Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.03.1995 й. 76-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 2 мартдаги

76-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни

ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби мазкур Низом билан тартибга солинади.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтиши лозим бўлган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар ҳисобланадилар:

хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар;

халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар;

қўшма корхоналар, шунингдек, акциялар (улушлар, пайлар) пакетлари хорижий юридик ва жисмоний шахсларга сотилган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари;

бош корхоналари республика ҳудудидан ташқарида бўлган шўъба корхоналар, филиаллар;

хорижий давлатлар ҳудудларида ўзбекистонлик ва хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролар иштирокида ташкил этилган шўъба корхоналар, филиаллар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудида жойлашган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликларидаги адлия бошқармаларида ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизасидан ва давлат рўйхатидан ўтадилар. Устав фонди 100 минг АҚШ долларидан кўпроқ бўлган, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтади.


4. Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) давлат рўйхатидан ўтиш тўғрисидаги ариза;

б) таъсис шартномаси ва устави қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис мажлиси (конференцияси) нинг баённомаси;

в) таъсис шартномаси ва уставининг, товар белгиси ёки рамзининг нотариал тартибда тасдиқланган нусхалари;

г) Ўзбекистон Республикаси ёки Россия Федерацияси консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган, нотариал тартибда тасдиқланган хорижий фирма устави (шўъба корхоналар, фирмаларни рўйхатга олишда) - таржимаси билан;

д) савдо реестридан кўчирма (Ўзбекистон Республикаси ёки Россия Федерацияси консуллик муассаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нотариал нусхаси, таржимаси билан);

е) хорижий фирма ёки жисмоний шахс хизматларидан фойдаланадиган банкнинг тавсия хати (Ўзбекистон Республикаси ёки Россия Федерацияси консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нотариал нусхаси, таржимаси билан);

ж) агар хорижий сармоя иштирокидаги корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти учун ер майдони талаб этилса, ердан фойдаланувчининг розилик хати);

з) хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни рўйхатга олганлик учун белгиланган миқдорда пошлина тўлаганлик тўғрисида далолат берувчи банк тўлов ҳужжати;

и) агар Ўзбекистон томонидан корхона муассиси давлат мулки билан улуш қўшган корхона бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва ёки унинг ҳудудий органларининг корхонага берилаётган мулкни бериш ва баҳолаш тўғрисидаги қарори қўшимча тарзда тақдим этилади;

к) Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг хулосаси.


5. Қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида, шунингдек, 500 АҚШ доллари ҳажмидаги суммада пошлина ундирилади. Бу маблағларнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий счётига, қолган қисми республика (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинганда) ёки вилоят бюджетига ўтказилади.

Хорижий корхоналарни, уларнинг филиалларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун 2000 АҚШ доллари миқдорида пошлина ундирилади. Бу маблағларнинг 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий счётига, қолган қисми республика (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинганда) ёки вилоят бюджетига ўтказилади.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, хорижий сармоя иштирокидаги корхона қайта ташкил этилганда қайта рўйхатга олиш амалга оширилиб, бунинг учун рўйхатга олишда тўланадиган сумманинг 20 фоизи миқдорида пошлина ундирилади.


6. Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар таъсис ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган вақтдан бошлаб 10 иш кунидан кечикмай амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармалари давлат рўйхатидан ўтган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар реестрини юритадилар.


7. Рўйхатга олинган хорижий сармоя иштирокидаги корхонага рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома берилади.


8. Рўйхатга олинган хорижий сармоя иштирокидаги корхона банкда ҳисоб-китоб счётини очгандан сўнг бир ҳафта муддатда жойлашган ўрни бўйича солиқ инспекциясида, шунингдек, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси маҳаллий органида ҳисобга туришга мажбурдир.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйхатга олувчи орган сифатида хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарнинг ўз таъсис ҳужжатлари ва уставларига риоя қилишлари устидан назоратни амалга оширади. Қайта рўйхатдан ўтиш тартиби бузилган, шунингдек, таъсис ҳужжатларига риоя қилинмаган тақдирда (устав назарда тутилмаган фаолият турлари билан шуғулланиш, муассисларнинг умумий мажлисларини ўтказмаслик ва шу кабилар) рўйхатга олувчи орган корхонадан энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдоридаги жаримани хўжалик суди орқали ундиришга ҳақлидир.

Жарима республика бюджети даромадига ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг органлари бундай даъволар билан хўжалик судига мурожаат қилганларида давлат пошлинаси тўлашдан озод қилинадилар.


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ишлаб турган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритган тақдирда бир ҳафта муддатда рўйхатга олувчи органга қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этадилар.


11. Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар тугатилганда улар рўйхатга олувчи органга тегишли ариза беришга мажбурдирлар. Бу ҳолатда корхонанинг тугатилишини рўйхатга олиш корхона юқори органи мажлисининг баённомаси ёки суд қарори асосида амалга оширилади.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 3-сон, 8-модда





























Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск