Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимлари тўғрисида Намунавий низом (АВ томонидан 24.09.2001 й. 1069-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирининг 24.09.2001 й. 165-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 24 сентябрда 1069-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирининг

2001 йил 24 сентябрдаги

165-мх-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тадбиркорлик субъектларини давлат

рўйхатидан ўтказиш бўлимлари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими тўғрисидаги мазкур намунавий низом (кейинги ўринларда намунавий низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Намунавий низом тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимлари фаолиятининг ягона тартибини белгилайди ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузурида тегишли туман (шаҳар) ҳокимларига ҳисоб берадиган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимлари (кейинги ўринларда Бўлим деб юритилади) ташкил этилади.

Бўлим туман (шаҳар) ҳокимлиги тузилмасига киради ва юридик шахс ҳисобланмайди, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ва бошқа шахслар билан ўз номидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришишга ҳақли эмас.


2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва мазкур Намунавий низомга, шунингдек мазкур Намунавий низом асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланадиган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) бўлими тўғрисидаги низомга амал қилади.


3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида рўйхатдан ўтказиладиган субъектларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказиладиган корхоналардан ташқари барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар тегишли бўлади.


4. Бўлимга туман (шаҳар) ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади. Бўлим ходимлари ҳам туман (шаҳар) ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Бўлим бошлиғи ва ходимлари давлат хизматчилари ҳисобланади.


5. Бўлим ходимларининг Мансаб йўриқномаси туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади, унда мажбурий тартибда Бўлимнинг ҳар бир ходимининг функциялари, вазифалари ва шахсий жавобгарлиги белгиланади. Бўлим бошлиғи Бўлим ишининг самарали ташкил этилиши учун шахсан масъулдир.


6. Бўлим давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғимлардан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига маблағ билан таъминланади. Шу мақсадларда рўйхатдан ўтказиш учун йиғимлар туман (шаҳар)нинг тегишли маҳаллий бюджетига тушади ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг махсус субҳисоб рақамида жамланади.


7. Махсус субҳисоб рақамига тушадиган маблағларнинг бир қисмидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш билан боғлиқ моддий ҳаражатларни қоплаш, Бўлимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантириш, шунингдек Бўлимга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун уни маблағ билан таъминлашга доир бошқа мақсадларда фойдаланилади.

Маблағлардан кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун фойдаланиш тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия-хўжалик бўлими томонидан умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.


8. Бўлимнинг штатлар жадвали тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан Бўлимнинг иш ҳажмига қараб биттадан учтагача штат бирлиги доирасида тасдиқланади.

Бўлимнинг штатлар жадвали белгиланган тартибда молия органларида, туман (шаҳар) ҳокимлигининг штат жадвалидан алоҳида, рўйхатдан ўтказилади.


9. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш бўйича қўшимча, Бўлимдан фарқ қилувчи тузилмалар ташкил этилишига йўл қўйилмайди.



II. БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Бўлимнинг вазифалари ҳисобланади:

а) белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш (шу жумладан ўзгартириш ва қўшимчаларни) ва ҳисобга қўйишни амалга ошириш;

б) ҳудудий солиқ, статистика органлари, йўл жам-ғармаси, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари, ижтимоий таъминот бўлимлари, ички ишлар органлари, товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг ҳудудий палаталари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

в) тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрини юритиш;

г) тадбиркорлик субъектларини “бирйўла” принципи бўйича бир вақтнинг ўзида тегишли органларда ҳисобга қўйган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказишнинг соддалаштирилган ва тезлаштирилган тартибини таъминлаш.


11. Бўлим юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) давлат рўйхатидан ўтказиш учун (шу жумладан таъсис ҳужжатларидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун), шунингдек тугатилиши муносабати билан давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш ва экспертизадан ўтказиш;

б) туман (шаҳар) ҳокимининг тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорини тайёрлаш;

в) тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрини юритиш;

г) тадбиркорлик субъектларини солиқ ва статистика органларида, йўл жамғармасида, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимида ҳисобга қўйишни ташкил этиш ҳамда муҳр ва штамп тайёрлаш учун ички ишлар органларининг рухсатномасини олиш;

д) статистика кодлари ва солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек муҳр ва штамп тайёрлаш учун ички ишлар органларининг рухсатномасини тадбиркорлик субъектларига бериш;

е) товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталарини, давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини ва ёнғин хавфсизлиги хизматларини янги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилиш;

ж) йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонини солиқ ва статистика органлари билан солиштириш;

з) тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга ошириш.


12. Бўлимга тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш билан боғлиқ бўлмаган функцияларнинг юкланишига йўл қўйилмайди.



III. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилиш ҳозир бўлиш тартибида ёки почта орқали (якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари учун - фақат шахсан ўзи келиб) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилади.

Юқорида кўрсатилган Низомда назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни сўраш ва қабул қилиш тақиқланади.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатларни, шунинг-дек бошқа харажатларни тўлашни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


14. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома туман шаҳар статистика органлари (кейинги ўринларда ваколатли орган деб юритилади) томонидан берилади.

Фирма номи тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун шахс ваколатли органга фақат фирманинг назарда тутилаётган номи (номлари) кўрсатилган ариза тақдим этади. Ваколатли орган республика бўйича айнан ўхшаш номдаги ёки тегишли юридик шахсларни айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган даражада ўхшаш номдаги бошқа юридик шахснинг борлиги (йўқлиги)ни текширади.

Айнан ўхшаш (ўхшаш) фирма номидаги юридик шахс мавжудлиги аниқланган тақдирда ваколатли орган ана шундай фирма номи мавжудлиги тўғрисида ёзма маълумот беради.

Айнан ўхшаш (ўхшаш) фирма номидаги юридик шахс бўлмаган тақдирда ваколатли орган, берилган кунидан бошлаб икки ой мобайнида амал қиладиган, фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома беради. Фирма номи тўғрисидаги гувоҳномада мажбурий тартибда ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистрида айнан ўхшаш (ўхшаш) фирма номининг йўқлиги тўғрисидаги ёзув, шунингдек унинг берилган санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.

Аризани кўриб чиқиш ва фирма номи тўғрисидаги гувоҳномани ёки айнан ўхшаш (ўхшаш) фирма номи мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни бериш муддати уч иш кунидан ошмаслиги керак.

Ваколатли орган томонидан бериладиган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома уни тақдим этган шахснинг мазкур номга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланмайди.

Фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома уни тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиш учун берилади ва республикада айнан ўхшаш (ўхшаш) номдаги бошқа юридик шахс йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома рўйхатдан ўтказувчи органга икки ой мобайнида тақдим этилиши лозим, акс ҳолда у ўзининг юридик кучини йўқотади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1098-моддасига мувофиқ юридик шахснинг фирма номи уни юридик шахсларнинг тегишли давлат реестрига киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилиши керак.


15. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида келиб тушган ариза (кейинги ўринларда ариза деб юритилади) ва унга илова қилинган ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳокимлик девонхонаси томонидан қабул қилинади. Девонхона ходими аризанинг иккинчи нусхасига имзо чекади ва унда қабул қилиб олинган ҳужжатларни ҳамда ўз фамилияси, исми ва отасининг исмини, шунингдек улар қабул қилиб олинган санани қайд қилади.

Девонхона ходими ариза берувчи тақдим этган ҳужжатларни тўлиқ иш куни мобайнида қабул қилиб олиши шарт. Ҳужжатларни қабул қилиб олишда тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ёки бошқача тарзда текшириш (паспорт маълумотларини якка тартибдаги тадбиркорни ёки юридик шахс бўлмасдан ташкил этиладиган деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада келтирилган маълумотлар билан солиштириш бундан мустасно), шунинг-дек ҳужжатлар йўқлиги (етишмаслиги) туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш тақиқланади.


16. Ариза девонхона томонидан юритиладиган кириш ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш китобида рўйхатдан ўтказилади (у ип ўтказиб боғланган, рақамланган ва тегишли ҳокимликнинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак) ва унга рўйхатдан ўтказиш штампи қўйилади.

Девонхонада тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги (шу жумладан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги) аризалар бўйича алоҳида китоб юритишга йўл қўйилади.

Ҳокимликда аризани девонхонада рўйхатдан ўтказмасдан қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

Девонхонада компьютер ва тегишли дастурий таъминот мавжуд бўлган тақдирда келиб тушган аризаларнинг компьютерда қўшимча ҳисобини юритишга йўл қўйилади.


17. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар китоб-да рўйхатдан ўтказилгандан кейин девонхона икки соат ичида уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Бўлимга юборади.


18. Ариза ва ҳужжатлар келиб тушгач Бўлим тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказади ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича - ариза девонхонада рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 3 иш кунидан кечикмай ва юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектлари бўйича - ариза рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 7 иш кунидан кечикмай қабул қилинадиган туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди. Ёхуд туман (шаҳар) ҳокимининг мазкур соҳани назорат қилувчи ўринбосари томонидан имзоланадиган давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида асосланган хатни тайёрлайди ва тегишли равишда кўрсатилган муддат мобайнида ариза берувчига юборади.


19. Ариза берувчининг розилигига кўра, экспертизадан ўтказиш давомида аниқланган камчиликларни иш тартибида тузатишга ва қайта ишлашга йўл қўйилади. Бунда тузатиш ва қайта ишлаш муддати ушбу Намунавий низомнинг 18-бандида белгиланган муддатдан ошмаслиги керак.


20. Бўлим давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир кун мобайнида у ҳақдаги давлат реестридан олинган маълумотларни тадбиркорлик субъекти жойлашган жойдаги:

юридик шахслар бўйича - статистика, солиқ органлари ҳамда ва муҳр ва штамп эскизларини уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига;

якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича - солиқ органига ҳамда муҳр ва штамп эскизларини уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига расман тақдим этади.


21. Бўлим статистика органларидан берилган кодлар тўғрисидаги ахборот, солиқ органларидан эса - идентификация рақами тўғрисидаги ахборот, шунингдек ички ишлар органларидан эскизнинг икки нусхаси билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома олингач, икки кун муддатда:

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларга - қонун ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича “Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома” ва “рўйхатдан ўтказилди” белгиси қўйилган таъсис ҳужжатлари, шунингдек эскиз билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани беради;

якка тартибдаги тадбиркорга ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигига  қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда “Якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома”ни, шунингдек эскиз билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани беради;

тегишли ҳудудий йўл жамғармасига, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича туман (шаҳар) бўлимига ёки туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъекти бўйича давлат реестридан тўлиқ кўчирмани йўллайди, кўчирма тадбиркорлик субъектини кўрсатилган органларда ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади;

товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталарига, давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига ҳамда тадбиркорлик субъектлари жойлашган жойдаги ёнғин хавфсизлиги хизматларига реестрдан кўчирмани маълумот учун жўнатади.


22. Муҳр ва штамп тайёрлашга ички ишлар органларида рухсатномани расмийлаштирган ҳолда тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш, уни тегишли органларда ҳисобга қўйишнинг умумий муддати юридик шахслар учун - зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза берилган кундан бошлаб 12 иш кунидан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликлари учун - 8 иш кунидан ошмаслиги керак.


23. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳолларда тадбиркорлик субъектига барча тақдим этилган ҳужжатлар, шунингдек тўланган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари қайтариб берилади. Бунда жавоб хати (рад этиш тўғрисидаги хат)нинг нусхасига ариза берувчи хатни олганлиги тўғрисидаги ёзувни олинган санани кўрсатган ҳолда ёзиб қўяди (шахсан топширилганда) ёки унга почта алоқа бўлимининг квитанцияси (почта орқали жўнатилганда) илова қилинади. Хатнинг нусхасига, шунингдек ариза берувчига рўйхатдан ўтказиш йиғимининг қайтариб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Агар ариза берувчи давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни қайта топшириш ниятида бўлса, унга рўйхатдан ўтказиш йиғими қайтарилмаслиги мумкин ва бу ҳақда ариза берувчи томонидан жавоб хати (рад этиш тўғрисидаги хат)нинг нусхасида тегишли равишда ёзиб қўйилади. Ариза берувчи ҳужжатларни қайта топширишда илгари камчилиги кўсатилмаган ҳамда қайта топшириш вақтида ўз кучини йўқотмаган ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.


24. Бўлимда қуйидаги тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрлари юритилади:

а) юридик шахсларнинг давлат реестри;

б) якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат реестри;

в) юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларининг давлат реестри.


25. Давлат реестрлари расмий ҳужжатлар ҳисобланади. Реестрлар ип ўтказиб тикилган, рақамланган ва тегишли ҳокимликнинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим. Давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳақидаги маълумотлар реестрларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарори билан белгиланган шакллар бўйича киритилади.

Компьютерлар ва тегишли дастурий таъминот мавжуд бўлган тақдирда қўшимча равишда рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларига оид маълумотларнинг электрон базасининг юритилишига йўл қўйилади.


26. Давлат реестрини юритиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) янги тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилганлиги муносабати билан реестрга қайд ёзувини киритиш;

б) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан реестрга тегишли қайд ёзувини киритиш;

в) статистика органларининг Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига (юридик шахс асосий фаолиятининг тури ёки унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгариши муносабати билан) ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришномасига асосан реестрга тегишли қайд ёзувини киритиш;

г) тадбиркорлик субъектининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришномасига асосан реестрга тегишли қайд ёзувини киритиш;

д) якка тартибдаги тадбиркорнинг унга берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи ва тури ўзгарганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришномасига асосан реестрга тегишли қайд ёзувини киритиш;

е) тадбиркорлик субъекти тугатилиши муносабати билан реестрга тегишли қайд ёзувини киритиш;

ж) тадбиркорлик субъекти ҳақидаги давлат реестрида кўрсатилган бошқа маълумотларнинг ўзгарганлиги муносабати билан тегишли қайд ёзувини киритиш.


27. Давлат реестрига ўзгартиришлар киритилган ёки тадбиркорлик субъекти давлат реестридан чиқарилган ҳолларда Бўлим тегишли органларга давлат реестридан кўчирма йўллайди.


28. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 44-моддасига мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг давлат реестри барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ ҳисобланади. Бўлим манфаатдор шахсларга давлат реестридаги тадбиркорлик субъектларига оид маълумотлар (кўчирма)ни беришга мажбур.


29. Бўлим рўйхатдан ўтказилган ҳар бир тадбиркорлик субъекти бўйича қуйидаги ҳужжатлар тикиб қўйиладиган алоҳида жилд юритади: ҳокимнинг тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси (ҳоким қарорининг асли ва бошқа нусхалари белгиланган тартибда сақланади); Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар; таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда тадбиркорлик субъектини тугатиш билан боғлиқ ҳужжатлар; статистика органларининг Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ёзма билдиришномалари; тадбиркорлик субъектларининг почта манзили ўзгарганлиги ҳақидаги ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият жойи ва тури ўзгарганлиги ҳақидаги ёзма билдиришномалари; тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги давлат реестрида кўрсатилган бошқа маълумотларнинг ўзгариши билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.

Жилдлар Бўлимда реестр (тартиб) рақами бўйича сақланади.


30. Бўлимга келиб тушадиган бошқа ҳужжатлар (ёзишмалар) бўйича иш юритиш белгиланган тартибда ҳоким томонидан тасдиқланган номенклатурага мувофиқ ҳолда олиб борилади.


31. Бўлимнинг мажбуриятларини ариза берувчининг зиммасига юклаш қатъиян ман этилади.



IV. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


32. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органнинг қароридан, унинг мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан норози бўлган ёки рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилган тақдирда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


33. Ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик, рўйхатдан ўтказиш тартиботини асоссиз равишда чўзиш ва бошқа қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари учун Бўлим ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.














































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск