Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.1993 й. 574-сон "Корхоналар ва ташкилотларнинг зарар кўриб ишлашини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.1993 й.

N 574


КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ЗАРАР КЎРИБ ИШЛАШИНИ БАРТАРАФ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Корхона ва ташкилотларнинг зарар кўриб ишлашини бартараф этиш, республика халқ хўжалигини иқтисодий ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бирлашмалар:

хўжасизлик, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришни таъминламайдиган асосий фондлардан самарасиз фойдаланиш оқибатида зарар кўришга йўл қўйган корхона ва ташкилотларнинг раҳбарларига нисбатан лавозимидан бўшатишга қадар қаттиқ чоралар кўрсинлар;

Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли корхона ва ташкилотларни 1-иловага* мувофиқ хусусийлаштириш ва тугатишни бир ой мобайнида ниҳоясига етказсинлар;

бир-бирини такрорлаган ҳолда ишлаётган бўғинларни тугатиш мақсадида тармоқларнинг ташкилий тузилмасини тартибга солсинлар;

ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш ва кўрсатиладиган хизматлар учун маблағларнинг тўлиқ тушиши, ортиқча, фойдаланилмаётган асбоб-ускуналар, товар-моддий бойликлар заҳираларини сотиш устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар;

маҳсулотлар (ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар) сифатини яхшиласинлар, кўрсатиладиган пулли хизматлар доирасини кенгайтирсинлар, ички ва ташқи бозорда рақобатга бардошли товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтирсинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Боқибоев):

зарар кўриб ишлаётган корхона ва ташкилотларга асоссиз равишда молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатсин;

2-иловада кўрсатилган корхоналар ва ташкилотларнинг зарар кўриб ишлаши сабабларини мунтазам равишда таҳлил қилиб борсин, 1993 йил якунлари бўйича уларнинг бундан буён фаолият кўрсатиши тўғрисида таклифлар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Муллажонов) ва Молия вазирлиги (Боқибоев):

зарар кўриб ишлаётган корхоналар фаолиятини икки ҳафта муддатда таҳлил қилсинлар ва уларга кредитлар беришни тўхтатсинлар;

шу йилнинг 15 декабригача ўтказилган таҳлиллар якунларига кўра, хўжасизлик, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш чора-тадбирларини кўрмаганлик туфайли зарар кўришга йўл қўйган корхоналарнинг ҳисоб рақамларини ёпсинлар ҳамда ушбу корхоналар рўйхатини республика матбуотида эълон қилсинлар;

республика ичида хўжалик органлари ўртасидаги ҳисоб-китобларни тезлаштириш ва соддалаштириш мақсадида уларнинг амалдаги тартибига ўзгартишларни ишлаб чиқсинлар ҳамда жорий этсинлар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг мажмуилари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларнинг тасарруфларидаги корхоналарнинг зарар кўриб ишлашини бартараф этиш, молиявий аҳволини яхшилаш бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқсинлар.


5. “Ўзавтотранс” давлат корпорацияси (Ахметов), Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Михайлов), “Тошшаҳартранскорхона” давлат уюшмаси (Файзуллаев), “Ўздавкинокомпания” (Жўраев) нарх омилини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий рағбатлантириш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида зарар кўриб ишловчи корхоналар ва ташкилотларни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича уларнинг тузилмаларини қайта ташкил этиш тўғрисида икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.






































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск