Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.1996 й. 465-сон "Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалллари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.1996 й.

N 465



ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАР ИШЛАРИ

ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корхоналар банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга ошириш чора- тадбирлари ҳақида" 1996 йил 11 декабрдаги ПФ-1658-сон Фармон амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қўмита ва унинг ҳудудий органлари ходимларининг чекланган сони 240 нафардан иборат этиб, шу жумладан марказий аппарат ходимлари сони 40 нафардан иборат этиб белгилансин (биноан қўриқлаш ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).

Қўмитага раиснинг икки ўринбосарига эга бўлишга рухсат берилсин, улар лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Қўмита ходимларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий-маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шартлари жорий этилсин.

4. Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбаи этиб республика бюджети маблағлари белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетини шакллантиришда Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармаларига зарур маблағ ажратилишини назарда тутсин.

Қўмитага йилига Жамгарма маблағларининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдоридан Қўмитанинг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда ходимлари меҳнатини рагбатлантириш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.


5. Қўмита ҳудудий бошқармаси тўғрисидаги намунавий Низомни;

қарздор корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби ҳақидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Меҳнат вазирлиги Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Қўмитага жорий фаолиятни амалга ошириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун тенг улушларда 20 млн сўм миқдорида бир марталик текин ёрдам кўрсатсинлар.


7. Қўмита Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги 53-уйга жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси юқорида кўрсатилган манзилдаги бино қурилиши тугаллангунга ва ишга туширилгунга қадар Кўмитани вақтинча ўз биносида жойлаштирсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Қўмита ҳудудий бошқармалари ижро этувчи аппаратларини жойлаштириш масаласини ҳал этсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Қўмитани белгиланган тартибда телефон ва телекс алоқаси, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қўмитага иккита енгил автомобиль учун зарур лимит ажратсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари В.А.Чжен ва Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 12, 38-модда.






















Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск