Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2009 й. 311-сон "2010-2012 йилларда Қўқон шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2009 й.

N 311


2010-2012 ЙИЛЛАРДА ҚЎҚОН

ШАҲРИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ

ТАДБИРКОРЛИКНИ  РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Қўқон шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада кенг ривожлантириш ҳамда шу асосда ички бозорни товар ва хизматлар билан тўлдиришни таъминлаш, янги иш ўринлари, шу жумладан саноат корхоналари билан кооперациялаш йўли билан касаначиликни ривожлантириш ҳисобига ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қўқон шаҳрини саноат жиҳатидан ривожлантириш ҳамда уни ободонлаштириш ва инфратузилмасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 19 октябрдаги Ф-3283-сон фармойишига мувофиқ тузилган Ишчи комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2010 - 2012 йилларда Қўқон шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқлансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

Қўқон шаҳрида саноат ишлаб чиқариши, хизматлар ва сервис соҳасида янги кичик бизнес корхоналари ташкил этиш параметрларини 1-иловага* мувофиқ;

Қўқон шаҳрида хизматлар ва сервис соҳасида кичик бизнесни, шунингдек бандлик йўналишлари бўйича касаначиликни ривожлантириш ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш параметрларини 2-иловага* мувофиқ.


2. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 октябрдаги Ф-3283-сон фармойишига мувофиқ тузилган Ишчи комиссия (Р.С. Азимов)га вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, маҳаллий ҳокимият органларининг ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларни белгиланган муддатларга мувофиқ амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш функциялари;

Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи (Х.Х. Неъматов)га, Қўқон шаҳар ҳокими (Ш.У. Собиров)га ушбу қарорда белгиланган 2010-2012 йилларда Қўқон шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури параметрларини сифатли ва ўз вақтида бажариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда таъминлаш юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.


3. Қўқон шаҳар ҳокимлиги шаҳар корхоналари ва ташкилотлари, тижорат банклари билан биргаликда:

лойиҳаларнинг ташаббускорлари бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига зарур таъсис ҳужжатларини тайёрлашда, ер участкалари, турар жой бўлмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини ажратишда, шунингдек бизнесни ташкил этиш ва юритиш учун зарур бўлган рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсин;

ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ иш ўринлари ташкил этиш бўйича белгиланган параметрларнинг бажарилишини таъминлашга йўналтирилган касаначиликнинг турли шаклларини, биринчи навбатда, саноат корхоналари билан кооперациялаш асосида кенгайтириш бўйича аниқ тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Чора-тадбирлар дастурининг белгиланган параметрлари бажарилиши юзасидан мониторинг ташкил этсин, унинг натижаларини ҳар ойда кўриб чиқсин ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсин;

2010-2012 йилларда Қўқон шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.


4. Тижорат банкларига Қўқон шаҳридаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, энг аввало, бошланғич (дастлабки) капитални шакллантириш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш, замонавий асбоб-ускуналар ва мини-технологиялар сотиб олиш, айланма маблағларни тўлдириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредитлар ажратилишини таъминлаш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 50-51-сон, 539-модда.









































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск