Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.1993 й. 380-сон "Ўзбекистон Республикасининг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.1993 й.

N 380



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КИЧИК ВА ЎРТА ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА КЎМАКЛАШУВЧИ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасида Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғармани ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонни ижро этиш юзасидан ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, тадбиркорлик ҳаракатини фаоллаштириш, истеъмол бозорини тўлдиришдаги унинг имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарма тўғрисидаги Низом 1-иловага, Жамғарма ташкилий қўмитаси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ташкилий қўмита 10 кун муддатда:

таъсис шартномаси тузишни;

Жамғарма Уставини ишлаб чиқишни ва унинг таъсисчилар ва Жамғарма қатнашчилари конференциясида қабул қилинишини;

Жамғарма бошқаруви ва дирекциясини шакллантиришни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарма уставида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш учун унинг тегишли банкдаги ҳисоб счётига Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан 0,5 млрд. сўм ўтказсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, корхоналари, ташкилотлари ва хўжаликлари Жамғарманинг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш, бозор инфраструктурасини шакллантириш бўйича фаолиятига амалий ёрдам кўрсатсинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма ўзининг уставидаги мақсадлар ва вазифаларга қатъий мос келадиган фаолият йўналишлари бўйича:

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир;

уч йил муддатга солиқлардан, давлат божидан, божхона божидан ва давлат бюджетига ўтказиладиган бошқа тўловлардан озод қилинади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг аниқ дастурларини ишлаб чиқсинлар.

Жамғарма минтақавий филиалларининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратсинлар.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Жамғарма бошқарувини ва дирекциясини жойлаштириш учун бино ажратсин.


7. "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси ва республиканинг бошқа ихтисослаштирилган савдо-таъминот ташкилотлари Жамғармага зарур бўлган жиҳозлар ва мебеллар ажратиш масалаларини белгиланган тартибда кўриб чиқсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Жамғарманинг бошқарувини ва дирекциясини шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаси билан, "Тошшаҳартранскорхона" уюшмаси эса Жамғарма буюртманомасига биноан шартнома асосида хизмат автомобили билан таъминласин.


9. Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикасининг Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғармаси фаолиятини кенг ёритсинлар, Жамғарма ва унинг филиалларининг ижобий иш тажрибаларини тарғиб қилсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Т.М. Мирёқубов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



























Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск