Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.01.2003 й. ПФ-3204-сон "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.01.2003 й.

N ПФ-3204



КОРХОНАЛАР БАНКРОТЛИГИ

ВА САНАЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ночор корхоналар банкротлиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:


1. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси билан қишлоқ хўжалиги корхоналарини санациялаш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси бирлаштирилиб, корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ягона Ҳукумат комиссияси тузилсин.


2. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ҳукумат комиссиясининг раиси (Р. С. Азимов) бир ҳафта муддатда корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

5. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 29 сентябрдаги ПФ-2720-сон Фармонига 3 ва 4-иловалар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 29 октябрдаги ф-776-сон Фармойиши.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти              И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2003 йил 31 январдаги

ПФ-3204-сон Фармонига

ИЛОВА


Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари

бўйича Ҳукумат комиссиясининг

ТАРКИБИ

Азимов Р. С.

- Бош вазир ўринбосари, Комиссия Раиси


Абдусаломов М. Э.

- Олий хўжалик суди раиси, Қомиссия раисининг ўринбосари


Саидова Г. Қ.

- Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги корхоналар иқтисодий ночорлиги ишлари бўйича қўмита раиси, Комиссия раисининг ўринбосари


Комиссия аъзолари:


Қодиров Р. Ҳ.

- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори


Обидов О. О.

- Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Гадоев Э. Ф.

- Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Жумагалдиев М. Р.

- Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


Абдуллаев И. Б.

- Адлия вазирининг биринчи ўринбосари


Асқаров М. А.

- Давлат мулки қўмитасининг раиси


Жўраев Т. И.

- Молия вазирининг ўринбосари


Лавозими бўйича


- Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Жўраев А. М.

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


Қалибеков И. Ж.

- Вазирлар Маҳкамаси АСҚ котибиятининг мудири


Қазиев П. Р.


- "Ўзагросуғурта" компанияси раиси


Ўринбоев И. И.

- "Ғаллабанк" бошқаруви раиси


Тошматов Қ. Ф.

- "Пахтабанк" бошқаруви раиси


Погребняк А. Г.

- Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бўлимининг шўъба мудири


Қурбонов Э. Қ.

- Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи


Тишченко С. П.


- Ташқи иқтисодий фаолият миллий байки бошқаруви рацсининг биринчи ўринбосари


Козлова Н. П.

- "Ўзсаноатқурилишбанк" бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Абдуллаев С. С.

- Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори


Абдуллаев А. Қ.


- Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил бошқармасининг етакчи мутахассиси, Комиссия котиби

Эслатма: Комиссия. аъзолари бошқа ишга ўтишганида уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар шу Комиссия таркибига киритиладилар.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси",

2003 й., 1-сон, 13-модда.

























Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск