Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.03.1996 й. ПФ-1407-сон "Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.03.1996 й.

N ПФ-1407



ЎЗБЕКИСТОН ТОВАР ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР

ПАЛАТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бозор инфраструктурасининг яхлит тизимини шакллантириш, мулкдорлар синфини жадал шакллантириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон тадбиркорлари уюшмасининг ўз негизида жойларда ҳудудий бўлинмалари бўлган Ўзбекистон товар ишлаб чиқириш ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тўғрисида таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбирлар палатаси ўз фаолиятини иқтисодий мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш асосида амалга оширувчи юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган нотижорат ташкилот ҳисобланади. Палата тармоқ ҳўжалик бирлашмалари таркибига кирмайдиган, аъзолиги шарт бўлган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини шартнома асосида бирлаштиради.

2. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

кичик ва хусусий тадбиркорликни бирлаштириш ҳамда қўллаб-қувватлаш;

давлат ҳокимияти органларида кичик ва хусусий тадбиркорлик манфаатларини ифодалаш;

мавжуд бозор инфраструктураси объектларини равожлантиришга ва янгиларини ташкил этишга кўмаклашиш;

кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маркетинг, реклама, юридик, ахборот ва бошқа турдаги консалтинг хизматлари кўрсатиш;

тадбиркорлик фаолиятининг ҳар хил турлари бўйича мутахасислар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;

товар ишлаб чиқарувчиларга ва тадбиркорларга бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи, аудиторлик текширишларни ташкил этиш ва уни юритишда ёрдам кўрсатиш;

кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, бизнес режалар ва лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини тузишда, қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишда омборхоналар, техника, асбоб ускуна, жиҳозлар беришда шунингдек, транспорт хизматлари кўрсатишда кўмаклашиш;

йирик, шу жумладан хорижий ва кичик бизнес билан ҳамкорлик қилишнинг шаклларини жорий қилишга кўмаклашиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Қорақалпоғистон тадбиркорлар уюшмаси вилоятлар тадбиркорлар уюшмалари ва Тошкент шаҳар тадбиркорлар уюшмаси негизида Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталарини белгиланган тартибда ташкил қилсинлар.

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг ҳудудий палаталарини ташкил этишда, Ўзбекбирлашув ва "Ўзбсавдо уюшмаси билан келишган ҳолда, уларнинг вилоят, шаҳар ва туман ташкилотларининг инфраструктураси ва моддий техникасидан фойдаланилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат Қўмитаси, Ўзбекбирлашув, "Ўзбексавдо" уюшмаси Фармоннинг ушбу банди қандай бажарилганлиги тўғрисида 1996 йилнинг 1 июлигача ахборот берсинлар.


4. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоларига молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон тадбиркорлари уюшмасининг Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш негизида Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилсин.

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди ресурслари манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳусусийлаштириш, бозор тузилмаларини ташкил ва ривожлантириш давлат дастурини амалта ошириш учун мўжалланган маблағларнинг 10 фоизи, Ўзбекистон Республиси давлат мулки қўмитаси кўрсатилган маблағларнинг ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг маблағлари;

юридик шахслар ва ҳалқаро молиявий ташкилотларнинг маблағлари.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фондига хусусийлаштирилган объектларни техник қайта жиҳозлаш ва ривожлантиришга мўлжалланган маблағлардан 100 миллион миллион сўм миқдорда беғараз молиявий ёрдам кўрсатсин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг заҳира фондидан Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар қўллаб-қувватлаш фондига 50 млн. сўм ўтказсин.


6. Қоралқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва шаҳар ҳокимлари давлат мулки объектларини хусусийлаштиришдан минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш-эҳтиёжлари учун йўналтириладиган маблағларнинг 5 фоизини бозор инфраструктураси обьектларини ташкил этиш учун Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталарига йўналтирсинлар.


7. Палатани ва Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фондини улар давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб 5 йил муддатга солиқлардан, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий тўловлардан;

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзолари тадбиркорлар томонидан импорт маҳсулотлар ўрнини босадиган ва экспортга мўлжаллаган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун технология асбоб-ускуналарни импорт қилишда божхона пошлиналари тўлашдан озод қилинсин.


8. Биснес фонднинг Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан республиканинг кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига молиявий, маслаҳат ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома тузиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

9. Адлия вазирлиги Давлат мулки кўмитаси, Молия вазирлиги давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларини ўзгартириш ва уларни мазкур Фармонга мувофиқлаштириш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.


10. Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни бажариш юзасидан бир ҳафта муддатда қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1996 й., 3-сон, 24-модда















































Время: 0.0236
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск