Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.02.1992 й. 85-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 26 февралдаги

85-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш Жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР



1. Бундан кейин Жамғарма деб аталадиган тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси хусусийлаштириш жараёнларига кўмаклашиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, товар бозорларини ривожлантириш, Тадбиркорларга амалий, моддий ва молиявий ёрдам бериш, Ўзбекистон тадбиркорлари Уюшмаси ва унинг ҳудудий тузилмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида тузилади.


2. Жамғарма Ўзбекистон тадбиркорлари Уюшмаси ҳузурида кафолот жамғармаси сифатида тузилади. Ўзбекистон тадбиркорлари Уюшмаси Жамғарма мажбуриятлари бўйича жавоб беради. Жамғарма мулк ва воситаларга Ўзбекистон тадбиркорлари Уюшмаси ва таъсис этувчилар Кенгаши томонидан белгиланган доирада эгалик қилади.


3. Жамғарма ўзининг алоҳида балансига эга бўлиб, тадбиркорлар Уюшмаси ва бошқа таъсис этувчилар билан бирга ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқа корхоналар ва ташкилотлар билан, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ҳуқуқий муносабатларда бўлади.


4. Жамғарманинг манзилгоҳи: Тошкент шаҳри.



II. ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАДИ

ВА ВАЗИФАЛАРИ



5. Жамғарманинг асосий мақсади ва вазифалари куйидагилардан иборат:

республикада тадбиркорликни йўлга қўйиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда, кичик, ижара ва қўшма корхоналар, кооперативлар, айрим фуқароларнинг истиқболли, устивор фаолият турларини яратишга қаратилган ишларига амалий, моддий ва молиявий ёрдам бериш;

Ўзбекистон тадбиркорлари Уюшмаси ва унинг ҳудудий тузилмаларининг ижтимоий аҳамиятга молик дастурлари учун имтиёзли кредитлар бериш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ташкил этилаётган тадбиркорлик тузилмаларини ахборот, моддий-техника, молиявий, ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, республика иқтисодиётининг турли соҳалари ва тармоқларида тадбиркор лик фаолиятини умумлаштириш ва илғор тажрибани, унинг усул ва турларини кенг ёйиш;

Жамғарма таъсисчиларининг, акционер-аъзоларининг ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг бўш турган пул маблағлари ва моддий ресурсларини ихтиёрий ва шартнома асосида сафарбар қилиш, таваккалчилик кредитини суғурта қилиш;

Жамғарма маблағларидан фаол фойдаланишга ёрдам берувчи кредит бериш, лизинг операциялари ва ижаранинг турли шаклларини амалга оширишни таъминлаш;

Жамғарманинг пул маблағлари айланишини жадаллаштиришни таъминлаш.


6. Ушбу мақсад ва вазифаларнинг бажарилишига эришиш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ҳуқуқлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан мустақил равишда юридик актлар тузиш;

акциялар ва бошқа қимматдор қоғозларни чиқариш ва бериш;

қимматдор қоғозлар операциясини ўтказиш;

фаол операциялар ўтказаётганда қўшимча хизматлар учун мустақил равишда фоиз ставкалари ва тўловлар миқдорини белгилаш;

корхоналардан, кооперативлардан ҳамда Жамғарма томонидан кредит бериладиган ва хизмат кўрсатиладиган Жамғарманинг бошқа аъзоларидан, амалдаги тартибга мувофиқ, бухгалтерия ҳисоблари, баланслари ва бошқа ҳужжатларни олиш ва Жамғарма маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш мақсадида текшириш ўтказиш;

янги корхоналар таъсис этиш.



III. ЖАМҒАРМАНИНГ ТАЪСИСЧИЛАРИ



7. Ўзбекистон тадбиркорлари Уюшмаси ва унинг хўжалик ҳисобидаги тузилмалари, биржалар, банклар, ҳар қандай корхоналар, ташкилотлар, акционерлик жамиятлари ва уюшмалари, шунингдек, хоҳловчи фуқаролар, хорижий юридик ва жисмоний шахслар, жамоат ташкилотлари ва жамғармалар Жамғарманинг таъсисчилари ва қатнашчилари ҳисобланадилар.



IV. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ



8. Жамғарма таъсисчиларининг умумий йиғилиши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади.


9. Жамғарма дирекцияси Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.


10. Жамғарма директори Жамғарма таъсисчилари умумий йиғилишининг қарори билан тайинланади.


11. Таъсисчилар умумий йиғилишининг ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:

Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;

Жамғарманинг низоми (устави)ни қабул қилиш ва ўзгартириш;

Жамғарма фаолиятининг йиллик натижаларини, фойдани тақсимлаш тартибини тасдиқлаш, зарарларни қоплаш тартибини белгилаш;

Жамғарманинг айбдор мансабдор шахсларини мулкий жавобгарликка тортиш ҳақида қарорлар чиқариш;

Жамғарма фаолиятининг қоидаларини тасдиқлаш;

ўз акцияларини чиқариш ҳақидаги масалани ҳал этиш;

Жамғармани тугатиш ҳақида қарор қабул қилиш.


12. Молия ва хўжалик фаолиятини назорат қилиб бориш тадбиркорлар Уюшмаси - Жамғарманинг кафолатчиси ва бошқа давлат органлари томонидан қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.


13. Жорий раҳбарлик Жамғарма директори ва дирекцияси томонидан амалга оширилади.


14. Жамғарма директори ишончномасиз Жамғарма номидан иш юритади, бошқа юридик шахслар билан муносабатда унинг номидан вакиллик қилади.


15. Директор Жамғарманинг фаолияти учун тўлиқ жавоб беради, ўз ҳуқуқлари доирасида буйруқлар чиқаради, меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, белгиланган тартибда Жамғарма маблағларини ишлатади.


16. Жамғарма директорининг ўринбосарлари ва бош бухгалтер лавозимга шартнома бўйича ёлланадилар ва Жамғарма директори томонидан лавозимидан озод этиладилар.



V. ЖАМҒАРМАНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИ



17. Жамғарманинг Устав капитали таъсис бадаллари (омонатлари) ҳисобига шакллантирилади ва 5 млн сўмга тенг бўлади.



VI. ЖАМҒАРМАНИНГ МУЛКИ



18. Таъсисчиларнинг ва жамғарма қатнашчиларининг асосий маблағлари ва пул омонатлари Жамғарманинг мулки ҳисобланади.


19. Қуйидагилар Жамғарма молиявий маблағларининг манбаларидир:

Жамғарма таъсисчилари ва қатнашчиларининг пул бадаллари;

қимматдор қоғозларни сотишдан тушган даромадлар;

корхоналар, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг қайтарилмайдиган бадаллари;

Жамғарма фаолиятидан тушган даромад;

қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.



VII. ФОЙДАНИ ТАҚСИМЛАШ



20. Жамғарманинг хўжалик, тижорат фаолиятидан тушган фойда (даромад), қимматдор қоғозларни сотишдан тушган даромадларнинг 40 фоизи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин таъсисчиларга тақсимланади ва 60 фоизи жамғармани тўлдиришга йўналтирилади. Реинвестирациялаш вақтида имтиёзлар умумий йиғилиш томонидан белгиланади.



VIII. ЖАМҒАРМАНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ



21. Жамғармани рўйхатга олиш Жамғарманинг жойлашган ўрнида белгиланган тартибда амалга оширилади.



IX. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ



22. Жамғарманинг фаолияти Жамғарма умумий йиғилишининг қарорига кўра ёки қонунчиликда белгиланган ҳолларда тўхтатилади.


23. Тугатилган Жамғарманинг мулки, ходимларнинг иш ҳақи ҳисоб-китоб қилингандан кейин, Жамғарма таъсисчилари ўртасида уларнинг қўшган улушларига мутаносиб равишда тақсимлаш учун йўналтирилади.




















Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск