Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2004 й. 77-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг низоми ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.2004 й.

N 77



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАР ИШЛАРИ

ҚЎМИТАСИНИНГ НИЗОМИ ВА ТУЗИЛМАСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқаруви республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ва "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий аҳволи мониторингини олиб бориш, тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш;

банкротлик соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга ошириш;

корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги масалаларни ҳал этишда давлат манфаатларини ифодалаш;

ижро этувчи ҳокимият республика ва маҳаллий органлари билан биргаликда корхоналар банкротлигининг олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирлар кўрилиши ташкил этилишини таъминлаш;

устав фондида давлат улуши бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва иқтисодий ночор корхоналарни ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишига кўмаклашиш;

суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ягона реестрини юритиш;

суд бошқарувчилари фаолиятини назорат қилиш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Қўмитанинг ташкилий тузилмаси, марказий аппарати тузилмаси ва ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмаси 2-4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 32 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 25 нафар этиб белгилансин.

Қўмита раисига марказий аппарат тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони ва уларнинг таъминотига ажратиладиган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 18 февралдаги

77-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари

ҳудудий бошқармалари





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 18 февралдаги

77-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

Қўмита раиси

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Маъмурий-хўжалик бўлими

4 киши


Мониторинг ва корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бошқармаси

6 киши

Корхоналар санацияси ишлари бошқармаси

4 киши

Юридик бўлим

2 киши

Банкрот корхоналарни тугатиш ишлари бошқармаси

4 киши

Қишлоқ хўжалиги корхоналари санацияси бўлими

2 киши


Марказий аппарат ходимларининг чекланган умумий сони - 32 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 25 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 18 февралдаги

77-сон қарорига

4-ИЛОВА



Иқтисодий ночор корхоналар ишлари

ҳудудий бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Бошқарма бошлиғи

Бошқарма бошлиғи ўринбосари*



Банкрот корхоналарни тугатиш ишлари бўлими





Мониторинг ва корхоналарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш бўлими

Бухгалтер

Корхоналар санацияси ишлари бўлими


*) Бухоро, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида бошқармалар бошлиғи ўринбосарлари айни бир вақтда мониторинг ва корхоналарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш бўлими бошлиқлари ҳисобланадилар.


Қўмита ҳудудий бошқармалари

ходимларининг чекланган умумий сони

Ҳудудий бошқармалар

Ҳаммаси

(киши)

шу жумладан бошқарув ходимлари

(киши)

Қорақалпоғистон Республикаси


15

11

Андижон вилояти


13

10

Бухоро вилояти


14

10

Жиззах вилояти


12

9

Қашқадарё вилояти


12

9

Навоий вилояти


14

10

Наманган вилояти


14

10

Самарқанд вилояти


14

10

Сурхондарё вилояти


12

9

Сирдарё вилояти


12

9

Тошкент вилояти


14

10

Фарғона вилояти


13

10

Хоразм вилояти


14

10

Тошкент шаҳри


15

11

Жами:


188

138





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 18 февралдаги

77-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 28 декабрдаги 465-сон қарорининг 1 ва 3-бандлари ҳамда қарорга 2-4-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда) 7-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда) 2-илова 1-бандининг иккинчи хатбоши.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 30 июндаги 294-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 52-модда) 2-илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2004 йил 19 январдаги 31-сон қарорига илова 1-бандининг "д" кичик банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 7-сон, 82-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 2, 12-модда.



























Время: 0.0185
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск