ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.1998 й. 10-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистон Республикаси корхоналарини хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.1998 й.

N 10


ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОРХОНАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН

КЕЙИН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1 Маълумот учун қабул қилинсинки:

ЕТТБ Директорлар Кенгаши сармояси 36 млн. ЭКЮ (40,2 млн. АҚШ доллари) бўлган, улардан 30 млн. ЭКЮ (33,5 млн. АҚШ доллари) - ЕТТБ маблағлари, қолган 6 млн. ЭКЮ (6,7 млн. АҚШ доллари) компаниялар консорциуми ва хусусий инвесторларнинг маблағлари, Ўзбекистон корхоналарини хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилишини тасдиқлади;

Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармасининг молиявий маблағлари хусусийлаштирилган ва янгидан ташкил этиладиган корхоналарнинг устав сармоясида қатнашиш воситасида уларнинг мамлакатимиз бозорлари ва халқаро бозорларда рақобатбардошлилигини мустаҳкамлашга йўналтирилади;

Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармасининг молиявий маблағлари консорциум - Бошқарувчи компания томонидан бошқарилади, унинг ваколатхонаси Тошкент шаҳри, Асака кўчасидаги 42-уйда очилади;

ЕТТБ Директорлар Кенгаши томонидан маъқулланиши ҳамда Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-кувватлаш жамғармасининг молиявий маблағлари корхоналарга йўналтирилиши учун таклифлар ва хулосаларни тайёрлаш мақсадида корхоналар фаолиятини ўрганиш Бошқарувчи компаниянинг асосий функциялари ва вазифалари хисобланади;

ЕТТБ томонидан тайинланадиган Жамғарма бошқарувчиси Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармасига раҳбарлик қилади;

Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармасига техник кўмаклашиш учун Европа Иттифоқи томонидан 1,247 млн. ЭКЮ миқдорида маблағ ажратилган.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Бошқарувчи компания мол-мулкига, архивларига, бошлиғига, ваколатхонанинг мансабдор шахсларига, шунингдек жамғарма топшириғини бажарувчи экспертларга ЕТТБни таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг VIII бобида назарда тутилган мақом, иммунитетлар, имтиёзлар ва истиснолар қўлланилади;

Корхоналарни ҳусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Бошқарувчи компания томонидан асосий функциялар бажарилиши, шу жумладан шахсий эҳтиёжлар учун келтириладиган асбоб-ускуналар ва мол-мулк бож пошлиналари ва солиқлар тўлашдан озод қилинади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Корхоналарни ҳусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармаси ваколатхонаси ва Бошқарувчи компания хорижий мутахассислари белгиланган тартибда аккредитация қилинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Бошқарувчи компания фаолияти билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур кўмак ва ёрдам кўрсатсин.


5. Қорақалпоғстон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармаси доирасида лойиҳаларни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Бош вазирнинг ўринбосарлари В.А. Чжен ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов
































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск