ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати / Назоратни амалга ошириш тартиби /

Муқобил текширувларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида кўрсатма (АВ томонидан 08.01.2000 й 20-21-2-сон билан, Прокуратура томонидан 10.01.2000 й. 17-3-01-сон билан, Миллий хавфсизлик хизмати билан 09.01.2000 й. 9/48-сон билан, Ички ишлар вазирлиги томонидан 10.01.2000 й. 1-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

08.01.2001 й.

N 20-21-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРОКУРАТУРАСИ

10.01.2001 й.

N 17-3-01


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

10.01.2001 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ

09.01.2001 й.

N 9/48

Қорақалпоғистон Республикаси

Адлия Вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят

Адлия бошқармаларининг раҳбарларига


Қорақалпоғистон Республикаси

Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар

ва вилоят Ички ишлар

бошқармаларининг раҳбарларига


Қорақалпоғистон Республикаси

Прокурори Тошкент шаҳар

ва вилоят прокурорларига


Қорақалпоғистон Республикаси

Миллий хавфсизлик хизматининг раисига

Тошкент шаҳар ва вилоят Миллий хавфсизлик

хизмат бошқарувининг раҳбарларига


Муқобил текширувларни ўтказишни

тартибга солиш тўғрисида

КЎРСАТМА


Муқобил текширувларни ўтказишда тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларининг талабларига оғишмай амал қилиш зарур.

Муқобил текширув фақат операцияларнинг бирлиги билан ўзаро боғланган ва турли хўжалик юритувчи субъектларда ёки бир хўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларида жойлашган ҳужжатларни таққослаш мақсадида амалга оширилиши керак.

Бошқа хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширувларни ўтказишга фақат уларнинг текширув объекти билан ўзаро муносабатлари қисмида ижозат берилади. Бунда хўжалик юритувчи субъектнинг текширув объекти билан ўзаро муносабати деганда шахсларнинг ҳужжатлар асосида, жиноят иши материаллари (ашёвий далиллар) билан тасдиқланган аниқ алоқасини тушуниш лозим.

Прокуратура, Ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан муқобил текширувларни амалга ошириш учун асос бўлиб қўзғатилган жиноят ишининг мавжудлиги ҳисобланади.

Муқобил текширувни амалга ошириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан тегишли қарор чиқарилади.

Текширув билан хўжалик юритувчи субъектнинг қўзғатилган жиноят иши билан боғланган ўзаро муносабатларигина қамраб олиниши мумкин, муқобил  текширувни тайинлаш тўғрисидаги қарорда бу нарса аниқ қилиб кўрсатилиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ муқобил текширувни амалга ошираётган мансабдор шахслар Текширувларни рўйхатга олиш китобига албатта қайд этишлари шарт. Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йилнинг 6 апрелида 917-сон билан рўйхатга олинган Хўжалик юритувчи субъектларни текширишларни ўтказиш ва Текширувларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Муқобил текширувни белгиланган муддатда ўтказишнинг имкони бўлмаган тақдирда муқобил текширув муқобил текширувни ўтказиш муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги қўшимча қарорга асосан ўтказилиши мумкин.

Муқобил текширув предмети билан боғланмаган ва текширувни тайинлаган орган қарорида кўрсатилмаган материаллар ва ахборотни талаб қилиб олиш, текшириш ман этилади.

Муқобил текширувларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши учун шахсан жавобгарлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг раҳбарларига юкланади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг муқобил текширувларни ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка қадар бўлган жавобгарликка тортиладилар.












Время: 0.0261
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск