Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадидан белгиланган (қатъий) миқдорларда ундириладиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.01.2001 й. 1003-сон билан рўйхатга олинган 12.01.2001 й. МВ, ДСҚ 11, 2001-7-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 27 январда 1003-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2001 йил 12 январдаги

11 ва 2001-7-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти

билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадидан

белгиланган (қатъий) миқдорларда ундириладиган

солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадларидан белгиланган (қатъий) солиқни ундириш механизмини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома ихтисослаштирилган бозорларда савдо фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга, шунингдек қуйидаги соҳаларда тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди:

а) сартарошлик хизматлари кўрсатиш, шу жумладан маникюр, педикюр, косметик ва бошқа хизматлар;

б) биллиардхоналар;

в) умумий овқатланиш (жисмоний шахслар);

г) ўйин автоматларидан фойдаланиш, шу жумладан совринли ютуқлари бўлган автоматлар.


II БОБ. ТЎЛОВЧИЛАР


2. Мазкур Низомга мувофиқ юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар белгиланган (қатъий) миқдорлардаги даромад солиғини тўловчилар ҳисобланадилар.



III БОБ. ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


3. Белгиланган (қатъий) солиқнинг базавий ставкалари ва юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадидан олинадиган белгиланган (қатъий) солиқ суммасининг ҳисоб-китоби учун тузатувчи коэффициентлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.


4. Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун белгиланган (қатъий) солиқ ставкаларининг аниқ миқдорларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари тадбиркорлик фаолиятининг тури ва фаолият жойига (вилоятлардаги шаҳарлар, туманлар, шу жумладан қишлоқ жойлари) боғлиқ равишда белгилайди.

Бунда фаолиятнинг турли хиллари учун табақалаштирилган ёндашувни таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари томонидан маҳаллий шароитлар ва бошқа мезонларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган (қатъий) миқдорларда даромад солиғи ставкалари белгиланиши мумкин.


5. Белгиланган (қатъий) миқдорлардаги даромад солиғини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ҳар ойда, ҳисобот ойи бошланишига қадар 1-санагача, давлат солиқ хизмати органларининг тўлов хабарномалари асосида, тўлайдилар.

Масалан, жисмоний шахслар даромадидан белгиланган (қатъий) солиқ;

2001 йил январи учун 2001 йилнинг 1 январига қадар;

2001 йил феврали учун 2001 йилнинг 1 февралига қадар тўланиши керак ва ҳоказо.


6. Тадбиркорлик фаолияти билан энди шуғуллана бошлаган жисмоний шахслар белгиланган (қатъий) ставкалар бўйича даромад солиғини белгиланган тартибда, рўйхатга олиш пайтида тўлайдилар.


7. Тадбиркор ўз фаолиятини муайян вақтга турли сабаблар (оилавий аҳволи, касаллик, вақтинча бошқа ерга кетиш ва ҳоказо) билан тўхтатган ҳолларда, у фаолиятини тўхтатишгача давлат солиқ хизмати органларига фаолиятни вақтинча тўхтатиши ҳақида ариза тақдим этиши ва рўйхат гувоҳномасини топшириши керак.


8. Давлат солиқ хизмати органларига келиб тушган ариза ва рўйхат гувоҳномаси мажбурий тартибда келиб тушган кунида келган хат-хабарлар дафтарида албатта рўйхатга олиниши керак.


9. Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ва даромадидан белгиланган (қатъий) ставкалар бўйича солиқ тўлайдиган жисмоний шахсларга жами даромадни белгилаш ва ундан тегишли чегирмалар қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ татбиқ этилмайди.


10. Жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти уюшмалар, иттифоқлар ва шу кабиларга бирлашиш, ишларни ўз транспортида бажаришга доир фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилган тақдирда ушбу жисмоний шахслар қатъий солиқни белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар.

11. Жисмоний шахс:

фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланса, солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида тўлайди;

тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуна ва хонада, шу жумладан ишончнома бўйича транспортда амалга оширса, ижарага берувчилар (шу жумладан транспорт воситасининг эгаси) тўғрисида яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига маълумотнома (ахборот) тақдим этиши керак, унда ижарага берувчининг (шу жумладан транспорт воситаси эгасининг) фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари, шунингдек ижара тўловининг суммаси ва ижара муддати кўрсатилади. Мазкур маълумотнома (ахборот) ижарага олинган ускуна ва хонада, шу жумладан ишончнома бўйича транспортда фаолиятни амалга оширишга қадар тақдим этилади.

12. Улгуржи савдо деганда, солиқ солиш мақсадида, савдо-сотиқнинг барча турлари тушунилади, бозорларда, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан махсус белгиланган жойларда ва турғун савдо нуқталарида белгиланган тартибда амалга ошириладиган, товарларни пировард истеъмолчига (аҳолига) сотиш билан боғлиқ жисмоний шахсларнинг савдо фаолияти бундан мустасно.

13. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 55-моддасига биноан жисмоний шахсларнинг даромад солиғига тортилади.


IV БОБ. ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ


14. Мазкур Низомни бузганлик учун тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



V БОБ. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ НАЗОРАТИ


15. Мазкур Низомга риоя этилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари зиммасига юкланади.



“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари”, 2001 й., 1-2 сон
































Время: 0.0137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск