Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари давлат рўйхати ҳақида Низом (ЎзР ВМ 10.07.1992 й. 318-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 10 июлдаги

318-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси хўжалик

субъектлари давлат рўйхати ҳақида

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хўжалик субъектлари таркибини ва кузатиладиган иқтисодий кўрсаткичлар маълумотларини, ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш, янгилаб туришнинг даврийлигини ва Ўзбекистон Республикасининг турли мулкчилик шаклидаги хўжалик субъектлари давлат рўйхатини олиб бориш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари давлат рўйхатини тузиш ва олиб боришдан мақсад жаҳон стандртлари талабларига жавоб берувчи, корхоналар ва ташкилотларнинг даврий статистик ҳисоботини қайта ишлашни кескин қисқартириш имконини берувчи, бир йўла ахборотнинг тўлиқлигини таъминловчи статистик маълумотларни қайта ишлашнинг илғор усулларини жорий қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик субъектларини давлат томонидан ҳисобга олишнинг ягона негизи асосида ялпи статистик кузатувни ташкил қилишнинг ишончли асосини таъминлашдир.


3. Хўжалик субъектларининг давлат рўйхати республика ҳудудида жойлашган хўжалик субъектлари ҳақидаги маълумотларнинг яхлит банки (маълумотлар йиғиндиси) бўлиб, у молия, адлия органлари, марказий банклар ва бошқа республика органларининг автоматлаштирилган республика реестрлари билан биргаликда ҳаракат қилишини таъминлайди. Хўжалик субъектларининг давлат рўйхати хўжалик субъектларининг ҳудудий рўйхатлари йиғиндисини ўзида намоён этади.


4. Хўжалик субъектларининг ҳудудий рўйхати - бу мазкур ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент ш.) жойлашган хўжаликлар бирликлари ҳақидаги маълумотлар банкидир.


5. Рўйхатларни сақловчилар қуйидагилар ҳисобланадилар:

республика бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Бош ҳисоблаш маркази;

ҳудудийлари бўйича - Қорақалпоғистон Давлат статистика қўмитаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар статистика бошқармалари.


6. Хўжалик субъектлари давлат рўйхатининг асоси бўлиб, корхоналар ва ташкилотларнинг умумий классификатори (КТУК)дир. Давлат рўйхатида рўйхатга олинувчи ва кузатилувчи ҳар бир объектга ўхшаш (идентификацион) хос рақам (код) берилиб, турли фойдаланувчилар томонидан ахборотларни ишлашда ҳамда молиявий ва иқтисодий аъмолларни бажаришда, тижорат сирларини таъминлашда фойдаланилади.


7. Хўжалик субъектлари рўйхатига ҳар бир хўжалик субъекти бўйича иловада келтирилган рўйхат карточкаларининг маълумотлари киритилади.

Республика ва ҳудудий рўйхат маълумотлари таркибига ўзгартиш (камайтириш ёки кенгайтириш)ларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси киритиши мумкин.


8. Хўжалик субъектлари давлат рўйхати маълумотларидан белгиланган тартибда фойдаланувчилар ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган шериклар ҳақида ахборот олишдан манфаатдор бўлганлар бошқарув органлари, корхоналар, шунингдек хорижий ишбилармонлар, жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, алоҳида фуқаролардир.


9. Дастлабки статистик ахборотдан, статистика органларидан ташқари, фақат хўжалик субъектларининг давлат руйхати объектларигина ўз объектини тавсифловчи ахборот қисмида фойдаланиши мумкин.


10. Рўйхат карточкаларида санаб ўтилган статистик кўрсаткичларнинг белгиланган таркиби бўйича маълумотлар йиллик даврийликда тақдим этилади.


11. Рўйхатнинг белгилаб қўйилмаган маълумотларини бериш хўжалик субъектлари давлат рўйхатини сақловчилар томонидан ўрнатилади ва белгиланган тартибда рухсат этилади.



ХЎЖАЛИК СУБЪЕКТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ

ТАРКИБИ ВА РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ


12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, республика қонунчилик актларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтган ва юридик шахс мақомига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, биржалар, барча ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхона ва ташкилотлар, ишбилармонлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар, жамоат ва диний бирлашмалар ҳисобга олиниши ва кузатилиши лозим бўлган хўжалик субъектлари бўлиб ҳисобланадилар. Ундан ташқари, республикадан ташқарида капитал қўйилмалари бўлган хўжалик субъектлари кузатилади.


13. Рўйхатдан ўтиши ва кузатилиши лозим бўлган янги тузилган хўжалик субъектлари рўйхатдан ўтиш корточкасини тўлдирадилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар статистика бошқармаларининг хизмат кўрсатиш бўлинмаларига тегишли ҳокимият ва бошқарув органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун муддатда топширадилар.

Хўжалик субъектлари давлат рўйхати вужудга келган вақтдан бери мавжуд бўлган хўжалик субъектлари рўйхат карточкасининг ўтган йил учун йиллик статистик маълумотлар қисмини тўлдирадилар ва белгиланган тартибда хўжалик субъектлари давлат рўйхатини олиб борувчи хизмат кўрсатиш бўлинмаларига топширадилар.


14. Рўйхатдан ўтказиш карточкаси раҳбар томонидан ёки ахборотнинг ишончлилиги, шунингдек қонун билан белгиланган интизомга, моддий ва жиноий жавобгарликка риоя қилиниши учун масъул бўлган рўйхатга олинаётган объект эгаси томонидан имзоланади.


15. Тегишли статистика органларининг рўйхатни олиб борувчи хизмати рўйхатга олиш карточкаси маълумотларини назорат қилади, тегишли классификаторлар билан уларга хос рақам беради.



МАЪЛУМОТЛАРНИ ТЎПЛАШ, ИШЛАШ,

РЎЙХАТНИНГ ДАВРИЙЛИГИ ВА УНИ ЮРИТИШ


16. Рўйхатга киритиладиган хўжалик субъектлари ҳақида маълумотларни тўплаш корхона ва ташкилотларнинг умумий классификатори асосида ҳисобга олиниши жараёнида амалга оширилади.


17. Муайян ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) хўжалик субъектларини ҳисобга олишнинг тўлалигини назорат қилиш тегишли статистика органлари томонидан, объектларни таққослаш йўли билан амалга оширилади.


18. Ҳисобот йили учун хўжалик субъектларининг йиллик иқтисодий фаолиятини тавсифловчи (характерловчи) дастлабки статистик маълумотларнинг ҳар йилги янгиланиши жорий йилнинг 30 январида рўйхат карточкаси асосида (33-126-бандлар), "Хўжалик субъектларини рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби ҳақида"ги йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.


19. Рўйхатни олиб боришда унга ҳамма ўзгартишлар ва аниқланган маълумотлар мазкур Низомда белгиланган тартибда киритилади. Рўйхатга (1 дан 32-бандгача) киритилиши лозим бўлган ўзгартишлар ҳақидаги маълумотларни хўжалик субъектлари ўзгартиш амалга оширилган пайтдан бошлаб 10 кун муддат ичида тақдим этишга мажбурдирлар, рўйхатни олиб борувчи хизматга хўжалик субъектларининг рухсатисиз ўзгартишлар киритиш ман этилади.


20. Хўжалик субъектини қайта ташкил этиш ёки тугатишда тугатиш комиссияси ёхуд уни тугатишга ваколатли бошқа орган 10 кун муддатда, ўз навбатида, рўйхатни олиб борувчи хизматни бу ҳақда огоҳлантиради.


21. Рўйхатга олиш хизматини олиб борувчи ҳар ойнинг 7-санасигача хўжалик субъектлари давлат рўйхатида рўйхатдан ўтган янги тузилганлар рўйхатини, шунингдек ўтган ойда тугатилган хўжалик субъектларининг рўйхатини маҳаллий бошқарув органларига, бу органлар томонидан хўжалик субъектлари хусусиятларининг тўлалигини назорат қилиш мақсадида, аниқланган номувофиқликлар ҳақида хўжалик субъектларининг давлат рўйхати хизматини кейинчалик хабардор этади.



РЎЙХАТНИ ОЛИБ БОРИШДА ИШТИРОК

ЭТУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


22. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари:

ўхшаш (идентификация) хос рақамларни корхона ва ташкилотларнинг умумий классификатори (КТУК) бўйича янги хўжалик субъектларига берилишини, рўйхат карточкаларида санаб ўтилган техник-иқтисодий ахборотнинг умумий классификаторининг бошқа хос рақамларини бериш (ўзгартиш)ни таъминлайдилар;

корхона ва ташкилотларнинг умумий классификатори асосида маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларида давлат рўйхатидан ўтган хўжалик субъектларининг давлат ҳисобини таъминлайдилар;

корхона ва ташкилотлар умумий классификаторининг автоматлаштирилган усулда олиб борилишини ва корхоналар ҳамда ташкилотлар умумий классификаторининг республика бўлими билан бирга ҳаракат қилишини амалга оширадилар;

ҳудудий рўйхатдаги ўзгартишлар ҳақида ахборотлар тўплашни амалга оширадилар;

ҳудудий рўйхатга ўзгартишлар киритадилар ва бу ўзгартишларни ҳар ун кунда Ўзбекистон Рсспубликаси Давлат статистика қўмитасининг Бош ҳисоблаш марказига юборадилар;

хўжалик субъектлари бўйича статистик маълумотларнинг ҳар йилги янгиланишини амалга оширадилар;

республикада белгиланган тартибда ахборот хизматини бажарадилар.


23. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Бош ҳисоблаш маркази:

республика қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтиши лозим бўлган хўжалик субъектларига корхона ва ташкилотларнинг умумий классификаторининг идентификация кодларини беришни таъминлайди (масалан, Адлия, Молия вазирликлари ва банк ҳамда бошқа республика органлари рўйхатдан ўтказадиган янги республика жамоат ташкилотларига);

рўйхат карточкаларида санаб ўтилган маълумотлар бўйича техника-иқтисодий ахборотларнинг умумий классификатори бошқа хос рақамларини беришни (ўзгартишни) таъминлайди;

республика ҳудудида корхона ва ташкилотларнинг умумий классификатори таркибида давлат рўйхатидан ўтган хўжалик субъектларининг давлат ҳисобини таъминлайди;

маҳаллий статистика органлари бошқармаларидан ҳудудий рўйхатга ўзгартишларни тўплашни бажаради;

корхона ва ташкилотларнинг умумий классификатори республика бўлимини олиб боришни амалга оширади ва корхона, ташкилотлар умумий классификаторининг давлат эталони билан ўзаро ҳаракатни таъминлайди;

республика рўйхатига ўзгартишлар киритади;

рўйхатга киритиладиган ўзгартишлар ҳақидаги маълумотномани рўйхатдан ўтказувчи ташкилотларга юборади;

хўжалик субъектлари бўйича статистик маълумотларни янгилашни амалга оширади;

хўжалик субъектлари давлат рўйхатини сақловчи белгилаган тартибда рўйхат маълумотларидан фойдаланувчиларга ахборот-маълумотнома хизматини амалга оширадилар.



ХЎЖАЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИНИ

ТУЗИШ ВА ОЛИБ БОРИШНИ МОЛИЯВИЙ

ТАЪМИНЛАШ


24. Хўжалик субъектлари давлат рўйхатини тузиш ва олиб бориш, шунингдек фойдаланувчиларга регламент хизмати кўрсатиш харажатлари бюджетдан молиявий таъминлаш орқали амалга оширилади.



ХЎЖАЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИНИНГ ТУГАТИЛИШИ


25. Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари давлат рўйхатини тугатиш қонун билан белгиланган тартибда амалга оширилади.






ИЛОВА


РЎЙХАТ КАРТОЧКАСИ



КТУК бўйича идентификация хос рақами


01


02


(объектнинг тўла ва қисқартирилган номи ва у)


жойлашган манзилнинг номи)


03


(объектнинг ўзбек тилидаги номи)


МҲОБС - маъмурий-ҳудудий объектларни белгилаш системаси бўйича объект жойлашган манзилнинг хос рақами (коди)


04


05


ДБОБС  давлат бошқарув органларини белгилаш

системаси бўйича бошқарув органининг номи


ДБОБС хос рақами




06


ХХТУК - халқ хўжалиги тармоқлари умумий классификатори бўйича асосий фаолият тури



ХХТУК хос

рақами



ХХТУК бўйича фаолиятнинг бошқа турлари


07






МШСК - мулк шаклларининг статистик классификатори бўйича объект мулкчилиги шаклларининг хос рақами


08


Корхона турининг хос рақами


09


Манзилгоҳи:




Почта кўрсаткичи


10




(республика, ўлка, вилоят, ноҳия)




11





12


(алоқа бўлими)



13


(кўча, уй, хона)



14


(телефон)



15


(телетайп)



16


(телекс)



(телефакс)





17



қори турувчи ташкилот)



18



Корхона (ташкилот) раҳбарининг фамилияси, исми





(Банк муассасасининг


19

КТУК хос

рақами

банк бўлинмасининг номи)




Филиаллараро айланма пул муомалаларининг хос рақами


20


Ҳисоб-китоб рақами


21


Таъсис этишга рухсат этган орган

22



Рухсатнома (буйруқ) номери


23


Сана


24


25


Ташқи иқтисодий алоқаларнинг иштироки

(1 - ҳа, 0 - йўқ)



26


(хорижий шерикнинг номи ва мамлакати)



(қўшма корхонанинг номи)





27


тугатиш ҳақидаги қарорни чиқарган орган



28

Тугатиш санаси (йил, ой, кун)



29

Тугатиш ҳақидаги қарорнинг номери



Давлат рўйхатига олиш маълумотлари

Рўйхатга олган орган

30





Рўйхат номери (рўйхатга олиш ҳақидаги қарор номери)

31


Рўйхатга олинган сана (йил, ой, кун)

32


___________ йил учун ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР

Устав фонди (минг сўм)


33


Асосий фондлар қиймати (минг сўм)


34


Айланма фондлар қиймати (минг сўм)


35


Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, ишлар, хизматлар ҳажми (минг сўм)


36


Асосий маҳсулот турларини (маҳсулот билан тўлаш) чиқаришда ишлаб чиқариш қуввати


37


38


39


40


41


Тайёр маҳсулотнинг салмоғи (%)


42


Рўйхат бўйича ходимларнинг ўртача сони


43


Истеъмол қилишга йўналтирилган маблағлар (минг сўм)


44


Иш ҳақи фонди (минг сўм)


45


Маҳсулот таннархи (минг сўм)


46


Моддий харажатлар


47


Асосий фондлар амортизацияси (минг сўм)


48


Балансли фойда (зарар)


49


Ишлаб чиқариш майдони (кв. м)


50


Ноишлаб чиқариш майдони (кв. м)


51


Бюджетга тўловлар (минг сўм)


52


Банк кредитлари бўйича қарзлар (минг сўм)


53


Йил давомида ишга туширилган асосий фондлар (минг сўм)


54


давлат маблағлари ҳисобидан


55


корхона маблағлари ҳисобидан


56


шу жумладан, ишлаб чиқаришга мўлжаллангани


57


давлат маблағлари ҳисобидан


58


корхона маблағлари ҳисобидан


59


Капитал маблағлар (минг сўм)


60


давлат маблағлари ҳисобидан


61


корхона маблағлари ҳисобидан


62


Қурилиш-монтаж ишлари


63


давлат маблағлари ҳисобидан


64


корхона маблағлари ҳисобидан


65


Қурилишнинг тўла смета қиймати (минг сўм)


66


давлат маблағлари ҳисобидан


67


корхона маблағлари ҳисобидан


68


Фойдаланишга топширилган турар жойлар (кв, м)


69


давлат маблағлари ҳисобидан


70


корхона маблағлари ҳисобидан


71


Фойдаланишга топширилган умумтаълим мактаблари (ўқувчи ўринлари)


72


давлат маблағлари ҳисобидан


73


Фойдаланишга топширилган мактабгача тарбия муассасалари (ўрин)


74


давлат маблағлари ҳисобидан


75


корхона маблағлари ҳисобидан


76


Фойдаланишга топширилган касалхоналар (ўрин)


77


давлат маблағлари ҳисобидан


78


корхона маблағлари ҳисобидан


79


Фойдаланишга топширилган поликлиникалар (қатнов)


80


давлат маблағлари ҳисобидан


81


корхона маблағлари ҳисобидан


82


Йил давомида тугатилган асосий фондлар (минг сўм)


83


Ўз кучлари билан бажарилган пудрат ишларининг ҳажми (минг сўм)


84


Қишлоқ хўжалиги ерларининг жами (минг га)


85


Экин майдони (минг га)


86


Деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш (центнер)




шу жумладан, асосий турлари бўйича:





87


88


89


90


91


Чорвачиликнинг асосий маҳсулотларини етиштириш:




гўшт (тирик вазнда)


92


сут (минг тонна)


93


тухум (минг дона)


94


жун (минг тонна)


95


96


97


Савдо тармоғи ва умумий овқатланиш товар обороти (минг сўм)


98


Муомала харажатлари (минг сўм)


99


Моддий бойликларнинг товар захиралари (минг сўм)


100


Тижорат йўли билан сотиб олинган маҳсулотлар ҳажми (минг сўм)


101


Тижорат йўли билан сотилган маҳсулотлар ҳажми (минг сўм)


102


МДҲ мамлакатларидан олиб келинадиган маҳсулотлар ҳажми (минг сўм)


103


МДҲ мамлакатларига чиқариладиган маҳсулотлар ҳажми (минг сўм)


104


Экспорт йўли билан етказиб бериладиган моллар ҳажми (минг сўм чет эл валютаси ҳисобида)


105


Импорт йўли билан олиб келинган моллар ҳажми (минг сўм чет эл валютаси ҳисобида)


106


Чет эл фирмалари билан тузилган битимлар ҳажми (минг сўм чет эл валютаси ҳисобида)


107


шу жумладан, мамлакатлар бўйича:




108


109


110


111


Воситачи (брокер) идораларнинг сони

115


Товар секцияларининг миқдори (сони)

113


Тузилган битимлар сони

114


Ташилган юк (минг тонна)

115


Ташилган йўловчилар (минг киши)

116


Телефон аппаратлари сони (минг дона)

117


шу жумладан, шаҳар телефон тармоқлари сони

118


Табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари учун капитал маблағлар (минг сўм)

119


Тутилган ва зарарсизлантирилган зарарли моддалар (тонна)

120


Атмосфера ҳавосига чиқарилган зарарли моддалар (тонна)

121


Табиат манбаларидан олинган сув (минг куб м)

122


Сув истеъмоли (минг куб м)


123


Ифлосланган оқава сувларни четга оқизиш (минг куб м)


124


Давлат аҳамиятига молик ўрмонларда ўрмонларни тиклаш ишлари (га)


125


шу жумладан, дарахт ўтқазиш ва экиш


126


Раҳбар





имзо


Ф.И.О.



Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск