Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.1996 й. 215-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 7 июндаги

215-сон қарорига

1-ИЛОВА



Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни

қўллаб-қувватлаш фонди тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 12 мартдаги Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолияти масалалари тўғрисида" 1996 йил 30 мартдаги 125-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар фонди (кейинги ўринларда Фонд деб аталади) Ўзбекисон Тадбиркорлар иттифоқи ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш фонди негизида ташкил этилади.

Фонд ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга ва Уставга амал қилади.


3. Фонд Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоларини қўллаб-қувватлаш ва уларга молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида, мазкур Низом ҳамда Уставдан келиб чиқадиган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун ташкил этилган.


4. Фонд мустақил юридик шахс ҳисобланади, ўз балансига, банк муассасаларида ҳам миллий валютада, ҳам хорижий валютада ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга, ўз эмблемаси тасвирланган ва номи ёзилган муҳрга, штампларга, бланкларга ва бошқа белгиларга эга бўлади.


5. Фонд ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг тасарруфида бўлган мол-мулк, пул маблағлари ва бошқа активлар билан жавоб беради.


6. Фонд даромадлари ва тушумлари мазкур Низомда ҳамда Уставда назарда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун йўналтирилади.



II. ФОНД ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


1. Қуйидагилар Фонд вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун Палата аъзоларини шарт-шароитлар ва имкониятлар билан таъминловчи бозор инфраструктурасини шакллантиришда қатнашиш;

лизинг хизматлари тизимини, франчайзингни, республиканинг барча минтақаларида кичик тадбиркорларнинг барча субъектлари учун қулай бўлган кичик тадбиркорликда инвестицияга оид таваккалчиликларни кафолатлаш ва суғурта қилиш тизимини ташкил этишни маблағ билан таъминлашда қатнашиш;

республика кичик бизнеси соҳасига хорижий инвестициялар учун кафолатлар бериш;

кичик тадбиркорлик субъектларининг давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ишлаб чиқаришда ва етказиб беришда (танлов асосида) қатнашишлари учун ҳуқуқий, иқтисодий ва инновация шарт шароитлари яратишда қатнашиш;

кичик, ўрта ва хусусий тадОиркорлик субърктларига маркетинг, реклама, юридик, ахборот ва бошқа консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича тузилмалар ташкил этиш ва уларни ривожлантиришда қатнашиш;

тадбиркорлик фаолиятининг ҳар хил турлари бўйича мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш ва ривожлантиришда қатнашиш;

банкрот корхоналарга нисбатан, уларнинг асосида (халқаро техник ёрдам ва инвеститицияларни жалб этган ҳолда^ "мини-полигонлар", технопарклар ва ишлаб чиқариш инновация кичик тадбиркорликнинг бошқа тузилмаларини ташкил этган ҳолда, санация чора-тадбирларини амалга оширишда кичик тадбиркорликнинг иштирок этишига кўмаклашиш;

тадбиркорликни ривожлантиришга оид конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказишга оид чора-тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш ;

маҳсулотларнинг янги турларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ лойиҳалар ва дастур.ларни ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминлаш,

тадбиркорлик тузилмаларининг инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ишланмаларни ва маҳсулотнинг рақобатбардош турларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;

янги технологияларни, ноу-хау, экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзлаштиришга кўмаклашиш;

ишлаб чиқаришнинг, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришни амалга оширувчи тадбиркорлик тузилмаларига молия муассасалари тизимида кредитлар ажратилишида ёрдам кўрсатиш;

тадбиркорларга маслаҳ.ат ва ахборот хизматлари кўрсатиш;

тадбиркорлик муаммоларига оид конференқиялар, семинарлар, халқаро симпозиумлар ва ярмаркалар ташкил этиш ва уларда қатнашиш;

лойиҳалар, технологиялар ва шу кабиларни мустақил экспертиза қилиш.



III. ФОНДНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


1. Функқиялар ва вазифаларни бажариш учун Фонд қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ватанимиз ва .хорижий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш ва уларни жойлаштиришни ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

кичик, ўрта ва хусусий бизнесни кўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришга оид лойиҳаларни ва дастурларни маблағ билан таъминлаш, Палата аъзоларининг мажбуриятлари бўйича гаровга қўювчи, кафил бўлувчи, кафиллигини олувчи бўлиш;

Палата аъзоларига Фонд томонидан ажратиладиган ёки Фонд ёрдамида улар томонидан олинадиган маблағларнинг мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, тартиб бузилишлар аниқланган ҳолларда маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйиш ёки ажратилган маблағларни қайтариб олиш;

хўжалик ҳисобидаги ташкилотларни ташкил этишда қатнашиш;

тадбиркорларни тайёрлашда ва уларнинг малакасини оширишда. шу жумладан, чет элларда, ёрдам кўрсатиш;

тадқиқотларни, тажриба-конструкторлик ишларини маблағ билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ мавзуларда илмий-амалий конференқиялар, семинарлар ўтказиш;'

шартномалар тузиш, кўчириладиган мулк ва кўчмас мулкни сотиб олиш ва ижарага олиш, юридик ва жисмоний шахслар билан бошқа хил фуқаролик-хуқуқий муносабатларда бўлиш;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, халқаро ташкилотлар ва бошқа хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан алоқалар ўрнатиш;

танлов комиссиялари, эксперт кенгашлари, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда тузиш;

реклама-нашриётчилик фаолиятини амалга ошириш;

ҳудудий Палаталар ҳузурида ўз вакилларига эга бўлиш;

Фонд фаолиятини ташкил этади ва Фондга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

Фонд ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

Фондни давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий давлатлар юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар олдида ифодалайди;

юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади, Фонд номидан ишончнома қоғозисиз ҳаракатлар содир этади;

штат жадвалини тузади ва уни Палата президиуми тасдиқлаши учун тақдим этади;

Фонднинг мансаб йўриқномаларини ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;

Фонд номидан даъво қилади;

Фонд ходимлари бажаришлари мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;

мазкур Низомга ҳамда амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошка масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

Фонд ваколати доирасидаги бошқа фаолиятни амалга оширади.


3. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси президиуми фонд фаолиятини, Фонднинг қонунчиликка, мазкур Низомга ҳамда Уставга қандай риоя қилаётганлигини назорат қилади.

Палата президиуми навбатдаги йил учун маблағлар келиб тушишининг асосий манбалари ва улардан фойдаланишнинг йўналишлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлайди.



VI. ФОНД МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


1. Қуйидагилар Фонд маблағларини шакллантириш манбалари хисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг беғараз молиявий ёрдами;

Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан олинадиган маблағлар;

хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, бозор инфраструктурасини ташкил этиш ва ривожлантириш учун мўлжалланган маблағларнинг 10 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг маблағлари;

хорижий юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари;

кредит бериш ва инвестиция қўйишни, шунингдек, қонунчиликка зид келмайдиган фаолиятнинг бошқа турларини ўз ичига олувчи ўз хўжалик фаолиятидан олинган даромад;



VII. БОШҚА ҚОИДАЛАР


Фондни тугатиш ва қайта ташкил этиш конунчилик билан белгиланган тартиб та ва х.олларда амалга оширилади.




































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск