Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Адлия вазирининг 15.05.2001 й. 55-мҳ-сон "Хўжалик юритувчи субъектларни текшириш ва текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.05.2001 й. 917-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.05.2001 й.

N 917-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

15.05.2001 й.

N 55-мҳ


БУЙРУҒИ



Хўжалик юритувчи субъектларни текшириш

ва текширишларни рўйхатга олиш китобини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

ҳақида


(2001 йил 25 майдан кучга киради)


Тадбиркорлариинг ҳуқукларини ҳимоя қилиш ҳамда назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувига барҳам бериш мақсадида ва "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида"ги ва 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида"ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 57-сон "Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан,


БУЮРАМАН:


1. Хўжалик юритувчи субъектларни текшириш ва Текширишларни рўйхатга олиш Китобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга (2000 йил 6 апрелда 917-сон билан давлат рўйхатига олинган) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, иловага мувофиқ унинг янги таҳрири тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда илгари нашр этилган ва тарқатилган Текширишларни рўйхатга олиш китоблари ўз кучини сақлаб қолади. Бунда уларнинг юритилиши юқорида кўрсатилган Низом билан белгиланган тартибга мувофиқ равишда амалга оширилади.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатига олиш бошқармаси (М.М.Икромов):

ушбу буйруқни давлат рўйхатига олсин ҳамда Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин;

мазкур Низомни манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши ва уни амалда қўлланилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бошқармаси (А.Қ.Эрназаров):

ушбу буйруқни 10 кун муддат ичида барча назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа манфаатдор ташкилотларга етказишни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда Текширишларни рўйхатга олиш китобининг юритилиши устидан доимий мониторинг ва назорат олиб борсин, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритишнинг белгиланган тартибини бузиш ҳоллари аниқланганда кечиктириб бўлмайдиган таъсир чоралари кўрсин.


5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А.Ж.Тошқулов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси"-"Бюллетень нормативннх актов министерств, государственннх комитетов и ведомств"да эълон қилишни таъминласин.


6. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази (А.Ж.Тошқулов) Текширишларни рўйхатга олиш китобини мавжуд талабни ҳисобга олган ҳолда зарур миқдорда нашр этишни, шунингдек уни тадбиркорлик субъектларига тарқатишни таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда:

Тадбиркорлик субъектларини Текширишларни рўйхатга олиш китоби билан ўз вақтида таъминлашни ва солиқ тўловчининг идентификация рақами асосида уларнинг қатъий ҳисобини юритишни ташкил этсин;

сохта Текширишларни рўйхатга олиш китобларининг тарқатилиш ҳолатларига барҳам бериш бўйича тегишли чоралар кўрсин;

манфаатдор ташкилотлар иштирокида юқорида кўрсатилган Низомни тушунтириш бўйича мунтазам равишда ишлар олиб борсин.


8. Мазкур буйруқни назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармасининг бошлиғи Х.М.Содиқов зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                                    А.Полвон-зода

























Время: 0.0390
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск