Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2000 й. ПФ-2793-сон "Жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш шкаласини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.12.2000 й.

N ПФ-2793



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ

ШКАЛАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги давлат бюджети тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 157-II-сон қарорига мувофиқ ҳамда меҳнатни рағбатлантиришни янада кучайтириш, жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва бир хил қилиш мақсадида:


1. 2001 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслар даромад солиғининг энг кам ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга ва энг кўп ставкаси 40 фоиздан 36 фоизгача пасайтирилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2001 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг даромад солиғи иловага мувофиқ ставкалар бўйича уларнинг жами даромадидан ундириб олинади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар тўғрисида таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтирсин.


4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2000 йил 26 декабрдаги

ПФ-2793-сон Фармонига

ИЛОВА



Жисмоний шахсларнинг даромадларидан

олинадиган солиқ ставкалари

Жами даромад миқдори

(Битта энг кам иш хақини

чиқариб ташламаган ҳолда)


Солиқ суммаси


Энг кам иш ҳақининг тўрт карра миқдоригача


Даромад суммасининг 12 фоизи


Энг кам иш ҳақининг тўрт карраси (+1 сўм)дан саккиз карра миқдоригача


Тўрт каррасидан солиқ + энг кам иш хақининг тўрт карра миқдоридан ошадиган суммадан 25 фоиз


Энг кам иш ҳақининг саккиз карраси (+1 сўм)дан ва ундан юқори


Саккиз каррасидан + энг кам иш хақининг тўрт карра миқдоридан ошадиган суммадан 36 фоиз


      

















Время: 0.0088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск