ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2006 й. ПФ-3751-сон "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.05.2006 й.

N ПФ-3751


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА*


Иқтисодиётнинг етакчи, энг аввало базавий тармоқларини модернизациялаш ва техникавий қайта қуроллантириш лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш, мамлакатни муттасил, барқарор ва мутаносиб равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш, шунингдек самарали таркибий ва инвестициявий сиёсатни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Марказий банкининг устав сармояси 1,0 млрд. АҚШ доллари миқдорида бўлган Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар белгилансин:

Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилади ва юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги орқали Жамғарманинг муассиси ҳисобланади;

Жамғарма кредитларини тақдим этиш ва кредит линияларини очиш, шунингдек Жамғарма кредитларини реструктуризация қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида амалга оширилади.

3. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Жамғарма тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда Жамғарма қуйидагиларни амалга ошириши зарурлиги назарда тутилсин:

давлатнинг Жамғармага йўналтириладиган молиявий маблағларини жамлаш;

иқтисодиётни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва модернизация қилиш борасида устувор вазифаларни амалга ошириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ғоят муҳим лойиҳаларни молиялаштириш;

стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган корхоналар, аввало иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини янгилаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини кредитлаш;

ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, машинасозлик ва рангли металлургия тармоқларини техникавий қайта қуроллантиришга ҳамда ишлаб чиқариш суръатлари ва ҳажмларини оширишга йўналтирилган лойиҳалар молиялаштирилишини таъминлаш;

биринчи навбатда истиқболли, аммо етарлича ривожланмаган минтақаларда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш бўйича ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли миллий давлат дастурлари ва лойиҳалари амалга оширилишини молиялаштириш;

республиканинг халқаро коммуникациялар тармоғига интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратадиган, халқаро транспорт йўлаклари ва жаҳон бозорларига энг қисқа йўл билан чиқишини таъминлайдиган транспорт ҳамда телекоммуникациялар инфратузилмасини модернизациялаш ва ривожлантиришни молиялаштириш;

халқаро молия институтлари, республика ва хорижий мамлакатларнинг кредит муассасалари билан лойиҳаларнинг қўшма молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш.

5. Қуйидагилар Жамғармани шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш вақтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан стратегик ресурсларга белгиланадиган чегара нархдан жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган маблағлар;

Ҳукуматнинг хорижий валютадаги активларининг бир қисми;

давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига сотишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадларини шакллантириш чоғида ҳисобга олинган ҳажмлардан ортиқча тушадиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг активларини бошқаришдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг бўш қолдиқ маблағларини жойлаштиришдан келадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2006-2009 йиллар мобайнида Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварағида Жамғарма активларини 1,0 млрд. АҚШ доллари миқдорида шакллантиришни таъминласин.


7. Белгилансинки, Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш Жамғарманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.

Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:

Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;

Жамғармага маблағлар келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқиш ҳамда уларни навбатдаги йилга мўлжалланган макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичлари, Давлат бюджети ҳамда ривожланиш давлат дастурларининг асосий параметрлари билан боғлиқ ҳолда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритиш;

қарз олган корхоналарни қайта молиялаштириш (қўшма молиялаштириш) учун тижорат банкларига Жамғарма маблағларини бериш муддатлари ва шартлари бўйича қарорлар қабул қилиш, халқаро сармоя бозорларида амал қилаётган фоиз ставкаларидан келиб чиқиб Жамғарма томонидан берилаётган маблағлар бўйича фоиз ставкаларининг аниқ миқдорларини тасдиқлаш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, тижорат банкларига молиялаштиришни тўлиқ ва ўз вақтида очиш ҳамда тижорат банкларига берилган маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш устидан назоратни амалга ошириш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида Жамғарма ижроия дирекциясининг ҳамда қарз олган корхоналар томонидан Жамғарма маблағларининг самарали фойдаланилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда тинглаб туриш.


8. Жамғарма солиқлар, йиғимлар, божларнинг барча турларидан ҳамда давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларидан озод қилинсин, ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Иқтисодиёт вазирлиги бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда Жамғарма фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 19-сон, 161-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 5-сон, 236-модда




































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск