчи даражали хорижий банкнинг банк кафолатлари билан таъминланади;

хорижий шерик - "MEM INSHAAT VE DIS TICARET A.S." компанияси кредитини қайтариш JBIC кредити бўйича асосий қарз қайтарилгандан кейин "Турон-текстиль" қўшма корхонасининг ўз валюта маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки белгиланган тартибда JBIC билан кредит битими тузсин ва кредит маблағларини "Турон-текстиль" қўшма корхонасига қайта молиялаштирсин.


5. Молия вазири Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг JBIC олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг JBICга кафолати юзасидан, тузилган кредит битимига мувофиқ шакл бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

ҳар йили пахта толасидан фойдаланиш балансларини ишлаб чиқишда, объект Давлат қабул комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилиб олингандан кейин, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги эркин алмаштириладиган валютага сотиб олинадиган пахта толаси учун тасдиқлаган нархлар прейскурантига мувофиқ "Турон-текстиль" қўшма корхонасига 3411 тонна пахта калаваси ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган миқдордаги пахта толаси ажратишни белгиланган тартибда назарда тутсин;

3411 тонна пахта калаваси ишлаб чиқариш учун "Турон-текстиль" қўшма корхонаси қувватларини барпо этиш лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги Инвестиция дастурининг аниқ қисмига киритсин.


8. JBIC тўлов манбаида даромад (фойда) солиғидан озод қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Турон-текстиль" қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан, "Турон-текстиль" қўшма корхонасида лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга келиш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Турон-текстиль" қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан, "Турон-текстиль" қўшма корхонасида ишлаш учун келишадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик келиш визалари берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 1 ноябрдаги 512-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.






































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск