Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш Тартиби (ЎзР ВМ 25.10.1997 й. 486-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 25 октябрдаги

486-сон қарорига

2-ИЛОВА



Деҳқон ва фермер хўжаликларини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини

жамғариш ва улардан фойдаланиш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон ва фермер хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига ташкил топади:

Ким ошди савдосида ер майдонларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан олинадиган тушумнинг 5,5 фоизи;

деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи суммасининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи суммасининг 2,5 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек хорижий юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари;

Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 200 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 50 млн. сўм, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 250 млн сўм миқдорида текин ва бир йўла бериладиган молиявий ёрдам;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар.


3. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомда назарда тутилган мақсадларга тақсимланади ва фойдаланилади.

4. Жамғарма ихтиёрига тушувчи барча маблағлар Жамғарманинг махсус счётида жамланади.


5. Жамғармага мўлжалланган ким ошди савдосида ер участкаларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан олинадиган тушумнинг 5,5 фоизи, деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи суммаси маблағларининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғининг 2,5 фоизи миқдоридаги маблағлар ўтказилиши, улар устидан назорат қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ким ошди савдосида ер участкаларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан тушадиган маблағларнинг 5,5 фоизи миқдоридаги маблағларини ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисида Жамғарма билан шартнома тузади. Кўрсатиб ўтилган шартнома асосида Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойда ҳисобот ойи тамом бўлгандан кейинги ойнинг 10-кунигача 5,5 фоиз миқдоридаги маблағларни Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар. Давлат мулки қўмитаси ва Жамғарма ўзаро ҳисоб-китоблар устидан назоратни таъминлаш мақсадида ҳар ойда Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни солиштиради.

Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи миқдорини ҳисоблаб чиқиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби солиқлар тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади;

Солиқ тўловчи фермер хўжаликлари Жамғармага тўланиши керак бўлган маблағларни ягона ер солиғи тўлаш учун белгиланган тартибда ва муддатларда тўлайдилар. Улар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этадиган ягона ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларда Жамғармага бадал сифатида тўланиши керак бўлган 2,5 фоиз миқдоридаги маблағлар алоҳида сатрда акс эттирилади. Фермер хўжаликлари ягона ер солиғи жами суммасини битта тўлов топшириқномаси билан махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказадилар.

Юридик шахс ҳисобланадиган солиқ тўловчи деҳқон хўжаликлари ер солиғини фермер хўжаликлари каби, маблағларни битта тўлов топшириқномаси билан махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда тўлайдилар.

Юридик шахс ҳисобланмайдиган солиқ тўловчи деҳқон хўжаликлари ўзлари эгаллаб турган ер участкалари учун ер солиғини ва Жамғармага ажратмаларни давлат солиқ хизмати органлари томонидан, махсус транзит ҳисоб рақами кўрсатилган ҳолда ёзиладиган тўлов билдиришномалари асосида тўлайдилар.

Махсус транзит ҳисоб рақамига тушган ер солиғи ва ягона ер солиғи суммасининг бир қисми (ер солиғининг 5 фоизи ва ягона ер солиғининг 2,5 фоизи) белгиланган нормаларга мувофиқ Жамғарманинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилади;

Маблағлар тўғри тушиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ва Жамғарма бир йилда икки марта 1 январдаги ҳолатига ва 1 июлдаги ҳолатига кўра Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни солиштиради.

6. Жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари банк депозитлари шаклида ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда жойлаштирилиши мумкин.


7. Маблағларни тижорат банкларида депозитга жойлаштириш шартномалар асосида 9 ойгача бўлган муддатга амалга оширилади. Шартнома Жамғарма номидан Жамғарма директори томонидан имзоланади. Шартномада мажбурий тартибда қуйидаги шартлар қайд этилади:

шартнома бўйича жойлаштириладиган маблағлар миқдори;

маблағларни жойлаштириш даври;

асосий қарз ва фоизларни ҳисоблаш тартиби;

банк тмонидан депозитни қайтариш жадвали;

фоиз тўловлари жадвали, фоиз ставкаси ва уни қайта кўриб чиқиш тартиби;

тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларни ва жарима фоизларини ҳисоблаш тартиби;

томониларнинг банк реквизитлари.

Депозит шартнома шартларига ҳар бир ўзгартириш фақат томонларнинг ёзма розилигига кўра киритилади.

Жамғарма счётига маблағларнинг ҳар бир ўтказилиши маблағлар банк томонидан ўтказилгандан кейинги иш кунида бажарилганлиги тўғрисида банк белгиси қўйилган тўлов топшириғи нусхасини тақдим этиш йўли билан тасдиқланиши керак.

Агар банк тузилган шартнома бўйича тўловларни белгиланган муддатда ўтказмаса, тўланмаган сумма ўша куннинг ўзида тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзлар жумласига киритилади.


8. Навбатдаги чорак давомида Жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банклари рўйхати, шунингдек депозитлар бўйича фоиз ставкалари диапазонлари Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади ва келишилади.


9. Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда Жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари 6 ойгача бўлган муддатга бошқа шаклларда ҳам қўйилиши мумкин.


10. Жамғарма фаолиятидан олинган даромадлар ва тушумлар унинг ихтиёрида қолади ҳамда Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси (бюджет) га мувофиқ Жамғарма тўғрисидаги Низомда назарда тутилган мақсадлар ва вазифаларни амалга оширишга йўналтирилади.


11. Жамғарма кредитларни фақат Уюшмаган ва унинг аъзоларига муддатлик, қайтариш ва ҳақ тўлаш принципларида ҳамда банклар балансида акс эттирилган ҳолда, тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқсиз, фақат хизмат кўрсатувчи банклар орқали уч йилдан кўп бўлмаган муддатга беришга ҳақлидир. Бунда Жамғарма маблағлари Ушбу банкларда кредит ресурслари сифатида ёки бир қарздор ёки қарздорлар гуруҳнинг мажбуриятлари бўйича таъминланган ҳолда жойлаштирилади.


12. Жамғарма маблағларини жойлаштириш ва тақсимлашга доир барча операциялар Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда Кенгаш томонидан тасдиқланган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси (бюджет) доирасида амалга оширилади.


13. Жамғарма ҳар бир календарь чорак тамом бўлгандан кейин 10 кун ичида Молия вазирлигига ва Давлат мулки қўмитасига, шунингдек Жамғарма Кенгашининг барча аъзоларига ўтган чорак учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади. Кўрсатиб ўтилган ҳисоботга мажбурий тартибда қуйидагилар киритилади:

Жамғарма баланси;

ҳар бир счёт бўйича маблағлар ҳаражати ёйиб кўрсатилган ҳолда тушумлар ва харажатлар тўғрисидаги маълумотлар (бунда Жамғарманинг ўз эҳтиёжларига харажатлар алоҳида кўрсатилади);

депозитлар бўйича операциялар ва вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш бўйича бошқа операциялар тўғрисидаги маълумотлар;

минтақалар бўйича берилган барча кредитлар тўғрисидаги маълумотлар.

Бунда барча депозитлар, берилган кредитлар ва бошқа қўйилмалар бўйича қуйидагилар алоҳида кўрсатилади:

асосий сумма;

ҳисоблаб қўшилган фоизлар;

қарздорларнинг асосий қарзни ва муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлаши ҳисобига тўловлар, шунингдек фоиз тўловлари;

муддати ўтказиб юборилган қарзларнинг (агар бўлса) ўзгариши;

қарздорликни қайта ташкил этиш.






























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск