Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.10.1997 й. 486-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 25 октябрдаги

486-сон қарорига

1-ИЛОВА



Деҳқон ва фермер хўжаликларини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон ва фермер хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 18 мартдаги 1737-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан кейин Жамғарма деб аталади) Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзоларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, ўз балансига, миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб-китоб ва бошқа банк счётларига, ўз рамзи тасвирланган ва номи ёзилган муҳрга, штамплар, бланклар ҳамда бошқа атрибутларга эга бўлади.

Жамғармани тугатиш ва қайта ташкил қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг барча активлари билан жавоб беради.

Жамғарма маблағлари ушбу Низомда назарда тутилган мақсад ва вазифаларни бажаришга йўналтирилади.



II. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ким ошди савдосида ер майдонларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан олинадиган тушумнинг 5,5 фоизи;

деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи суммасининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи суммасининг 2,5 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек хорижий юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари;

Жамғармага бир йўла бериладиган 500 млн сўм миқдоридаги, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси маблағлари ҳисобидан - 200 млн сўм, Меҳнат вазирлиги маблағлари ҳисобидан - 50 млн сўм, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан - 250 млн сўм миқдоридаги молиявий ёрдам;

Жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини банк депозитлари шаклида ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тавсияси бўйича, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ бошқа шаклларда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар.



III. ЖАМҒАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Қуйидагилар Жамғарманинг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

улар томонидан кредитни тўлашнинг зарур гаров, суғурта ва бошқа кафолатлари таъминланган ҳолда, деҳқон ва фермер хўжаликларининг эгаларига имтиёзли кредитлар бериш;

мазкур хўжаликларга агротехника, транспорт ва зооветеринария хизмати кўрсатиш бўйича Уюшма барпо этадиган инфратузилма объектларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш бўйича кичик корхоналарни лойиҳалаш ҳамда қуриш;

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси таркибига кирувчи ташкил қилинадиган кичик корхоналарни, қайтариш асосида, айланма маблағлар билан таъминлаш;

деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш учун шароитлар яратиш;

маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш билан боғлиқ дастурларни маблағ билан таъминлаш;

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзоларига маслаҳат ҳамда ахборот хизматлари кўрсатиш;

фаолиятнинг ҳар хил турлари бўйича деҳқон ва фермер хўжаликлари соҳаси ходимларини тайёрлаш ҳамда тайёрлаш тизимини яратиш ва ривожлантиришда қатнашиш;

деҳқон ва фермер хўжаликлар муаммолари бўйича конференциялар, семинарлар ўтказишга доир тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш.

хорижий микрокредитлар олиш шарт-шароитларини таъминлаш учун уларнинг гаровга қўйиладиган мол-мулки етишмаган тақдирда деҳқон ва фермер хўжаликлари устав жамғармаларини шакллантиришга улуш қўшиш.

янгидан ташкил этилган деҳқон ва фермер хўжаликларининг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун уларга 3 йилгача муддатга кредитлар ажратиш.


IV. ЖАМҒАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


Жамғарма ўз вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Ушбу Низомнинг II қисмида белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни ўзининг банк счётларида жамғариш;

ўз маблағларидан деҳқон ва фермер хўжаликларига агротехника, транспорт ва зооветеринария хизмати кўрсатиш бўйича Уюшма барпо этадиган инфратузилма объектларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш бўйича кичик корхоналарни лойиҳалаш ҳамда қуришда фойдаланиш;

ўз маблағларидан деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича дастурларни маблағ билан таъминлашда фойдаланиш;

деҳқон ва фермер хўжаликлари эгаларига, улар томонидан тижорат банклари орқали кредитни тўлашнинг зарур кафолатлари таъминланган, кредитларни банклар балансида акс эттирган ҳолда, имтиёзли кредит бериш;

деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси таркибига кирувчи кичик корхоналарни, қайтариш асосида, айланма маблағлар билан таъминлаш;

Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш, қоида бузишлар аниқланган тақдирда маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйиш ёки ажратилган маблағларни қайтариб олиш;

маблағларни НИОКР, конференциялар, семинарлар, Уюшма аъзоларининг реклама-ноширлик фаолиятига сарфлаш;

Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда:

Уюшма аъзолари фойдасига Жамғарма томонидан берилган кафолатлар ва кафилликларни таъминлаш сифатида маблағларни тижорат банклари счётларига депонентга қўйиш;

вақтинчалик бўш маблағларни қисқа муддатли ликвидли молиявий воситаларга жойлаштириш (депозитлар, қарз қимматли қоғозлар ва шу кабилар).

Жамғарма фақат Уюшмага ҳамда унинг аъзоларига ва фақат банклар балансида акс эттирган ҳолда, тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқсиз, фақат хизмат кўрсатувчи банклар орқали ва кўпи билан 3 йил муддатга кредитлар беришга ҳақлидир.

Жамғарма савдо-воситачилик, лизинг, траст, ипотека операцияларини амалга ошириш, қарз маблағларни жалб этиш, шўъба корхоналарга эга бўлиш ёки уларни ташкил этиш, шунингдек бошқача тарзда ўзга юридик шахслар сармоясида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас, мазкур Низомнинг III бўлимида назарда тутилган ҳолларда деҳқон ва фермер хўжаликларининг устав фондларини шакллантиришда улушли қатнашиш бундан мустасно.

Жамғарма маблағларини жойлаштириш ва сарфлаш бўйича барча операциялар Жамғарма Кенгаши билан келишилган ҳолда, Кенгаш тасдиқлаган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси (бюджети) доирасида амалга оширилади.



V. ЖАМҒАРМАНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


Жамғарма қуйидагиларга мажбурдир:

ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш;

деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;

ҳар йили 1 декабрдан кечиктирмай, уни йил чоракли, шунингдек даромадлар ва харажатлар моддалари бўйича тақсимлаган ҳолда навбатдаги йилга ўз бюджетини тузиш ва уни тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига киритиш;

ҳар календарь чорак тугагандан сўнг 10 кун давомида Молия вазирлигига, Давлат мулки қўмитасига ва Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига ўтган чорак учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этиш;

ҳар йили 1 февралдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўтган давр учун Жамғарма фаолияти тўғрисида батафсил ҳисобот тақдим этиш.



VI. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк ва Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раҳбарлари ўринбосарларидан ташкил топган ва Жамғарма Кенгаши Раиси бошчилик қиладиган Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳсобланади.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг раиси Жамғарма Кенгашининг раиси ҳисобланади.

Жамғарма Кенгашининг раиси ва унинг аъзолари ўз мажбуриятларини жамоатчилик асосида бажарадилар.

Жамғарма Кенгаши:

Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг устувор йўналишлари ва шартларини белгилайди;

ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлар ва харажатлар сметаси (бюджет) ни тасдиқлайди. Жамғарма бюджети Молия вазирлигининг Жамғарма Кенгашидаги вакили билан келишилган ҳолдагина тасдиқланади;

Жамғарма аудиторини тасдиқлайди.

Жамғарма маблағларининг белгиланган мақсадлар учун фойдаланилиши устидан назоратни Жамғарма Кенгаши ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси амалга оширади.

Жамғарма фаолиятига жорий раҳбарликни ва жамғарма Кенгаши қарорларининг бажарилишини Жамғарма Кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан бўшатиладиган директор амалга оширади.

Жамғарма директори:

Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

давлат органлари, муассасалар ва корхоналар, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, халқаро ташкилотларда Жамғарма номидан вакиллик қилади;

юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномалар тузади, Жамғарма номидан ишонч қоғозисиз ҳаракат қилади;

Жамғарманинг штатлар жадвалини, даромадлар ҳамда харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига тақдим этади;

Жамғарманинг лавозим йўриқномаларини ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;

Жамғарма номидан даъволар билдиради;

Жамғарма ходимларини ишга қабул қилади ҳамда уларни бўшатади;

Жамғарма ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;

мазкур Низомга ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.






































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск