Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати / Назоратни амалга ошириш тартиби /

Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 07.11.2011 й. 2280-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 07.11.2011 й. 246-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 7 ноябрда 2280-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2011 йил 7 ноябрдаги

246-мҳ-сон буйруғига

2-ИЛОВА


Текширишларни рўйхатга олиш китобини

тўлдириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Текширишларни рўйхатга олиш китоби - ўтказилган текширишлар тўғрисидаги ахборот ёзиб қўйиладиган электрон ёки қоғоз шаклидаги махсус китобдир.

2. Текширишларни рўйхатга олиш китобининг юритилишидан мақсад:

текширувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкораликни таъминлаш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ноқонуний равишда аралашувларга чек қўйиш.


3. Текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шакли белгиланган намунага мувофиқ бўлиши, қаттиқ муқова билан қопланган ва рақамланган, тикилган, варақлар сони ва Китобни юритиш санаси кўрсатилган ҳолда хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг имзоси ва муҳри (якка тартибдаги тадбиркор учун - агар у мавжуд бўлса) билан тасдиқланган бўлиши керак.

4. Текширишларни рўйхатга олиш китобида хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили), унга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисида маълумотлар бўлиши лозим.


5. Текширишларни рўйхатга олиш китоби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан юритилади.


5-1. Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли тўлдирилади. Бунда текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.

Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли бевосита хўжалик юритувчи субъектда тўлдирилади.

Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига кириш etk.minjust.uz сайти орқали амалга оширилади.


II. ТЕКШИРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИГА

ТЕКШИРИШЛАР ҲАҚИДАГИ ЁЗУВЛАРНИ КИРИТИШ


6. Текшириш бошланишидан олдин хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахс) текширувчи мансабдор шахсга текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш учун тақдим этади.


7. Текширувчи мансабдор шахслар текшириш бошланишидан олдин қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарини (якка тартибдаги тадбиркорни, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади ва шартлари билан таништириши, қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни тақдим этиши, текширишларни рўйхатга олиш китобининг тегишли устунларига ёзувлар киритиши лозим.


8. Текширувчи мансабдор шахс текшириш бошланишига қадар текширишларни рўйхатга олиш китобининг 2 - 7-устунларини тўлдиради. Бунда, хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахс) текширишларни рўйхатга олиш китобига киритилган маълумотларни текширувчи мансабдор шахс томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан таққослашга ҳақли.


9. 2-устунда текширувчи органнинг тўлиқ расмий номи, унинг почта манзили, раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, у бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.


10. 3-устунда текширувчи мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳнома (шу жумладан, махсус гувоҳнома) рақами, гувоҳномани берган ташкилот номи, гувоҳноманинг амал қилиш муддати кўрсатилади.


11. 4-устунда текширишга:

назорат қилувчи орган жалб этилган тақдирда, назорат қилувчи органнинг тўлиқ расмий номи, унинг почта манзили, текширувчи мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳнома (шу жумладан махсус гувоҳнома) рақами, гувоҳномани берган ташкилот номи, гувоҳноманинг амал қилиш муддати кўрсатилади;

аудиторлик ташкилоти жалб этилган тақдирда, аудиторлик ташкилотининг номи, лицензия берилган сана, рақами ва амал қилиш муддати, аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми, текширишга жалб этишга асос бўлган назорат қилувчи орган билан тузилган шартноманинг рақами ва муддати кўрсатилади;

эксперт жалб этилган тақдирда, экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат рақами, текширишга жалб этишга асос бўлган назорат қилувчи орган билан тузилган шартноманинг рақами ва муддати кўрсатилади.

12. 5-устунда текшириш ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаган орган номи ва уни тасдиқлаш санаси; буйруқни чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, буйруқни қабул қилиш рақами ва санаси; қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ текширишни тайинлаш тўғрисида қарор чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, қарорнинг санаси, шунингдек жиноят ишининг рақами кўрсатилади.


13. 6-устунда текшириш турининг тўлиқ номи (режали текшириш, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текшириш, назорат тартибида текшириш, юридик шахс тугатилаётганда ўтказиладиган солиқ текшируви, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари) ва мақсади кўрсатилади. Текшириш турининг номи текшириш ўтказиш режа-жадвали ва буйруқда кўрсатилган номга, мақсади эса - буйруқда кўрсатилганига мувофиқ бўлиши лозим.

14. 7-устунда текшириш ўтказиш муддати кўрсатилади. У текшириш ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан ошмаслиги лозим.


15. Текширишларни рўйхатга олиш китобининг 8 - 12-устунлари хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан тўлдирилади. Бунда, 8 - 10-устунларга текшириш давомида ёзувлар киритиб борилади.


16. 8-устунда ҳар куни текшириш ўтказишни бошлаш ва тугатиш вақти, санаси кўрсатилади. Ушбу устунда зарур ҳолларда текширувчи мансабдор шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектнинг ички тартибида белгиланган иш вақти тугаганидан кейинги ҳаракати ҳақида махсус белгилар қўйилади.


17. 9-устунда текширишнинг ҳақиқатда давом этган календарь муддати кўрсатилади.


18. 10-устунда талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ номи кўрсатилади. Ушбу устунда талаб қилинган ҳужжатлар тавсифи текшириш ўтказиш режа-жадвали ҳамда буйруқда кўрсатилган текшириш тури ва мақсадларига мос келмаган ҳолда махсус белгилар қўйилади.


19. 11-устунда хўжалик юритувчи субъектга нисбатан белгиланган тартибда кўрилган чоралар (ишлаб чиқаришни тўхтатиш, омборни муҳрлаш, пул маблағларидан ва/ёки хом ашёдан фойдаланишни тақиқлаш, молия ва бошқа ҳужжатларни олиб қўйиш ва ҳ.к.) кўрсатилади.


20. 12-устунда ўтказилган текшириш якуни бўйича хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркорнинг, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахснинг) "Розиман", "Рози эмасман", "Эътирозлар билан розиман" шаклларидаги фикри қайд этилади. "Рози эмасман" шаклидаги фикр кўрсатилган ҳолда хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахс) бунинг асосланган сабабларини кўрсатади. "Эътирозлар билан розиман" шаклидаги фикр кўрсатилган ҳолда асосланган эътирозлар келтирилади. Текшириш тугагандан сўнг хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахс) ушбу устунга текширишларни рўйхатга олиш китобида қайд қилинган ёзувларнинг тўғрилиги ҳақида ёзув киритади. Мазкур ёзувлар текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шаклида сана ва вақтни кўрсатган ҳолда имзо билан тасдиқланади.

21. Текширувчи мансабдор шахс текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришдан бош тортса ёки мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотни таққослаш натижасида тафовутлар аниқланган тақдирда, текширувчи мансабдор шахс текширишга қўйилмайди. Бунда, хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахс) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 80-сон "Адлия органларида махсус "ишонч телефони" ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида (кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади) ташкил этилган махсус "ишонч телефони"га мурожаат этишга ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришга ҳақли.


22. Текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шаклида ўчириб ёзиш ва бўяш тақиқланади. Тўғрилашлар хато ёзувлар ўчирилиб, керакли маълумотларнинг устидан қайта ёзиш ёки қўлда устидан ёзиш йўли билан амалга оширилиши лозим. Ҳар бир бундай тўғрилаш текширувчи мансабдор шахснинг ва хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахс)нинг имзоси билан тасдиқланади.

Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклини тўлдиришда хатоликка йўл қўйилган бўлса, ушбу сатрга тўғрилашлар киритиш орқали янги ёзув амалга оширилади. Бунда, олдинги маълумот автоматик равишда сақланиб қолинади.


III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


23. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш мақсадида назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартибига риоя қилинаётганлиги бўйича мониторинг адлия органлари томонидан амалга оширилади.


24. Адлия органлари текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини юритади.


24-1. Текширув натижаси бўйича тузиладиган ҳужжатда текшириш жараёнида тўлдирилган текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли кўрсатилади.

25. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 480-модда



























































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск