Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Адлия вазирининг 24.09.2001 й. 165-мҳ-сон "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.09.2001 й. 1069-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.09.2001 й.

N 1069




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.09.2001 й.

N 165-мх


БУЙРУFИ



Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан

ўтказиш бўлимлари тўғрисидаги намунавий

низомни тасдиқлаш ҳақида


Кичик ва ўрта бизнесни жадал ривожлантириш ва унинг самарали фаолияти учун қулай ҳуқуқий шарт-шароитларни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2001 йил 22 июлдаги 347-сон қарорини бажариш юзасидан БУЮРАМАН:


1. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимлари тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

мазкур Намунавий низом тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимлари фаолиятининг ягона тартибини белгилаб беради ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимликлари учун мажбурий кучга эгадир;

тегишли туманлар (шаҳарлар)нинг ҳокимликлари мазкур Намунавий низомга мувофиқ Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлашга ҳақлидир.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М.М.Икромов):

мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ва Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатлари давлат реестрига тегишли ёзувни киритсин;

кўрсатиб ўтилган Намунавий низомнинг манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши ва амалда қўлланилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А.Ж.Тошқулов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни “Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари ахборотномаси” - “Бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан”да нашр этишни таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари мазкур буйруқ талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.


6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М.Содиқов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                           А. Полвонзода



"Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси", 2001 й., N 18

















Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск