Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.2003 й. 294-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 июндаги

294-сон қарорига

1-ИЛОВА



Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари

бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 31 январдаги ПФ-3204-сон Фармонига мувофиқ тузилган.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


4. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) тузилади.


6. Ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги Низом ва ҳудудий комиссиялар таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.



II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


7. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

корхоналар банкротлиги ва санацияси соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг ҳамда йирик корхоналарнинг (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) молиявий нобарқарорлигига ва банкротлигига олиб келадиган омилларни уларнинг молиявий аҳволи мониторинги асосида аниқлаш;

Вазирлар Маҳкамасига корхоналар банкротлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, банкротликнинг олдини олиш мақсадида корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти учун қулай қонунчилик, макроиқтисодий ва инвестиция муҳитини шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;

корхоналар банкротлигини бартараф этиш ишларини амалга ошириш, уларни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўриб чиқиш ва келишиш;

ривожланиш истиқболига эга бўлган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари банкротлигини суддан олдин санациялаш чоғида уларга нисбатан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини қўлланиш орқали бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


8. Комиссия ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

суддан олдин санациялашни амалга ошириш даврида зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ва иқтисодий ночор корхоналарни қонун ҳужжатларида назарда тутилган шаклларда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шу жумладан фермер хўжаликларига бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга қарзлар бўйича пеняларни тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ва ҳисобдан чиқариш тўғрисида, шунингдек санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пул мажбуриятларига, солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларига мораторий жорий этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

давлат томонидан ёрдам олган корхоналарни суддан олдин санациялаш муддатини узайтириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Комиссия қарорига кўра таркиби ўзгартирилаётган ва санация қилинаётган корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини ва қурилиши тугалланмаган объектларини белгиланган тартибда консервация қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Комиссия қарорига кўра таркиби ўзгартирилаётган ва санация қилинаётган корхоналарнинг ижтимоий инфратузилма объектларини жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига белгиланган тартибда бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Вазирлар Маҳкамасига тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда жамоа хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисида таклифлар киритиш;

иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан банкротлик тартиботини бошлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

давлат ёрдамини олишган ёхуд мулкида давлат улуши бўлган санация қилинаётган корхоналар раҳбарларининг ва ташқи бошқарувчиларининг ҳисоботларини эшитиш;

хўжалик судларига ташқи бошқарув режалари бажарилмаганлиги муносабати билан ташқи бошқарувни тўхтатиш ва тугатиш ишларини амалга ошириш тўғрисида таклифлар киритиш;

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилиш;

банкротликка олиб келган ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган шахсларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш ва бу тўғрида қарорлар қабул қилиш;

зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ва иқтисодий ночор корхоналар банкротлиги ва санацияси масалаларига тааллуқли норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари доирасида тасдиқлаш;

вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, мулкида давлат улуши бўлган корхоналар, тижорат банклари, жойлардаги давлат ҳокимияти органларидан Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни сўраб олиш, уларнинг Комиссия қарорларининг бажарилиши, тасарруфидаги корхоналарнинг зарар кўриб ишлашига ва иқтисодий ночорлигига олиб келган сабаблар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни ва фермер хўжаликларини санациялаш бўйича ўз ваколатларининг бир қисмини ҳудудий комиссияларга бериш;

ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.



IV. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Комиссияни раис бошқаради, у ишларга раҳбарлик қилади, Комиссия мажлисларини олиб боради, мажлислар протоколларини, Комиссиянинг иш дастурини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди.


10. Комиссия мажлислари иш дастурига мувофиқ, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.


11. Комиссиянинг кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарори, унинг учун мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.


12. Мажлисда объектив сабабларга кўра қатнашмаётган Комиссия аъзолари ўрнига уларнинг ваколатли вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашиши мумкин.


13. Қарорларни тезкорлик билан қабул қилиш мақсадида Комиссия раиси Комиссиянинг Комиссия аъзолари билан келишилган алоҳида масалалар бўйича қарорларини сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.


14. Комиссия мажлисини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги хабар, шунингдек Комиссия мажлисига материаллар Комиссия аъзоларига котиб томонидан мажлисдан камида икки кун олдин жўнатилади.



V. КОМИССИЯ МАЖЛИСИГА

МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


15. Комиссия мажлисига материаллар ишчи орган томонидан вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, корхоналар, шунингдек уларни тайёрлаш учун масъул бўлган Комиссия аъзолари билан биргаликда Комиссия иш режасига мувофиқ тайёрланади.


16. Суддан олдин санациялашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ёки санация муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, шунингдек Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалиги корхоналари бўйича) хулосалари (ёки протокол лойиҳасида ижобий визалар) илова қилиниши керак.

17. Комиссия мажлисининг кун тартибидаги ҳар бир масала ҳужжатларида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар, молиявий соғломлаштириш бизнес-режалари, эксперт хулосалари, илтимосномалар ва шу кабилар) ҳамда Комиссия қарорининг лойиҳаси бўлиши керак.



VI. КОМИССИЯНИНГ ИШЧИ ОРГАНИ ВА КОТИБИ


18. Комиссиянинг ишчи органи:

Комиссиянинг навбатдаги давр учун иш дастурлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Комиссиянинг навбатдаги мажлисига зарур бўлган барча ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ва вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, корхоналар ва Комиссия аъзоларидан зарур материалларни ва эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқига эга бўлади;

санациялаш даврида давлат томонидан қўллаб-қувватлашни сўраётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш бизнес-режаларини экспертизага жўнатади;

мажлисларни ўтказишни ва корхоналарни, ширкат ва фермер хўжаликларини таркибий ўзгартириш ва санациялаш чора-тадбирларини кўриб чиқиш учун Комиссия қарорига кўра тузилган эксперт комиссияси хулосаларини тайёрлашни ташкил қилади;

Комиссия қарорлари билан тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини назорат қилади;

суддан олдин санациялаш жараёнлари ҳамда Комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича банкротлик тартиботлари мониторинги ахборот ва таҳлилий материалларини кўриб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади;

Комиссиянинг кўриб чиқиши учун унинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни тақдим этади.


19. Комиссия котиби:

Комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини Комиссия мажлисига тақдим этади;

ҳудудий комиссиялар фаолиятини ва Комиссия қарорлари бажарилишини жойларга борган ҳолда ўрганади;

Комиссия мажлисига материалларни тайёрлашда ишчи органга кўмаклашади;

Комиссия аъзоларини ва таклиф қилинган шахсларни, тегишли материалларни жўнатган ҳолда, мажлиснинг ўтказилиш санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;

Комиссия протоколларини расмийлаштиради ҳамда тасдиқланган протоколларни Комиссия аъзоларига ва манфаатдор вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, корхоналарга жўнатади;

Комиссиянинг иш ҳужжатларини юритади.






























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск